Қон системасининг патофизиологияси режа: Қон тизими ҳақида тушунча


Download 155 Kb.
bet1/13
Sana04.04.2023
Hajmi155 Kb.
#1326801
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
№17 Қизил қон патофизиологияси




МАЪРУЗА №18


ҚОН СИСТЕМАСИНИНГ ПАТОФИЗИОЛОГИЯСИ


РЕЖА:
1.Қон тизими ҳақида тушунча
2.Қон тизими бузилишининг патофизиологияси
3.Қон йўқотиш ва унинг патофизиологияси
4.Эртироцитларни миқдорий ва сифатий ўзгаришлари
5.Эритропоэз: нормобластик ва мегалобластик
6.Анемияларни синфланиши
7.Fe+2 етишмовчилиги, В12 етишмовчилиги анемияси
8.Постгеморрогик ва гемалитик анемиялар

Қон тизими терминини фанга Ланг киритган. У 4 қисмдан, яъни периферик қон, қон ҳосил қилувчи, қонни парчаловчи ҳамда ушбу тизимларни бошқарувчи нейро-гуморал аппаратдан иборатдир.


Эритроцитлар қизил қон таначалари бўлиб, эркакларда нормада 1 мкл қонда 4,5-5,0 млн, аёлларда эса 3,9-4,5 млн. аниқланади. Эритрон организмдаги турли шаклдаги эритроцитларнинг абсолют сонидир. Бу 25 трл. ташкил қилади, ушбу сонни мушоҳада қилиш учун қуйидаги мисоллар кифоя, агар эритроцитлар занжир қилиб терилса 187.000 км, эритроцитлар бир-бирига тахланса, 62000 кмли устун ҳосил қилади. Эритроцитларни минутига 100 тадан санаганимизда 475000 йил зарур бўлар эди, танамизнинг умумий юзасидан 1500 маротаба катта.
Қон тизими бузилишининг кўринишлари:

  1. Умумий қон ҳажмини ўзгариши

  2. Қон шаклли элементларини қон ҳосил бўлиши ва парчаланишининг бузилиши туфайли сонини ўзгариши

  3. Гемостазни ўзгариши

  4. Қоннинг биохимик кўрсаткичларининг ўзгариши

  5. Қоннинг физик-химик хусусиятларининг ўзгариши

Қон системасининг патологияси мустақил нозологик бирлик сифатида м: Аддисон-Бирмер анемияси, лимфобласт лейкози, гемофилия ва бошқалар. Бундан ташқари, орган ва тизимларнинг асосий касалликларига, қўшилиб келувчи гематологик синдром тарзида ҳам намоён бўлади. М: юракнинг айрим туғма нуқсонларидаги эритроцитоз, пневмониядаги нейтрофил лейкоцитоз.
Бундан ташқари, қон системасида ўсма (гемабластозлар), аутоиммун патологиялар, ирсий бузилишлар, қон ҳосил бўлишини депрессияси каби патологик ҳолатлар ҳам учрайди, буларнинг асосида зарарловчи ички ва ташқи омилларга гемопоэтик тўқимани юқори митотик активлик билан жавоб беришидир.

Download 155 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling