Қон системасининг патофизиологияси режа: Қон тизими ҳақида тушунча


Базофил моддани жойлашган жойига ва зичлигига қараб 5 хил ретикулоцитлар тафовутланади


Download 155 Kb.
bet6/13
Sana04.04.2023
Hajmi155 Kb.
#1326801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
№17 Қизил қон патофизиологияси

Базофил моддани жойлашган жойига ва зичлигига қараб 5 хил ретикулоцитлар тафовутланади.

  1. Венчикообразное базофильное веществ

  2. Клубкообразное базофильное веществ

  3. Базофильное в-виде густой сеточки

  4. Базофильное в-во в виде нитей

  5. Базофильное в-в в виде зернистое

Ўсма метастазида, суяк кўмигини қитиқлашда, сариқ касаллиги, қорин тифи ва яра касалликларида ретикулоцитоз кузатилади, унинг катта практик ахамияти бор.
Нормобластик эритропоэзда, баъзи холларда цитоплазмани ривожланиши, гемоглобин пайдо бўлишидан орқада қолади, яъни ядрони йўқолиши кечикади, натижада сифатсиз эритроцитлар ҳосил бўлади.
Полихроматофил, яъни эритроцитларда базофил элементлари қолиб кетади.
Сидероцитлар бу гранула шаклида ферритин ушловчи эритроцитлар туридир.
Сидероцитлар айрим гемолитик, айниқса гипохром анемияларда, баъзи интоксикацияларда, талоқни олиб ташлаганда, инсонларга кўп қон қуйилганда ёки темир препаратини кўп организмга юборилганда ҳам учраши мумкин. Бу ҳолатда сидероцитоз организмга Fe+2ни нагрузкаси билан ҳарактерланади.
Организмда сидероцитлар умуман бўлмаслиги ёки 0,8% гача бўлиши мумкин.
Периферик қонда сидероцитоз бўлиши патологик ҳолатдир, суяк кўмигида сидеробластларни бўлиши бу нормал ҳолат бўлиб ҳисобланади.
Мегалобластик эритропоэз
Мегалобластлар нормал эритропоэзда фақат дастлабки эмбрионал даврда иштирок этадилар.
Постэмбрионал даврда мегалобластик эритропоэз пернициоз анемияда ва яна бир канча патологик ҳолатларда учрайди, яъни В12, фолиевая кислота етишмаганда мегалобластик эритропоэзда гемоглобинация бузилади уларда нозик ядро қолади.
Патологик ҳолатларда, мегалобластларда, гемоглобин синтези тугагандан сўнг, ядроси қолади ва кейинчалик суяк кўмигида парчаланиб кетади.
Мегалоцитларнинг 10-12 мкм, эллиптик шаклда ва гемоглобин билан тўйиниши даражаси юқори бўлади.
Мегалобласт мегалоцитга айланишида ядро инволюцияга учрайди, натижада ядрода Жолли, Кебот таначалар пайдо бўлади.
Жолли таначаси диаметри 1 мкм ли гилосга ўхшаган рангга бўялади ва 1-2 та бўлиши мумкин.
Нормада, эмбрион ва чақалоқларда, баъзи бир анемияларда, талоқни олиб ташлаганда нормоцитларда ҳам Жолли таначалар учрайди.
Кебот эса ядро, қобиғида бўлиб, узукка ўхшайди, қизил рангга бўялади, асосан пернициоз анемияда учрайди.
Анемия
Анемия гемолитик синдром ёки мустақил касаллик бўлиб, эритроцит ва гемоглобин микдорини камайиши, ҳамда эритроцитларда сифатий ўзгаришлар юзага чиқиши билан намоён бўлади.

Download 155 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling