Қон олиш ва текширув учун материал тайёрлаш


Ранг кўрсаткичи 0,85–1,05


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana16.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1509967
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5215422527479745900

Ранг кўрсаткичи 0,85–1,05 
Нормохромия – эритроцит сифатлигини кафолатламайди. Нв миқдори 
нормал бўлганда эритроцит диаметри ҳам нормал бўлади, лекин Нв 
пастлигига қарамасдан РК нормал бўлиши суяк кўмиги регенератор 
фаолияти пастлигидан далолат. 
Гиперхромия 

доимо эритроцит диаметри ошади, чунки 
цитоплазмадаги Нв қонцентрацияси юқори тўйиниш нуқтасидан ошмайди 
(33пг). 
Гипохромия 1- сабаби эритроцит диаметри кичиклашиши, 2- сабаби 
эритроцит диаметри нормал бўлишига қарамай Нв билан цитоплазмани 
тўйинмаслиги. РК 0,4дан пасаймайди, чунки бу эритроцит суяк кўмигидан 
чиқмайди (Нв <10-12пг), аутофагоцитозга учрайди. 
Эритроцитдаги Нв ўртача концентрацияси 
Нормада 32-36%. Пасайиши абсолют эритроцит гипохромиясидан 
далолат (темир дефицит анемия, талассемия). Шуни эсда тутиш керакки 
камайиши макроцитар айниқса мегалоцитар анемияда ҳам бўлади, 
эритроцит ҳажми ошиши Нв билан тўйиниш даражасига пропорционал 
бўлмайди. Клиникада ЭГЎК 37% ошиши кўзатилмайди, чунки бу Нв сувда 
эрувчанлиги юқори чегарасидир. 
ЭРИТРОЦИТЛАР 
Эритроцитар кўрсаткичларни аниқлаш усуллари. 
Эритроцитлар ўпкалардан тўқималарга кислородни ва тўқималардан 
ўпкаларга карбонат ангидрид газини етказиб беради. Булар катталиги 7 – 8 
микрон келадиган, текис юзага эга, юмалок шаклли майда таначалардир.Улар 


ботиқ диск шаклида бўлиши мумкин, ядроси ва доналари бўлмайди. 
Эритроцитларни санаш сифат кўрсаткичларига алоқадор умумий миқдорий 
маълумотни беради ва ундан камқонликка шубха туғилганида текшириб 
кўриш учун фойдаланиш мумкин. 
Эритроцитларни санаш усуллари: 
• Микроскоп ёрдамида Горяев ҳисоб камерасида санаш. 
• Автомат ёки ярим автомат электрон хисоблагичлар ёрдамида санаш. 
Горяев - ҳисоб камерасида микроскоп ёрдамида текшириш услуби. 
Эритроцитлар сонини микроскоп остида ҳисоб турининг маълум микдордаги 
катакларида санаб, катаклар хажми ва қонни суюлиш даражасидан келиб 
чиққан ҳолда 1 мкл қон ҳисобига ҳисоблаш. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling