Қўқон станциянинг техникавий -бошқарув далолатномаси 1 – Бўлим. Умумий маълумотлар


Йўлларнинг бўшлигини текшириш тартиби


Download 89.25 Kb.
bet8/16
Sana24.10.2023
Hajmi89.25 Kb.
#1718415
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Manashu malumotlarni yozib chiqish kere ekan Qoqon Yuk stansiyasidagilar

2.4. Йўлларнинг бўшлигини текшириш тартиби:


2.4.1. Йўлларнинг электр изоляцияли қурилмалари мавжудлигида ва меъёрий ишлашида:


Бошқарув аппаратининг назорат қурилмалари ёрдамида.


2.4.2. Йўлларнинг электр изоляцияли қурилмалари бўлмаганда ёки ушбу қурилмаларининг меъёрий ишлаши бузилган холларда:


Қабул қилиш парки ва Транзит паркининг жуфт томонида шунт сезгирлиги йўқолганида, Шимолий парк станция навбатчиси йўлнинг бўшлигини ДСП оператори, поезд тузувчи, ДСЦ, ДСГ, ДСЗ, ДС орқали текширади.
Марказий, Наманган паркларида ва Транзит паркининг тоқ томонида шунт сезгирлиги йўқолганида, Марказий парк станция навбатчиси йўлнинг бўшлигини Шимолий (20-пост) ва Марказий(8-пост) ДСППлари, Шимолий ва Марказий парк сигналистлари, поезд тузувчи, ДСГ, ДСЗ, ДС орқали текширади.
Кундузи – поезд қабул қилинадиган йўл бўйлаб, йўлнинг қолган қисмини кўриш таъминланган жойидан.
Тунда ва кундузи кўриниш ёмонлашганда – поезд қабул қилиш йўли бўйлаб охиригача юриш.
Шимолий парк станция навбатчиси ДУ-3 ва Марказий парк навбатчиси ДУ-2 шаклидаги «Поездлар ва локомотивлар ҳаракати» журналида йўлнинг бўшлиги текширилганлигини расмийлаштиради.


2.5. Станция (пост, парк) навбатчиси поездларни қабул қилиш, жўнатиш маршрутларини тўғри тайёрланганлигига қандай ишонч ҳосил қилади.
2.5.1. СМБ қурилмалари мавжудлигида ва меъёрий ишлаш холатида:


Бошқарув аппаратининг назорат ускуналари ёрдамида.


2.5.2. СМБ қурилмалари меъёрий ишлаш бузилган холларда:


СМБ қурилмалари меъёрий ишлаш бузилганида ва сигналлардан фойдаланиш сақланган холда ўчирилишида, станция навбатчиси поездлар ҳаркати ва манёвр ишлари бўйича Йўриқноманинг 13-бўлимига асосан харакат қилади.
СМБ назорат асбобларидаги кўрсатмаларнинг меъёридан оғиши кузатилганда станция навбатчиси Ўз.Рес. “Поездлар харакати ва манёвр ишлари бўйича” йўриқноманинг № 381-банд талабларига биноан, ушбу ҳолат қуйидагилар оқибати эмаслигини текшириши керак:

  • вагонни кетиб қолишини;

  • харакат бирликларининг ўз-ўзидан чиқиб кетиши;

  • стрелка кесилиш;

  • харакат таркибининг йўлдан тушиши

  • ўзининг ёки бошқа ходимларнинг нотўғри ҳаракатлари.

Юқорида кўрсатилган бирор бир холат юзага келганда, станция навбатчиси уни бартараф этиш ёки оқибатларини камайтириш чораларини кўриши керак. СМБ қурилмаларида носозликни аниқлагандан сўнг станция навбатчиси қуйидаги тартибда ҳаракат қилади.

Download 89.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling