Қон системасининг патофизиологияси режа: Қон тизими ҳақида тушунча


Эритроцитлар сифатий ўзгаришларига


Download 155 Kb.
bet4/13
Sana04.04.2023
Hajmi155 Kb.
#1326801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
№17 Қизил қон патофизиологияси

Эритроцитлар сифатий ўзгаришларига:

  1. Қизил кўмикда эритроцитлар етилишини бузилиши ёки қизил кўмик ўтказувчанлигини ортиши ҳисобига етилмаган эритроцитларни қонда кўплаб тўпланиши

  2. Қизил кўмикда эритроцитлар ҳосил бўлишини эритробластик типдан магалобластик типга ўтиши ва қонда патологик регенератив эритроцитларни кўпайиши

  3. Ирсий ва ортирилган моддалар алмашинувини бузилиши натижасида, унинг таркиби ва структурадаги ўзгаришлар, қонда дегенератив шаклдаги эритроцитлар пайдо бўлиши.

Регенератив шаклдаги эритроцитларга; ретикулоцитлар, нормада 0,5-2%ни ташкил қилади, полихроматофил эритроцитлар, ацидофил ва полихроматофил нормабластлар киради.
Патологик регенератив эритроцитларга: мегалоцитлар, ацидофил, полихроматафил, базофил мегалобластлар киради.


Эритроцитларни дегенератив ўзгаришларга:

  1. Эритроцитлар ўлчамларини ўзгариши (анизацитоз)

  2. Эритроцитларни шаклини ўзгариши (пойкилоцитоз)

  3. Эритроцитдаги гемоглобин миқдорига боғлиқ ҳолда, бўялишига қараб гипер, гипо, нормохром эритроцитлар, анулоцитлар фақат эритроцитни периферик қисмигина бўялади.

  4. Эритроцитларда патологик киритмаларни бўлиши Жолли танаси, Кебот узуги ёки базофил донадорлик.

Эритропоэз
Эритроцитларни ҳосил бўлиши унинг биринчи формаси гемоцитобластлар, улардан эритробластлар, эритробластлардан эритроцитлар ҳосил бўлади.
Қизил қон таначаси кунига 200-250 млр. ёки соатига 10 млр. ҳосил бўлади, яъни бу бутун эритроцитларни 0,8%ни ташкил қилади.
Эритробластлар ўзида гемоглобин ушламайди, размери жуда катта бўлиб, 20-25 мкм гача бўлиши мумкин.
Уларда катта ядро ва нозик базофил цитоплазмаси бўлади, ядроси эса хроматин ипчалари билан ўралган бўлиб, ядрода битта ёки бир нечта нуклеоллар бўлади. Эритробласт цитоплазмасида эса донадорлик бўлмайди, шу билан бирга гемоглобин хам учрамайди.
Эритробластларда ДНК, РНК ва липидлар синтез қилинади. Булар эса фақат ретикулоцитларда сақланиб қолади. Етилган эритроцитларда эса буларни бирортаси ҳам бўлмайди.
Эритробласт кариокинез йўли билан кўпаяди. Муҳитга қараб: эритробластни ривожланиши нормобластик ёки мегалобластик эритропоэз кузатилади.

Download 155 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling