ҚЎҚон давлат педагогика институти жисмоний маданият кафедраси
Download 99.95 Kb.
|
дарс конспекти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дарс қисмлар
ҚЎҚОН ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ КАФЕДРАСИ Қ. Т. АРАББОЕВ ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ДАРСИ БАЁННОМАСИНИ ТУЗИШ МЕТОДИКАСИ (ўқув-услубий қўлланма) ҚЎҚОН - 2016 Ушбу ўқув қўлланмани ёзишда давлат таълими стандартларига шарх, жисмоний трабия дастурининг тушунтириш хатидаги услубий тавсия, кўрсатма талабларга сохага доир рус тилида чоп этилган адабиётлардан фойдаландик. Шунингдек унда тавсия этилган машғулот наъмуналари жисмоний тарбия факультети талабаларини давлат амалиёти давомида Қўқон шаҳри Дангара, Ўзбекистон тумани умум таълим мактабларида синаб кўрилди. Қўлланма умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, олийгохларни жисмоний тарбия, жисмоний маданият, мактабгача таълим, бошланғич таълим спорт йўрикчилари факультетларининг талабалари учун зарур. Шунингдек педагогика коллежи бошланғич синф жисмоний тарбия бўлими ўқувчи ёшлари учун ҳам фойдадан холи эмас. КИРИШ
Режа – конспектининг сифатли ёзилиши дарсни ўтказишнинг самарали натижасига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шунинг учун бўлғуси ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини муҳим томони режа конспект тайёрлаш методикасида мустаҳкам кўникмаларга эга бўлишидир. Педагогик амалиёт ташкил этиш тажрибасидан маълумки, талабалар ушбу муҳим ҳужжатни ёзишда қийинчиликни ҳис этадилар. Бу эса ўз навбатида дарсни ўтказиш сифатига таъсир этади. Бундан ташқари мавжуд бўлган ўқув-услубий адабиётларда етарли даражада дарсга тайёргарлик бўлимига эътибор берилмаган. Дарсга тайёргарликнинг сифатини аниқ тавсияларини яхшилашнинг замонавий тавсияларига эга эмас. Ҳар бир ўқитувчи дарс қандай бўлишини ўзича тасаввур қилади. Агар бу тушунча чегараланган ёки хато бўлса, педагогика фанининг талабларига тўғри келмаса, албатта дарсга тайёргарлик ва ўткзиш сифатида акс этади, ҳамда ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялашга ўзининг таъсирини ўтказади. Дарс ўқитувчининг ишини кўрсатадиган томони бўлгани учун бугунги кунда жуда муҳимдир. Лекин унга катта тайёргарлик фаолияти аввалдан тўғри келади. Ҳар қандай дарснинг пайдо бўлиши уни мақсади, вазифаларини англашдан бошланиши керак. Сўнгра ўқитувчи ўзини ўқувчилар билан 45 дақиқа давомида бўладиган мулоқотини сценарийсини ишлаб чиқиши шарт. Бу ўқитувчининг педагогик ижодини маҳсули, унинг педагогик фаолиятининг аксидир. Буларни ҳисобга олган ҳолда, жисмоний тарбия дарсини режа – конспектни қисқа ва тушунарли шаклда тузиш услубини ёритишга ҳаракат қилдик. Педагогика институтлари жисмоний тарбия факультетларининг илғор иш тажрибаларидан фойдаландик. Жисмоний тарбия дарсининг режа конспектини тузиш услуби бўйича қуйидаги услубий қўлланма жисмоний тарбия ўқитувчилари ва педагогик амалиёт услубчилари учун тавсия этилади. Мактаб жисмоний тарбия дарсининг режа конспектини тузишнинг усули. Умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия тизимини келгуси такомиллашувини муҳим шартларидан бири, мактабда жисмоний тарбия, жисмоний тарбия дарси шаклини такомиллаштиришдир. Жисмоний тарбия дарслари мактаб ўқувчилари жисмоний тарбиясининг асосий шакли бўлган ва бўлиб қолаверади. Дарсларда билим ва кўникмалар эгалланиб, ўқувчиларнинг соҳага оид онги шаклланади. Дарс бутун жисмоний тарбия жараёнинг асосидир. Лекин шунга қарамай ўқув машғулотлари кўпчилик ўқитувчилар томонидан эскирган усулларда олиб борилади. Натижада дарс зичлиги юқори кўрсатгичга, ўқувчиларга дифферекцияланган ёндошишини амалга ошириш, ўқитиш функцияларини тарбия билан моҳирона боғлаш, ўқитишнинг техник воситалардан фойдаланиш, дарснинг инструктив йўналишини таъминлаш, ўқувчиларни уй шароитида мустақил шуғулланиши кўникмаларига ўргатиш кабиларга эришиб бўлмайди. Аслида бу вазифаларнинг барчаси муҳимдир. Ҳар бир жисмоний тарбия дарсиларида онгнинг фаол иштироки муҳим, буни замонавий педагогика фани талаб қилади. Ўқитиш ривожлантирувчи бўлиши учун у ўқувчининг ўрганаётган материал билан бўлган фаолиятини албатта ўз ичига олиши керак. “Билимларни тўлиқ ўзлаштиришни таъминлайдиган, ўқув фаолиятини шакллантирадиган, шунингдек бевосита ақлий ривожланишига таъсир кўрсатадиган таълим – ривожлантирувчи таълимдир1” Ўқиш жараёнининг бундай ташкил этилиши, замонавий жисмоний тарбия дарсига маълум талабларни олиб чиқиш зарурлигини шарт қилади. 1. Ҳар бир дарс аниқ, олдиндан белгиланган вазифаларни ҳал қилишга хизмат қилиши ва ўзи орқли олдинги ва кейинги дарсларга мантиқий руҳий ўзаро боғланган яхлит бўлиши керак. Дарсда мўлжалланаётган ўқув тарбиявий иш тушунарли, зарур меъёрда индивидуаллашган ва 45 дақиқа ичида бажара олиниши керак. Шуниси муҳимки, ўқувчини қизиқтира олиш, маълум кучланишни талаб қилиши ва ижобий эмоцияларни келтириб чиқариши керак. Яна шу нарса муҳимки, иш натижаси шуғулланувчилар томонидан англанган бўлиши ва қониққанлик ҳиссини ҳосил қилиши керак. 2. Ўқув материали таркиби ўқув дастурига ва қўйилган вазифалар характерига тўғри келиши керак, унинг ҳажми оптимал бўлиши (яъни дарс давомийлигини ҳисобга олиш, ўқувчилар сонини ҳисобга олиш ва ҳокозо). Дастурдан ташқари материал фақат ўқитишни индивидаллаштириш мақсадида таклиф этилиши мумкин, ёки қўшимча шаклда, бу мажбурий эмас. 3. Дарс жараёнини ўтказишда ўқитишнинг ва тарбиянинг турли усулларидан фойдаланиш шарт. Алоҳида эътиборни ўқувчиларнинг интелктуал фаоллигини оширувчи, мустақил равишда ўрганилаётган ҳаракатларини мақсадга мувофиқ вариантларини излашга, ўқув жараёнига изланиш элементларини киритилишига ҳаракат қилади. 4. Шуғлланувчиларнинг фаолиятини мазмуни ва характери етарли миқдорда ранг - баранг бўлиши керак, интеллектуал ва иродавий кучланишини шундай турламоқ керакки, белгиланган вазифаларни мувоффақиятли ҳал қилиш учун иш қобилятини оптимал даражасини таъминлаши шарт. Характерни мураккаб кординацисини талаб қиладиган фаолиятини яхши эгалланганлари билан алмаштириб туриш ижодий фаолиятни бажариладиган билан, қизиқарли машқлари “зерикарлилари” билан алмаштирмоқ керак. Бундай алмаштирувлар чарчашни олдини олади. 5. Ўқувчиларнинг дарс давомида навбатдаги кучланишга бандлиги ва функционал тайёргарлигини таъминлаш. Бунинг учун машқлар орасидаги паузаларда ўқувчилар келгуси бажариладиган ҳаракатларни олдингилаини анализини асосида, шерикларини ҳаракатлирини кузатиб, ўзаро ёрдам ва страховкага, вазифани бажаришда фаол дам олишни таъминлашга интиладилар (масалан: баландликка сакрашдадаги депсинувчи машқларни бажариш). Ўқувчиларнинг фаолиятини бундай ташкил этиш, педагогик таъсирни имкониятларини кенгайтириш, дарс вақтини рационил сарфлаш ва интизомини бузишни олдини олади. 6. Ҳар бир дарсда ўқувчилар фаолиятини оператив бошқариш таъминланиши керак бўлиб, у ташкил этиш рағбатланх ва тартибга солишни ичиша олади. У анализ қилиш ва берилган ўқув вазифаларини ва организмнинг юкламаларга шуғуллунаётганларнинг субъектив ҳиссиётларини таъсирини баҳолаш орқали амалга оширилади. Ўқувчиларнинг фаолиятини бошқарув, ўқув информациясини фаол қабул қилишни олдиндан кўра олади: диққатни ўқув материалларини мазмунини аниқроқ тушунтиришга жамлашга, ўрганиш фаоллигини ва диққатни қўллаб қувватлашга. Буни амалга оширишнинг дидактик шартлари қуйидагилар: ўқувчилар диққати сусайганда назорат саволларидан фойдаланиш, тушунтириб бўлгандан кейин фронтал усулда сўров ўтказиш, олинган билмларни амалда намуна бўйича ва ностандарт шароитларда қўллаш, интелектуал ва жисмоний юкламани олдин берилган вазифа билан эффектив жавоб бера оладиган ҳолда бошқариш. 7. Дарс давомида ўрганиш ва ҳаракат вазифаларини мустақил ҳал қила олмайдиган ўқувчиларга керакли ёрдамни таъминлаш. Ёрдамнинг мазмуни ва усуллари ўқувчиланинг фаолияти турлари билан шартланган (интелектуал, ҳаракат, ўзини тута олиши), вазифалар ва дарс вазифаларининг бажарилашини мураккаблигидир. Интелектуал фаолиятидаги ёрдам масалан: ўқув ҳаракатларини, усулларини олдиндан ёки йўл йўлакай тушунтирилиши мумкин (ҳаракат вазифасини ҳал қилиш, режасини қандай тузиш, бажарилган машқларни натижаларини қандай қилиб анализ қилиш ва ҳокозо). Ҳаракатларни бажаришдаги хатоларни олдини олиш, бажарилган ишини баҳолаш ваҳокозо. Амалий машқларни бажараётганда у кўпроқ страховка билан биргаликда ифодалайди(масалан, бошда турганда оёқларидан ушлаб туриш) ёки вазифани бажараётганда енгиллик киритиш (масалан, қиялакдан олдинга дўмбалоқ ошганда). Кундалик ёрдамларда, ўзаро алоқа усулларини танлашда кўргазмали намуналардан фойдаланиш орқали амалга оширилади (масалан, ўқув ишига ўзини тута олиши шакллари қандай таъсит қилади). Кўрсатилаётган ёрдамни меъёри ва вақтини аниқлаш муҳим аҳамятга эгадир. Ёрдам бериш ортиқча бўлса у шуғулланувчиларда ўзини имкониятлари ҳақида нотўғри тушунча ҳосил қилади, нотўғри ва ўз вақтида берилмагани эса жароҳатга ва ўз кучини ҳисоби ололмасликга олиб келади. 8. Ўқувчиларга ўз вақитда улар томонидан бажарилган ўқув вазифаларини натижаларини вақтида маълум қилиш ва ўрнатилган қоидаларга жавоб бера олишни таъминлаш. Маълумот вазифанинг мазмунига кўра хатоларни олдини олиши ва шуғуллунувчиларнинг ҳаракатларини оператив бошқариши(масалан, машқ техникасини эгаллашда, ўйин хакамлигида) ёки вазифавни бажариб бўлгандан кейин муҳокама қилиш. Дарсни якунлаётганда йўналтирувчи саволлар ёрдамида ўқувчиларни ўз қилган ишларини баҳолаш, ўзининг жисмоний ривожланишидаги ва маълумотидаги эришган натижаларини баҳолай олишини рағбатлантириш. 9. Уй вазифасини тузулишини дарс вазифаси тайёргарлиги даражаси ва уларни бажара олиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш. Мумкин бўлган вариантлар: тавсия этилган адабиётларни ўқиш; ўрганилган билмларни амалда қўллаш орқали мустахкамлаш (масалан: бўладиган дарс вазифасига мос келадиган разминка машқлар комплексини мустақил тузиш), дарсда ўргатилган ҳаракат техникасини такомиллаштириш учун тайёрлов машқларни бажариш; жисмоний имкониятларни ривожлантириш учун машқлар тузишни бажариш ; спорт жиҳозларини тайёрлаш, тест учун индувидуал карточкалар тайёрлаш ваҳокозо. Бундай вазифалар одатда бутун синфга ёки бир тайёргарликка эга бўлган гуруҳ ўқувчиларига таклиф этилади. Баъзи ўқувчиларга индивидуал вазифалар берилиши мумкин (масалан, жисмоний ривожланишдаги нуқсонларни йўқотиш ёки қоматдаги деффектларни тўғрилаш учун). Уй вазифаларини умумий йўналиши ҳар қандай ҳолатда ҳам соғлиқни мустаҳкамлаш, жисмоний ривожланиш ва тайёргарликни яхшилашга, фан бўйича ўқувчиларнинг мустақил машғулотлар ўтказиши, улгуришини оширишга каратилиши керак. Вазифани уй шароитида бажаришини ҳисобга олиб, уларни назорат ўилиш тизимини ҳам ишлаб чиқиш керак. Назоратнинг асосий шакли вақти вақти билан берилган вазифаларни ўқитувчи томонидан ишлаб чиқилган тестлар тизими ёрдамида текшириб, уларни албатта индивидуал карталар ёки махсус протоколларда кўрсатгичлар динамикаси акс эттирилади. Вақт бўйича бўлиб чиқиш Дарс 45 минут Тайёрлов қисм 12 - 15 минут Асосий қисм 25 - 30 минут Якуний қисм 3 - 5 минут Дарснинг режа конспектини тўлдиришнинг кетма кетлиги. Дарс асосий қисмнмининг барча материали режа конспектига календар (иш режаси) режадан олиниб бўлиб чиқилади. Ҳар бир мавзунинг асосий машқ бўйича дарс вазифа қўйиб чиқилади. Машғулот ўтазиш жойи (спорт майдончаси, зал, парк ва ҳокозо) ва зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлар кўрсатилади. Режа конспектга дарснинг тайёрлов қисмига танланган машқлар тийнланада ва киритилади. Дарснинг ҳар бир қисмига танланган машқларнинг меъёр ва вақти кўрсатилади. Якунлов қисмига материал берилади. “Ташкилий услубий кўрсатмалар ” бўлими тўлдирилади. Машқларни ёзиш тизими. 1. Гимнастика гимнстика анжомларида машқ бажараётганда, акробатика, мусиқий ритмикада, бадий гимнастикада,элеметлан бўйича ёки ҳисобда(1,2,3,4); ҳолатларда ва бир вақтда гуруҳ билан бажарилади. 2. Тасвирловчи машқ стандарт параметрига эга бўлмаса ва уни бўлакларга бўлинмаса (масалан, тўпни ирғитиш). 3. График машқларнинг расми, жиҳозларнинг жойлашишини схемаси,зал ва майдончани ҳаракатли ўйинларни ўтказишдаги разметкаси, аралаш эстафеталар ёки алоҳида машқларни тренировкани айланма усули бўйича ўтказилишида. Учала вариантни хам бир вақтнинг ўзида дарснинг режа конпектини ёзилганда қўллаш мумкин. Дарснинг асосий қисмидаги машқларнинг кетма - кетлигини ёзиш. Аввал мавзу ёритилиб, унда ушбу мавзуни ҳал қилувчи машқлар ҳисоби берилади(иммитацион машқлар, тайёрлавчи, махсус тайёрловчи ва ҳокозо). Дарс № 1 Қисқа масофага югуриш. Юқори стартдан югуриш. Бир қўлга таянган ҳолда стартда туриш. Бир қўлга таянган холда стартдан командасиз югуриш. Қисқа масофага югуриш. Стартдан бир қўлга таянган ҳолда команда билан югуриш. 30 м масофагастартдан вақтга югуриш. Вазифани қўйиш. Дарсда таълим тарбия ва соғломлаштириш вазифалари ҳал этилди. Таълим вазифалари болаларни, дастурда кўрсатилган жисмоний машқларни ўргатишга, машқларни бажаришни такомиллаштиришга, ҳамда малака ва кўникмасини машқларни ўзлаштиручан шароитда бажарганда қўллай олишини ривожлантириш. Таълим вазифаларини кетма кет бажарилиши бутун ўқув материалини системали мустахкам ва тўлиқ ўрганилишига олиб келади. Баъзи таълим вазифаларини бошқариш учун нисбатан кўп вақт талаб қилиниди(кетма кет дарслар), бошқаларини ўтказиш учун эса битта дарс кифоя бўлади. Масалан, арқонга чиқишни маълум усул билан ва ҳаракатларни навбати билан ўргатишни битта дарсда қилиб бўлмайди. Бу умумий вазифа бўлиб, уни бажариш учун қатор дарслар керак бўлади. Болаларни арқонга чиқишга ўргатишда оёқлар билан арқонни ушлаб олишни битта дарс давомида ўргатиш мумкин, бу вазифа ушбу дарс учун конкрет бўлиши мумкин. Таълим вазифаларига шунингдек болаларнинг физкультура ва спорт ҳақида билим олишлари, соғлиқни сақлаш, тўғри нафас олиш, жисмоний машқларни тўғри бажариш ҳақидаги маълумотларни олиши киради. Таълим вазифаларни бажариш тарбиявий ва соғломлаштириш вазифалари билан боғлиқ ҳолда олиб борилиши керак. Мактабда жисмоний тарбиянинг умумий жараёни болада интизомни, иродани, саранжом саришталикни, жиҳозларни эҳтиёт қилишга, шунингдек дўстликка, ўртоқликка, мустақилликка, қийинчиликларни енгишда тиришқоқликка ўргатади. Конкрет тарбиявий вазифаларни бажаришга қаратилган махсус дарслар ҳам бўлиши мумкин. Масалан болаларда тиришқоқлик ва қийинчиликларни енга олишни тарбиялаш учун билган ҳоглда баъзи машқларни бажаришда қийинчиликлар яратилади. Қаътийлик ва қўрқмасликни тарбиялашда дарс жараёнида ушбу сифатларни талаб этувчи машқлар бажарилади: сакрашлар, мувозанат, чанғида тоғдан тушиш ваҳоказо. Ўқитувчи болаларга машҳур спортчиларнинг ҳаёти, меҳнати, эришган ютуқлари ҳақида ҳикоя қилиб, фотосуратларни намойиш этиб кундалик меҳнатида болаларда ватанпарврлик ҳиссини тарбиялайди. Соғломлаштириш вазифалари ҳам ҳар бир дарсда ҳал этиб борилади. Жисмоний тарбия дарсларини тўғри ташкил этиш ва ўтказиш, зарур бўлган сантария гигиена нормаларига риоя қилиш,дарсларни очиқ ҳавода ўтказиш соғломлаштириш вазифаларини ҳал этишда муҳим ўрин эгаллаб, ижобий таъсир этади. Маълумки, таълимий вазифалар ўқитиш жараёниниг мазмунини аниқлайди, ўқиш фаолиятини мақсадга мувофиқ йўналтириди, охиги натижанинг аниқ бўлишини имкониятини беради. Лекин таълим вазифаларининг белгиланган функциялари уларни оптимал ишлаб чиқилгандагина амалга оша олади. Жисмоний тарбия ўқитувчилари амалиётида кўпинча бундай шартларга амал қилишмайди, вазифаларни шакллантиришда качиликлар учрайди, уларнинг музмунида баъзан ноаниқликлар ваҳоказолар учраб туради. Услубий тавсиянималарда кўпинча вазифаларни шакллантириш, эгаллаш,таништириш, ишлаб чиқиш, ўрганиб чиқиш, ўқитишни давом эттириш, ўқитишни якунлаш, мустаҳкамлаш, такомиллаштириш каби ва ҳоказо феъллар учрайди. Бизнинг фикримизча кўрсатилган феълларнинг барчасини ишлатишни рационал деб ҳисобламаймиз. Улардан ўқув жараёнини аниқловчи ва кўргазмали акс эттирувчилардан фойдаланганда мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундай феълларга қуйидагиларни киритиш керак деб ҳисоблаймиз; ўргатиш, ўргатишни давом эттириш, мустаҳкамлаш. Бундай шаклда таълим вазифасининг кўрсатилиши ўқитиш жараёнинг мантиқига урғу беради (уч бсқич), ўқитувчига ўргатиш, дарсни ташкил этишда восита ва усулларни танлашда ҳаракатларни аниқлайди. Биринчи босқичда таълим вазифаларини мақсад қилиб қўйганда, “ўргатиш” феълидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. У ўқитувчининг фаолиятидаги асосий йўналишни аниқлаб, ушбу фаолиятни давомлиги жараёни бошланиши деб характерланади. Ўқитишнинг иккинча босқичини ифодалаш учун “ўргатишни давом эттириш” феълидан фойдаланини таклиф этилади. Бундай ифода этиш ўқитиш фаолиятини давом эттираётганини кўрсатади ва ўқув жараёни хали тугамаганнидан дарак беради. Ўқитишнинг учинчи босқичида “мустаҳкамлаш” феълидан фойдаланиш таклиф этилади. Ўқитувчининг ўргатиш фаолиятини якунловчи сифатида аниқлайди. Баъзи бир тафсияларда ўргатишнинг учинчи босқичидаги таълим вазифаларини “такомиллаштириш” феъли орқали ифода этиш таклиф этилади. Бундай ифодага қаршилик йўқ. Лекин бизнинг фикримизча “мустаҳкамлаш” феълани ишлатган мақул. Таълим вазифаларини 1-2 дарсдан кўпроқ вақтга берилса, бундай ҳолат “ўргатиш” феълини қўллаган мақсадга мувфиқ деб биламиз. Ўзининг қатъийлиги билан ўқитиш натижасини охирги ва мажбурийлигини таъкидлайди, бу бир неча дарслан сериясига, чорак ва ўқув йилига таълуқлийдир. Дарс вазифаларини шакллантиришда улар билан танишиш ва баҳолаш. Бу ҳолатда “тушунтириш” феълидан фойдаланиш керак. Масалан: “Баскетбол мусобақалари қоидалари билан таништириш”. Иккинчи ҳолатда жорий ёки якунийҳисобот билан боғлиқ вазифалар назарда тутилади. Бу ерда “аниқлаш”, ”баҳолаш” феълларидан фойдаланиш мумкин. Масалан: “60 м га югуриш назорат нормативларини бошқаришни аниқлаш”, “Акробатик комбинацияларини бажаришни баҳолаш”. Дарсда шаклланган таълим вазифасини қандай қилиб конкретлигини аниқлаш мумкин. Қуйида мезонлар этилади. Биринчидан таълим вазифасини шаллантиришда дарсни аниқ якунлавчи натижаси акс эттирилган бўлиши. Иккинчидан, аниқ вазифада ўқув жараёнидаги ишлар тўғрисида йўналтирилган маълумот бўлиши керак. Учинчидан белгиланган вазифа 2 та дарсда ҳал этилиши мумкин(жисмоний тарбия дарси). Кўргзмалилик учун дарсдаги таълим вазифаларини 2 та вариантини кўриб чиқамиз. Биринчи вазифа бундай шакллантирилган “Ядро итқитиш техникасига ўргатиш”. Бундай шаллантиришда ишнинг аниқ натижаси йўқ. Унда ўқитиш жараёнинг етакчи йўналиши ҳақида маълумот йўқ. Ниҳоят ядро итқитишни техникасини 1 ёки 2 дарсда ўргатиб бўлмайди. Бундай кўринишда вазифа аниқ эмас. Бошқа вазифа қуйидагича шаклланган: “Ядрони жойидан туриб итқитишни ўргатишни давом эттириш”. Ушбу вазифа билан боғлиқ бўлган натижа иккинча босқичдаги вазифа назарда тутилиди. Вазифаларни шакллантиришдан шу келиб чиқадики, ўқитиш жараёнининг етакчи йўналиши ҳаракатни бир қисмини эгаллаш, турган турган жойда итқитгандаги ҳаракат. Ўқитишнинг босқичма - босқич олиб боришлигини ҳисобга олган ҳолда (олдинги ва кейинги машғулотлар) қўйилган вазифа 1 2 та дарсда ҳал этилиши мумкин. Демак вазифани бундай шакллантириш конкрет деб ҳисоблаш мумкин. Дарсда қандай қилиб таълим вазифаси шаклини мазмунини аниқлаш мумкин. Маълумки, ҳар қандай ҳаракат таъсири шартли ҳолда элементларга бўлингандир, улар ўргатишнинг мазмунини аниқлайди. Масалан, югуриб келиб узунликка сакраш техникаси қуйидаги элементларга бўлинади: югуриш, депсиниш, учиш, ерга тушиш. Бу элементларнинг ҳар бирини ххх таълим вазифаларининг 3 та босқичини шаклланишини аниқлайди. Юқорида айтилганига қараб югуриб келиб узунликка сакраш техникасини ўргатишда таълим вазифасини қуйидагича кўрсатиш мумкин: 1 Узунликка сакрашда югуришга ўргатиш. 2 Узунликка сакрашга ўргатишда югуришга ўргатишни давом эттириш. 3 Узунликка сакрашдаги югуриш кўникмасини мустаҳкамлаш. 1 Югуриб келиб узунликка сакрашда депсинишни ўргатиш. 2 Югуриб келиб узунликка сакрашга ўргатишда депсинишга ўргатишни давом эттириш. Узунликка сакрашда депсиниш кўникмасини мустаҳкамлаш. 1 Узунликка сакрашда учиш фазасида “оёқларни букиб” усулини ўргатиш. 2 Узунликка сакрашда учишда ўрганилаётган усулни ўргатишни давом эттириш. 3 “Оёқларни букиб” усулида узунликка сакрашда учишда ҳаракат техникасини мустаҳкамлаш 1 Югуриб келиб узунликка сакрашда ерга қўнишни ўргатиш. 2 Югуриб келиб узунликка сакрашда ерга қўнишга ўргатишни давом эттириш. 3 Югуриб келиб узунликка сакрашда ерга қўниш техникасини мустаҳкамлаш. Шуни айтиб ўтиш керакки, ушбу гуруҳ вазифасини шакллантиришда, фақат учишда сакрашнинг усули ўргатилади, чунки бошқа қисмлар учун аҳамяти йўқ, улар бариси бир хил. Зарур бўлса, кўрсатилган вазифаларга алоҳида олинган элементларорасидаги боғланишни киритиш мумкин. Бундан ташқари ҳаракатни яхлит бажариш билан боғлиқ бўлган вазифа келиб чиқади: “Оёқларни букиб” усули билан узунликка сакрашда техникани мустаҳкамлаш. Битта дарсда нечта ўргатиш вазифасини қўйиш мумкин. Уларнинг сони битта дарсга қўйилган вазифаларни бажара олиш билан аниқланади. Шундан келиб чиқиши керакки, агар вазифа қўйилган бўлса биринчидан уларни ҳал этиш воситалари олдиндан кўрилган бўлиши, иккинчидан уни реализация қилиш учун вақт аниқланиши керак, учинчидан ўқувчилар ва ўқитувчининг ўзини тайёргарлиги ҳам ҳисобга олиниши керак. Битта ўқув материалини ўргатиш шароитининг ўзида таълим вазифалари катталиги кичиклиги бўлиши мумкин. Дарс материалини режалаштиришда фақат ҳаракат кўникмалари сонини ҳисобга олмай, балки уларнинг бир бирига таъсирини ҳисобга олиш керак. Маълумки баъзи ҳаракат таъсирини ўрганиш бошқасини тормозлаштириши мумкин. Масалан, битта машғулотда ташқаридан бир бирига ўхшаш бўлган, лекин турли биомеханик структурага эга бўлган ҳаракатлар кўникмани шаклланишига ҳалақит бериши мумкин. Катта ҳаракат кўникмаси тажрибасига эга бўлмаган ўқувчиларга бир вақтни ўзида югуриб келиб баландликка ва югуриб келиб узунликка сакраш тавсия этилмайди. Тескари ҳусусиятга эга бўлган мисоллар ҳам бор. Масалан теннис тўпини ирғитиш, граната улоқтириш техникасини кўникмасини эгаллашга ёрдам беради. Шуни унутмаслик керакки, машқлар тўплами ўқувчиларнинг ҳар томонлама жисмоний ривожлинишига кўмаклашмоғи керак. Агар режада оёқларга таъсир қиладиган машқларни ўрганиш киритилган бўлса, у вақтда шу дарсга елка камарига таъсир этувчи машқларни киритиш талабга мувофиқ бўлади. Енгил атлетика дарсларида югуриш ва сакраш машқлари билан биргаликда улоқтиришмашқларини ҳам киритиш керак. Ҳаракатларни кетма кетлигини ўрганишни режалаётганда биринчи босқичда узмасдан бажариш зарур. Уни бир неча дарс давомида ўргатган маъқул. Ўқувчилар ҳаракатларни хатосиз бажарган вақтдагина , агар керак бўлса бир неча дарсда танаффусни кўз остига олиб қўйиш мумкин, кўникмани мастаҳкамлашга кечроқ вақтда қайтиш мумкин. Вазифаларни конкретлаштириш ва ўқув материалини услубий жиҳатдан очганда қуйидагилардан келиб чиқиши керак: 1 Дасрурда берилган ўқув материалини анализ қилиб чиқиш. Зарур бўлса баъзи жисмоний машқларни олиб ташлаб, етмаганларини адабиётдан ва шахсий тажрибасдан келиб чиқиб тўлдириш. 2 Танланган ўқув материалини тўғри услубий тартибда кўчиришни ҳисобга олиб жойлаштириш зарур. 3 Шуғулланувчиларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолдан келиб чиқиб, ўқув даврини ўргатиш жараёнини кўз остида тутиш керак. Таълим вазифаларини аниқлаётганда, жисмоний машқларнинг таъсирини қонуниятларига асосланган ҳолда, ҳаракат техникасига асосланган ҳолда келиб чиқади. Таълим вазифаларини конкретлаштириш билан бир қаторда гигеник ва тарбиявий вазифаларни шакллантириш ва конкретлаштиришдир. Маҳсус вазифаларни бажариш учун ўқув материалини жисмоний машқлар билан тўлдириш зарурияти туғилиши мумкин. Гигиеник ва таълим вазифаларини конкретлаштириш ўқув материалини ўзига ҳослигини ҳисобга олган ҳолда оширилади, ҳамда фаолият шартларини бажарилиши. Масалан: биринчи синфларда гимнастикада ўтирганда групировка, орқага дўмбалоқ ошиш ўқув материали. 1 Таълим вазифаси: “оёқни болдир қисмини юқорисини қўллар билан ушлаш, тирсакларни танага ёпиштириш”. 2 Гигиеник вазифа: “тана мувозанатини чегераланган таянч ва фазода қийинлаштирилган ҳолда ориентация олишда такомиллаштириш”. 3 Тарбиявий вазифа: “ўзини назорат қилишни ва бошқаларни назорат қилганда объектив жавобгарликни тарбиялаш”. Дарснинг тайёрлов қисмини тузишнинг услубёти. Дарснинг тайёрлов қисмида қуйидагилар режалаштирлади; синфни сафлаш, навбатчини рапорти, дарс вазифалари билан таништириш, кейин саф машқлари кўрсати ўтилади, қайта сафлашилади ёки вазифаларбажарилади. Ёзиш тартиби қуйидагичадир: оддий юриш, саф қадами билан юриш, саф машқларини ва турли вазифаларни бажариш(масалан: қўлларни олдинга ва орқага айлантириб юриш); югуриш: оддий ва вазфани бажариб югуриш (масалан, ён томон билан,ҳаракатланаётган томонга орқа билан югуриш, ҳар 3 5 қадамда юқорига сакраб югуриш ваҳоказо). Сўнгра “разминка” туридаги машқларни бажариш учун югуришдан юришга ўтиб, қайта сафланиш, улар турган жойида ҳаракатда ёки аралашган вариантда бажарилиши мумкин(машқларнинг бр қисми турган жойида, бошқаси ҳаракатда бажарилади). Машқлар индивидуал, жуфтликда, учликда, тўртликда, гуруҳ билан, бутун синф билан жиҳозсиз, жиҳоз билан, жиҳоз ёнида ёки аралаш вариантда айланма тренировка усули бўйича бажарилади. “Разминка” туридаги машқлар қуйидаги тартибда бажарилиши керак: 1. Қомат учун машқлар(тўғриловчи). 2. Елка камари ва қўллар учун машқлар. 3. Тана ва қўллар учун машқлар. 4. Тана ва оёқлар учун машқлар. 5. Кординация ва чаққонлакни ривожлантирувчи машқлар(маҳсус, ёрдамчи, иммитация ва ҳоказолар). 6. Тана ва оёқлар учун машқлар, улар ўз ичига сакраш, югуриш ва тезлашиш машқларини ўз ичига олади(спорт майдончисида). Разминкада 7 - 8 та машқ бажарилади. Сўнгра синф иккига бўлиниб, дарснинг асосий қисмидаги машқларни бажариш учун жойларига тарқалишади(синф яна ҳам кўпроқ гуруҳга бўлиниши мумкин). Режа конспектини ишлаб чиқишда аввало дарснинг асосий қисми билан боғлиқ бўлиши керак. Дарснинг тайёрлов қисмини одатда разминка билан таққосланади, шуни унутиладики, у кўпгина муҳим вазифаларни ҳал этади: саф элементларига, тўғри нафас олишга, қоматни тўғри тутишга, аниқлик ва ўзаро келишилганликни ва ҳоказоларни ўргатади. Тайёрлов қисм умумий ва махсус қисмларга бўлинади. Умумий қисмида юриш, югуриш, умумий ривожлантирувчи машқлар, рақс машқлари, ўйин ва бошқа машқлар ёрдамида организмнинг психолгик ва физиологик жиҳатдан ишга киришишини таъминлайди(организмни “ишга жалб этилиши”). Махсус қисмида машқлар асосий қисмда ўтказиладиган жисмоний юкламаларга ва координацион механизмга мос тушадиган машқлар тайинланади. Бунинг учун махсус ва тайёрлов машқларидан фойдаланилади. Машқлар миқдори. Машқларни тайинлашда ва миқдорлашда ўқувчиларнинг ёши, имкониятларини, уларнинг тайёргарлигини, ўргатиш босқичини, жисмоний ривожланганлигини ҳисобга олиш зарур. Ўқитиш жараёнини шундай қуриш керакки, унда ўқувчилар фақатгини ўқитувчининг буюруқларини бажарибгина қолмай, балки ўзлари ҳам дарс жараёнида фаол иштрок этишлари керак. Машқлар миқдори вақти билан, такрорлаш сони билан, метр, километр, юк оғирлиги билан,ҳаракатни ўртача тезлиги билан (қадам, югуриш) ифодаланиши мумкин. Ҳаракатларни ўзлаштириш учун зарур бўлган такрорлашларни сонини қуйидагича аниқлаш мумкин. Ўқувчиларнинг машқларни хатосиз биринчи марта бажариши учун кетган такрорланишлар миқдорини 50% кўтарилади.қўшимча имкон(попитка) ҳаракат кўникмасини мустаҳкамлаш зарурдир. Жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган машқлар давомийлигини организмнинг жисмоний юкламаларга бўлган реакциясига асосан аниқланилади.ҳаракат тизимини ривожлантириш учун машқларни такрорлаш сонини ўқувчиларнинг берилган вазифани тезлик ёки темпинипасайтирмасдан бажара олишга қараб аниқланади. Ушбу кўрсатгичларнинг пасайиши ишни тўхташига сигнал бўлади. Дам олгандан кейин машқни бажаришни такрорлаш мумкин, лекин шу шарт биланки ўқувчилар берилган ҳаракат тезлигини ушлаб тура олса. Кучни ривожлантириш учун шундай қаршилик машқлар танланадики, ўқувчи ҳар бир бажарганида 6 10 такрорлай олиши керак. Бундай ёндошишлар 3 4 марта бажарилади. Ҳаракат координациясини ривожлантириш учун машқлар 15 20 марта такрорланиб яъни чарчоқ ва диққатни пасайишига қадар давом этади. Чидамлиликни ривожлантириш учун бажариладиган машқлар 1 10 минут бўлади; чунки кўрсатилган давомилик организмда зарур бўлган мослашув жараёнини оширишга ёрдам беради. Машқлар миқдорини режалаштираётганда, такрорлаш миқдорини аниқлаётганда юкламани албатта ҳисобга олиш зарур. Жисмоний тарбия дарслари кун давомидаги умум таълим машғулотлар тизимига кирганлиги муносабати билан умумий жисмоний юкламани жуда кўтариб бўлмайди. Юрак уруши минутига 140 170 да бўлиши керак. Интенсив юкламалар қисқа вақтли бўлиши ва паст интенсивликда ёки дам билан алмаштириб турилиши керак. Дарс давомида юклама аввал аста секин кўтарилиши, сўнг уни якунига пасайиши керак. Танаффус вақти юрак уруши ва умумий ишга яроқлиги ўқувчида тўла тикланиши керак. Ўқув йили давомида ҳам юкламалар ўзгариб туради. Юкламани оширишнинг бир неча усули мавжуддир: аста секин, босқичма босқич, тўлқинсимон. Одатда юкламани шундай режалаштириладики, у босқичма босқич кўтарилади, тахминан 4 - 5 машғулотдан кейин, организм берилган юкламага мослашади. Унга юрак қисқаришининг пасайиши гувоҳ булади. Юкламанинг тўлқинсимон кўтарилишида унинг ортиб бориши ўқувчилар томонидан дастурнинг у ёки бу бўлими ва дастур мавзусини эгаллашида бўлади. Юкламани пасайтирилиши одатда янги мавзу ўрганилаётганда амалга оширилади. Якунловчи қисм. Дарснинг якунлов қисми секин югуришдан юришга ўтишдан бошланади, агар югуриш ёки юқори интенсивликдаги ўйинлар дарснинг асосий қисмини охириги қисмига режалаштирилган бўлмаса. Юриш оддий ёки турли вазифаларни бажариш билан биргаликда бўлиши мумкин, буни фигурали юришни ҳам киритиш мумкин. Бундан ташқари пастроқ тезликда ўйинлар берилиши мумкин, назарий бўлимдан ҳам баъзилари бурилади ёки текширилади(масалан, мусобақа қоидалари, гигиеник талаблар ва ҳокозолар). Якуний қисм якунлаш ва уйга вазифа бериш билан тугатилади(гуруҳга ва индивидуал). Ташкилий услубий кўрсатмалар. Дарсни ташкил этишга қуйидагилар киради: сафланишнинг жойи ва усули, машғулот жойининг жойлашуви, гуруҳнинг ҳаракатланишини йўналиши, ўтиш усуллари(юриш, югуриш ва ҳокозо) жиҳозларни жойлаштириш ва уларни йиғиштириш, спорт майдончасида инвинтарь ва ускуниларни ўрнатиш ва олиб чиқиб кетиш, машғулот жойини тайёрлаш учун жавобгарларни тайинлаш, строховкага талаблар ва жароҳатларни олдини олиш санитария гигиена талабларига риоя қилиш,чиниқтириш воситаларидан фойдаланиш. Услубий кўрсатмалар қуйидагилардир: машқни тўғри бажариш учун бериладиган кўрсатмалар, ҳатоларниолдни олиш ёки тўғрилаш: махсус билмларнинг етказишнинг вақти ва жойи; техник воситалардан фойдаланиш,машқларга ўргатиш усуллари; қоматни тўғри тутиш; уйга берилган вазифаларни текшириш жойи ва вақти; жинсини, жисмоний ривожи ва тайёргарлигини ҳисобга олиб, дифферинциал ўргатиш. Конспектнинг ушбу бўлимини ёзишда дарсни ташкил этишни ҳарактери ва усулини акс эттирувчи расмларда ххх фойдаланиш маъқул ҳисобланади. Дарсни якунлаш ва уйга вазифа бериш. Дарснинг охирида якун ясалиб, баҳолар эълон қилиниди, уйга вазифа берилади. Дарсни тўғри якунлай олиш, илғор ва орқада қолган ўқувчиларни тўғри баҳолаш ўқувчиларнинг келгуси дарсларга бўлган қизиқишини ортириб боради. Уй вазифаларига жиддий эътибор бериш зарур. Унда ўқувчилар мустақил ҳолатда кўникма ва билмларини мустаҳкамлаб, ақлий, аҳлоқий иродавий ва жисмонан такомиллашувига интилади. Тажриба шуни кўрсатадики, агар вазифларнинг мазмуни ўқув йили давомида режалаштириб борилса унинг натижаси анча юқори бўлади. Уйга вазифа беришни режалаштираётганда иккита асосий принципга таяниш керак: илгариловчи ривожланиш ва комплекслилик. Кўрсатилинган принциплар ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини дарсда ривожлантиришни режалаштиришда етакчи принципдир. Чунки, уй вазифасининг асосий мазмуни жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилгандир. Олдинловчи принципга амал қилган ҳолда ўқитувчи ҳаракат кўникма ва малакасини мувофақиятли эгаллашга таъсир этувчи машқлардир. Масалан, мускуллар кучини ривожлантиришни олдиндан ривожлантириш гимнастикадаги куч талаб қилувчи машқларни бажара олишда маъқул ҳисобланади. Жисмоний сифатларни комплекс ривожлантириш принципи ўқитувчидан уй вазифасини бажаришни бутун сифатлар комплексига режалаштиришни талаб қилади. Баъзи сифатларни ривожлантиришни зарур маромда ушлаб туриш учун ўртага 8 минут вақт кўзда тутилган машқларни бажариш учун ажратилади. Аммо кўрсатгичи баландроқ бўлиши керак бўлган сифатларни ривожлантиришга дарсдагидек, уй вазифасида ҳам 12-15 минут вақт ажратилади. Бошланғич мактаб ўқувчилари кундалик мустақил машғулотлар учун 15 20 миунт юқори синф ўқувчилари эса 20 40 минут вақт сарфлашлари керак. Уйга бериладиган вазифа иложи борича индивидуал бўлиши керак. Ҳамма ўқувчилар учун умумий вазифани якунлаётганда орқада қолаётган ҳамда юқори жисмоний тайёргарликка эга бўлганларга ҳам вазифани индивидуал ёндошиб берган маъқул. Вазифани индивидуаллаштириш мазмуни ва юкламасига ҳам даҳлдор бўлиши мумкин. Бундай пайтда ўқитувчи болани дарсларда юкламаларни назорат қилишга ўргатиши керак. Дарс юзасидан мулаҳазалар. Режа конспектни бу бўлимида ўқитувчи дарснинг қайси бўлими қандай сабаб билан бажарилмади, ўқув жараёнини ва уйга бериладиган вазифаларни янада яхшилаш ҳақида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини киритади. Жисмоний тарбия дарсининг намунавий конспекти сифатида Қўқон шаҳар, 12-ўрта мактабнинг 4-синфи учун тузилган конспектни тавсия этамиз. Дарс конспекти №
Ўтиш жойи: мактаб спорт зали Асбоб ва анжомлар: гимнастик таёқчалар - 40 дона синфдаги ўқувчилар сонига боғлиқ, гимнастик тўшаклар- 10 дона ва х.к.
Конспект тузувчининг имзоси: ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора, тадбирлари тўғрисида. Вазирлар маҳкамасининг 1999 йил 27 майдаги 271-сонли қарори. Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастури Концепцияси. Вазирлар маҳка-масининг 1999 йил 27 майдаги қарорига илова. Каримов И.А. «Ўзбекистон келажаги буюк давлат» Т., Ўзбекистон, 1992. Каримов И.А. «Биздан озод ва обод Ватан қолсин» Т., Ўзбекистон, 1994. Каримов И.А. «Баркамол авлод орзуси», «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни бош таҳририяти, Т., 1999. Умумий ўрта таoлимнинг Давлат таoлим стандарти ва ўқув дастури, «Шарқ» нашриёт–матбаа концерни бош таҳририяти, Тошкент, 1999. Абдумаликов Р., Юнусов Т.Т. ва бошқалар. «Ўзбекистонда жисмоний тарбия таълимининг ривожланиши», методик тавсиянома. Т., ЎзДЖТИ наш, 1992. Саркизов-Сиразини И.Н. «Тансиҳатлик – туман бойлик», Т., «Медицина», 1966. Раджабов С.Р., «Педагогические исследования и пропаганда педагогических знаний», Т., «Ўқитувчи», 1977. Рихсиева О.А. «Абу Али Ибн Сино о роли физических упражнений в сохранении здоровғя человека», Т., «Ўқитувчи», 1982. Кошбахтиев И.А. «Основқ оздоровителғной физкулғтурқ молодежи», Т., 1994. Турсунов У., «Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси», ўқув қўлланма, Қўқон, 1992. Жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, дарслик, таржима, Т., «Ўқитувчи», 1967. Г.И. Кукушкин, Советская система физического воспитания., гл. ред., М., ФиС. 1975 Б.Н. Минаев, Б.М. Шиян., Основқ методики физического воспитания школғников., М., «Просвеўение» 1989. А.Д. Новиков, Л.П. Матвеев, Теория и методика физического воспитания. I том, ФиС, М., 1967. 11 Якминская И.С “Развивающее обучение” Москва. :Педагогика, 1979. ст. 5 Download 99.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling