2.6. СМБ қурилмаларининг меъёрий ишлаши бузилганда, поездларни қабул қилиш (жўнатиш) маршрутни тайёрлаш учун керак бўлган вақт:
Поездларни қабул қилиш учун:
Яйпан станциясидан Қўқон станциясига қабул қилиш паркининг 41-йўли орқали Транзит паркининг 55- йўлига 40 минут;
Бувайда станциясидан Қўқон станциясига Наманган паркининг 1Б-йўли орқали Транзит паркининг 55- йўлига 45 минут;
Бувайда станциясидан Қўқон станциясига Наманган паркининг 1Б-йўли орқали Марказий паркининг 5- йўлига 45 минут;
Қақир станциясидан Қўқон станциясига Марказий паркининг 5- йўлига 35 минут.
Поездларни жўнатиш учун:
Қўқон станциясининг Транзит паркини 55-йўлидан Қабул килиш паркининг 41- йўли орқали ; Яйпан станциясига 40 минут;
Қўқон станциясининг Транзит паркини 55-йўлидан Наманган паркининг 1Б- йўли орқали Бувайда станциясига 45 минут;
Қўқон станциясининг Марказий паркини 5-йўлидан Наманган паркининг 1Б-йўли орқали Бувайда станциясига 45 минут;
Қўқон станциясининг Марказий паркини 5-йўлидан Қақир станциясига 35 минут
2.7. Ҳар бир поезд учун созлигини ва ҳолатини текшириш шарт бўлмаган марказлаштирилмаган стрелкалар:
2.8. Станцияда тўхтаб турган йўловчи поезди ҳамда йўловчилар биноси орасидаги йўлдан поездларни ва манёвр таркибларни ўтказиш тартиби (ўтувчи кўприк ёки тоннел мавжуд бўлмаса):
Марказий паркнинг учинчи йўлида йўловчи поезд турганида ва иккинчи йўлдан юк поездини, манёвр таркибни ёки якка локомотивни ўтказиш зарурати бўлганида, Марказий парк станция навбатчиси поезд радио алокаси ва радиоманёвр алоқа орқали локомотив бригадаларни олдиндан огохлантиради, баланд овозли карнай орқали эса йўловчиларни хавфсизлик чораларига риоя этишга хабар беради. Манёвр локомотив машинстлари ва поезд тузувчи ўта хушёрлик билан тез-тез огохлантирувчи ишора сигналларини бериб бориши керак.
Йўловчи поезди 3 йўлда турганда хамма вагонлар тамбури очиқ бўлиши шарт, у хақда вокзал навбатчиси баланд овозли карнай орқали вагон кузатувчиларини огохлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |