Омонат са+лаш шартномаси


Омонат сақлаш шартномасининг турлари


Download 127 Kb.
bet2/5
Sana08.03.2023
Hajmi127 Kb.
#1254368
1   2   3   4   5
Bog'liq
Omonat saqlash

2. Омонат сақлаш шартномасининг турлари. Фуқаролик ҳуқуқида омонат шартномасининг бир неча турлари қонун ҳужжатлари ва қоидалар билан тартибга солинади. Омонат сақлаш шартномаси оддий омонат ва махсус омонат турларига бўлинади. Оддий омонат сақлашда омонат сақлашнинг умумий қоидалари (ФКнинг 875-893-моддалари)ни қўллашнинг ўзи кифоя қилади. Омонатни сақлашнинг махсус турига товар омборларида, ломбардларда, банкларда, транспорт корхоналарининг юкхоналарида, кийимхоналарда, меҳмонхоналарда, секвестр (низоли ашёларни) омонат сақлаш киради. Бундан ташқари, омонат сақлашнинг махсус турига маданий бойликларни, музейга тегишли бўлган бойликлар ва бошқаларни омонат сақлаш ўз хусусиятларига эга. Буларни сақлашнинг ҳар бирида қўлланиладиган омонат сақлаш хизмати фаолияти бир-биридан ажралиб туради.
Омонат сақлашга маълум бир ашёлар бир турдаги ашёларни келажакда худди ўша ашёнинг ўзини қайтариш кафолати билан топширилади. Бундан ташқари, мева-сабзавотларни сақлаш учун омонат сақлаш шартномаси тузилади.
Амалиётда оддий ва фавқулотда омонат сақлаш шартномалари тузилиши мумкин.
Фуқаролик обороти бўлган оддий шароитда омонат сақлаш шартномаси тузиш мумкин.
Айрим ҳолларда фуқаролик обороти бўлган ашёларни фақулотда омонат сақлаш шартномаси ёзма турини тузмасдан ҳам топшириш мумкин. Масалан, табиий офатлар, ҳарбий ҳолатлар, кутилмаган касалликлар ва бошқа ҳолларда
Омонат сақлаш шартномасида қатнашувчи тарафлар ва шартнома предмети, юқорида айтилганидек, омонат муомаласида иштирок этувчи тарафлар-фуқаролар ва юридик шахс ҳисобланган ташкилотлар бўлади. Умуман олганда омонат сақлаш шартномасида иштирок этувчи фуқаролар муомалага лаёқатли бўлишлари талаб қилинади. Лекин баъзи ҳолларда омонат қўювчилар муомалага лаёқатсиз бўлганларида ҳам омонат сақлаш шартномаси тузилган деб ҳисобланиши мумкин.
Бироқ бундай ҳолда шартномада омонат қўювчининг манфаатларига риоя қилинган бўлиши шарт. Ташкилотлар ўзларининг устав (низом)ларида назарда тутилган ҳоллардагина омонат сақлаш фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.
Жисмоний хусусиятлари жиҳатидан омонат сақловчининг ихтиёридаги бинога ёки худудга жойлаштирилиши мумкин бўлган буюмларгина омонат сақлаш шартномасининг предмети бўла олади. Шу сабабли кўчмас мол-мулк ва ҳажми улкан объектлар бйича омонат сақлаш шартномаси тузилиши мумкин эмас. бундай объектни қўриқлаш иши қоровуллар ва шу кабилар билан меҳнат шартномаси тузиш асосида амалга оширилади.
Сақланиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган нарсалар-қорадори, заҳарли моддалар, ҳар хил ўқотар қуроллар ва ҳоказолар омонат сақлаш шартномасининг предмети бўлиши мумкин эмас.
Омонат тариқасида қўйилган нарсаларнинг айнан ўзи сақлаш муддати тугагандан кейин ёки талаб қилиниши билан эгасига қайтариб берилиши керак.
ФКнинг 878-моддасига мувофиқ, омонат сақловчи ашёни шартномада келишилган муддат давомида сақлаши шарт дейилган. Агар шартномада сақлаш муддати назарда тутилган бўлмаса ва уни шартноманинг шартларига қараб аниқлаш мумкин бўлмаса, ашё юк топширилган шахс томонидан талаб қилиб олингунча сақланади.
Агар сақлаш муддати ашёни юк топширган шахс томонидан талаб қилиб олиш пайтигача қилиб белгиланган бўлса, омонат сақловчи бундай вазиятларда одат бўлган ашёни сақлаш муддати тугагач, ашёнинг юк топширган шахс томонидан қайтариб олинишини талаб қилишга ҳақли бўлиб, ашёни топширган шахсга уни қабул қилиб олиш учун оқилона муддат беради.
Амалиётда ашёларни эгасизлантириб сақланганида сақлаш учун қабул қилинган ашёлар бошқа юк топширувчиларнинг шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёлари билан аралаштириб юбориши мумкин. Масалан, оғирлик ва ўлчов билан белгиланадиган донни элеваторларда омонат сақлаш, турли шахсларга қарашли бўлган бир хилдаги буюмларни махсус хоналарда сақлаш ва ҳоказо. Сақлаш учун топширилган бундай ашёлар, нарсалар бир-бирларига аралаштирилиши, яъни эгасизлантирилиши сабабли омонат қўйган шахс ўзи топширган буюмларни қайтиб олганида ўз буюмларини эмас, балки жисм ва хилжиҳатидан ўша буюмларга тўғри келадиган бошқа нарсаларни олади. Бундай сақлашга эгасизлантири сақлаш деб айтилади.

Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling