Қўқон шаҳар “Аччиқ-кўл” маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг йиғилиш баёни № «14» сентябрь 2018 йил Қўқон шаҳри


Download 53.17 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi53.17 Kb.
#1503440
  1   2
Bog'liq
731 қарор бўйича йиғилиш


Қўқон шаҳар “Аччиқ-кўл” маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг


ЙИҒИЛИШ БАЁНИ № ____


«14» сентябрь 2018 йил Қўқон шаҳри


Йиғилиш раиси: – “Аччиқ-кўл” МФЙ раиси И.Қ.Назаров


Қатнашдилар: Қўқон шаҳар прокурори: Ш.Турдиалиев
Аччикўл” МФЙ кенгаши аъзолари,
Ачиқ-кўл” МФЙ “Нуроний”лар билан ишлаш бўйича раис ўринбосари: О.Рахматуллаев
ХҚ мутахассиси: З.Рахмонова
отинойи: Х.Хамроева
профилактика нозири: Х.Ахмедов
посбон: З.Зулфиқаххоров
7-мактаб директори: З.Мадаминова
Маҳалла фаоллари.
(рўйхат бўйича) Жами: 28 киши


КУН ТАРТИБИ:



  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентярь кунги №731-сонли “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини муҳокама қилиш.

_____________________________________________________________
(И.Назаров, З.Рахмонова, О.Рахматуллаев ва хк)


ЭШИТИЛДИ:

Сўзни Қўқон шаҳар «Аччиқ-кўл» МФЙ раиси И.Назаров очиб, йигилиш иштирокчиларини кун тартибидаги масала мохияти ва унинг бугунги кундаги долзарб масала эканлиги билан таништирди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентярь кунги №731-сонли “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ўқиб эшиттирди.


Қарорга кўра: Дон, ун ва нонни сотишга, шунингдек мамлакатнинг донни қайта ишлаш тармоғига бозор механизмларини жорий қилиш, ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қўшимча харажатларни қоплаш учун компенсациялар тўлашнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида 2018 йил 15 сентябрдан бошлаб бир килограмм 1 нав буғдой унини улгуржи сотиш нархини 1400 сўм миқдорида белгилаш, қолипли нонни талаб ва таклиф асосида шакллантириладиган эркин эркин бозор нархи бўйича сотиш тартибига кўра “Ўздонмаҳсулот” АК корхоналари томонидан спирт ишлаб чиқарувчилар ва чорвачилик (паррандачилик, балиқчилик) корхоналарига дон, шунингдек, олий навли буғдой унини биржа савдолари орқали чекловларсиз сотишга рухсат берилди.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Рспубликаси Молия вазирлиги билан биргаликда ун нархини шаклланиши юзасидан амалий мониторинг ўрнатиш, 2018 йил 1 ноябрдан 1-нав буғдой уни учун улгуржи сотиш нархини белгилаш тартибини бекор қилиш бўғрисида таклифлар киритиш белгиланди.
2018 йил 1 октябрдан бошлаб, ёшга доир, ногиронлик бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болалигидан ногирон бўлган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, ногирон бўлган 16 ёшгача болаларга нафақа, шунингдек, ёшга доир пенсиянинг белгиланган миқдоридан кам пенсия ва нафақа бўйича ҳар бир нафақа олувчига, бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа олувчи ҳар бир оила, ўзини ўзи бошқариш органлари орқали моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилага ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш хақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда пул компенсацияси деб аталади) тўланиши жорий этилди.
2018 йил 1 октябрдан бошлаб 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга болалар сонидан кеелиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан белгиланадиган нафақа энг ккам ойлик иш хақига нисбатан қуйидаги миқдорларда тўланиши белгиланди;
Бир нафар фарзанди бўлган оилага – 60 фоиз;
Икки нафар фарзанди бўлган оилага – 100 фоиз;
Уч нафар ва ундан кўрп фарзанди бўлган оилага – 140 фоиз;
Пул компенсацияси ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган пенсия ва нафақалар тўланиши учун маъсул бўлган органлар томонидан ҳисобланади ва қайд этилган пенсия ҳамда нафақалар билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланиши белгланди;
Заруратга кўра, бозорда дон ва ун нархлари кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида истеъмолчиларга сотиш учун давлат заҳирасидан дон чиқариш таъминланади.
Шаҳар хокимларига кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш шартларига мувофиқ 2019 йил 1 январгача хокимликларнинг захира жамғармалари, шунингдек, шаҳар бюджети даромадлари прогноз параметрларининг ошириб бажарилишидан тушган маблағлар ҳисобига оиланинг ҳар бир аъзоси ҳисобга олинган ҳолда энг кам ойлик иш хақининг 10 фоизи миқдорида пул компенсацияси ажратиш ҳуқуқуқи берилди. Ушбу тоифадаги оилаларга пул компенсацияси тегишли ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳисобланиши белгиланди. Бунда ққўшимча пул компенсацияси оладиган оилалар сони ушбу қарорнинг 2-бандининг учинчи хатбошида ва 3 бандининг “а” кичик бандида назарда тутилган компенсация олувчилар умумий сонининг 30 фоизиидан ошмаслиги керак.
Сўзга Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассис З.Рахмонова “Нуроний”лар билан ишлаш бўйича раис ўринбосари О.Рахматуллаевлар сўз олиб, ҳар бир ҳукумат томонидан чиқаётган қарорлар ва фармонлар халқимизнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилаётганлигини таъкидлаб, бугунги кунимиздаги олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнун эканликларини билдириб ўтишди.
Йиғилишга таклиф қилинган МФЙ фаоллари хам ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Юкоридагиларни инобатга олиб:



Download 53.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling