Омонат са+лаш шартномаси


Ломбардда омонат сақлаш (шартномаси)


Download 127 Kb.
bet5/5
Sana08.03.2023
Hajmi127 Kb.
#1254368
1   2   3   4   5
Bog'liq
Omonat saqlash

1. Ломбардда омонат сақлаш (шартномаси). Ломбардда омонат сақлаш учун фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар ашёлар қабул қилиниши мумкин.
Ашёни ломбардда омонат сақлаш шартномаси ломбард томонидан юк топширувчига (мижозга) унинг номи ёзилган сақлов паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади.
Ломбардда омонат сақлаш шартномасига мувофиқ, фуқаролар ўзларига тегишли бўлган истеъмол қилинмайдиган ашёларни ҳақ эвазига келажакда ашёни, мулкни эгсига қайтариш шарти ёки мулк эгасига қайтариб олиш шарти билан топширади.
Ломбард шартномаси оммавий характерга эга, чунки бу шартномадан қонун ҳужжатларида бошқача ҳол қайд қилинган бўлмаса, ҳамма фуқаролар фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ломбардлар махсус рухсатлар асосида фаолият кўрсатадилар, уларни ташкил қилиш ҳамда бекор қилиш тегишли органлар ва қонун-қоидалар асосида амалга оширилади.
Айрим турдаги ашёларни ломбардларга қабул қилишда махсус қоидалар татбиқ қилиш асосида расмийлаштирилади.
Ломбардларга фуқаролар томонидан ашёларни топшириш улар ўртасидаги тузиладиган шартномаларга асосан амалга оширилади, ашёни топшириш вақтида тегишли квитенция (патта) ашёни топширган тарафга берилади.
Ломбардга ашёни топшириш вақтида топширилаётган нарсани баҳолаш асосида қабул қилинади. Топширилаётган ашёни баҳолаш қабул қилиш вақтдаги нархлар асосида амалга оширилади.
Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёларни ФКнинг 894-моддаси 3-қисмига мувофиқ чиқарилган нархнинг тўлиқ суммасида ўз хисобидан юк топширувчи фойдасига суғурталаши шарт.
Ломбардларда ашёлар қонун ҳужжатлари, шартномалар ва тегишли қоидаларга мувофиқ аниқ белгиланган муддатлар асосида сақланади.
ФКнинг 895-моддасига мувофиқ юк топширувчи ашёларни қайтариб олишдан бош тортган тақдирда, ломбард уларни 3 ой мобайнида сақлаб туриши шарт. Бу муддат ўтганидан кейин талаб қилиб олинмаган ашёлар ломбард томонидан ФКнинг 289-моддаси 7-қисмида белгилаб қўйилган тартибда сотилиши мумкин.
Ашёларни сотишдан тушган пулдан сақлаш ҳақи ва ломбардга тегишли бошқа тўловлар қопланади. Пулнинг қолган қисми ломбард томонидан сақлов паттасининг эгасига у тақдим этилганида қайтариб берилади.
Омонат сақлаш шартномасига биноан ашёни қўиқлашдан иборат бўлган асосий вазифа, шу ашё омонат сақловчининг бевосита ихтиёрига ўтганидан кейингина амалга оширилади. Демак, омонат сақлаш шартномасини тузилган деб ҳисоблаш учун тарафларнинг ўзаро келишувларидан ташқари, ашёнинг топширилиши ҳам талаб қилинади.
Омонат қабул қилувчининг асосий бурчи омонат тарзида қўйилган нарсани сақлашдир. Унинг бошқа бурчлари ўша асосий бурчга боғлиқ бўлади. Омонат сақловчи мулкни сақлаши учун шартномада назарда тутилган ёки зарур бўлган барча чораларни кўришга мажбур. Аёшани сақлаш юзасидан кўриладиган зарур чораларнинг характери ҳар қайси омонатнин аниқ шартномаларга қараб ё амалдаги махсус қоидалар билан ёки ўзаро келишув бўйича белгиланиши мумкин. Агар шартномаларда ёки махсус қоидалар омонатга қўйилган ашёнинг қанда сақланиши лозимлиги кўрсатилмаган бўлса, омонатга олувчи мулкни сақлаш учун қай тарзда олган бўлса, кейинчалик шу тарзда тўла-тўкис ҳолда омонат қўйувчига қайтариши керак. Агар шартномада бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, омонат сақловчи чақлаш учун ўзига топширилган мулкдан фойдаланишга ҳақли эмас. Бундан ташқари, омонат сақловчининг ашёни қайтариш билан вақтда, башарти омонат сақлаш шартномасида бошқача тартибназарда тутилган бўлмаса, сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, уни сақлаш вақтида олинган ҳосил ва даромадларни ҳам топшириши шарт (ФКнинг 880-моддаси). Лекин омонат сақловчи ўзига сақлаш учун топширилган ашёдан юк топширувчининг розилигисиз фойдаланишга, шунингдек, учинчи шахсларга ундан фойдаланиш имкониятини беришга ҳақли эмас, сақланаётган ашёдан фойдаланиш унинг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 881-моддаси).
Омонат сақлаш шартларини ўзгартириш лозим бўлиб қолса, омонат сақловчи ашёни сақлаш шартларини ўзгартириш зарурлиги ҳақида дарҳол юк топширувчини хабардор қилиши ва унинг жавобини кутиши шарт.
Ашёнинг йўқолиши ёки шикастланиши хавфи бўлган тақдирда, омонат сақловчи сақлаш шартномасида назарда тутилган сақлаш усули, жойи ва бошқа шартларни бк топширувчининг жавобини кутмасдан ўзгариши шарт.
Агар сақлаш вақтида ашёнинг бузилиши хавфи аниқ бўлиб қолса ёки ашё бузилган бўлса ёки унинг тўлиқ сақланишини таъминлашга имкон бермайдиган вазиятлар вужудга келган бўлса, юк топширувчи эса ўз вақтида чоралар кўришини кутиш мумкин бўлмаса, омонат сақловчи амалда бўлган баҳода, нархда мустақил сотишга ҳақли. Агар мазкур вазиятлар омонат сақловчи айбдор бўлмаган сабабларга кўра вужудга келган бўлса, у сотиш учун ўз ҳаракатларини харид баҳосидан ундириш ҳуқуқига эга (ФКнинг 882-моддаси).
Адабиётлар:


1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2014.
2.Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. Т.: Адолат, 2014.
3. Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи. Дарслик. Т.: 2008.
4. Ўзбекистон Республикаси фуқарлик кодекси шарҳ: Профессионал шарҳлар. Т 2. / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Тошкент: Baktria press, 2013, - 768 б.
Download 127 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling