Қўқон станциянинг
техникавий -бошқарув далолатномаси
1 – Бўлим. Умумий маълумотлар.
1.1. Қўқон станцияси иш тавсифига кўра саралаш станция ҳисобланиб, олий тоифага киради.
1.2. Станцияга туташган перегонлар ва поездлар ҳаракатидаги асосий сигнализация ва алоқа воситалари:
1.2. 1. Тоқ йўналишда:
Қўқон станция (Шимолий парк) – Яйпан станцияси, перегон бир йўлли, икки томонлама автоматик блокировка воситаси билан жихозланган.
Перегон электрлаштирилмаган.
Қўқон станция (Наманган парки) – Бувайда станцияси, перегон бир йўлли, микропроцессорлик ярим автоматик блокировка (МПБ) воситаси билан жихозланган. Перегонни бандлигини ва поездлар перегондан тўлиқ таркибда кириб келишини, таркиб вагонлари ўқларни хисоблаш электрон тизими (ЭССО) қўлланилган.
Перегон электрлаштирилган.
1.2.2. Жуфт йўналишда:
Қўқон станция (Марказий парк) – Қақир станцияси, перегон бир йўлли, микропроцессорлик ярим автоматик блокировка (МПАБ) воситаси билан жихозланган. Перегонни бандлигини ва поездлар перегондан тўлиқ таркибда кириб келишини, таркиб вагонлари ўқларни хисоблаш учун ташқи электрон санаш қурилмаси (НСУ) қўлланилган.
Перегон электрлаштирилган.
1.2.3. Ички узел боғланишлари:
41АП – Қабул қилиш парк билан Транзит паркини боғловчи йўл;
2АП – Транзит парк билан Марказий паркини боғловчи йўл;
1АП – Марказий парк билан Наманган паркини боғловчи йўл;
55АП – Транзит парк билан Наманган паркини боғловчи йўл;
3 АП – Транзит парк ва Марказий паркини боғловчи йўл;
4 АП – Марказий парк билан Саралаш паркини боғловчи йўл.
Do'stlaringiz bilan baham: |