Қўқон станциянинг техникавий -бошқарув далолатномаси 1 – Бўлим. Умумий маълумотлар


) Марказлаштирилган стрелкалар ҳолатининг назорати бўлмаганда


Download 89.25 Kb.
bet10/16
Sana24.10.2023
Hajmi89.25 Kb.
#1718415
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
Manashu malumotlarni yozib chiqish kere ekan Qoqon Yuk stansiyasidagilar

2) Марказлаштирилган стрелкалар ҳолатининг назорати бўлмаганда:
Марказлаштирилган стрелкалар ҳолатининг назорати бўлмаганда, ДСП оператори, поезд тузувчи, Марказий ва Шимолий парк ДСППси, 8-чи ва 20-чи пост сигналистлари, ДСЗ, ДСГ, ДС ёки навбатчиликдан озод станция навбатчилари орқали унинг созлиги ва маршрутда тўғри холатдалигига ишонч хосил қилади. Станция навбатчиси дарҳол кўрик журналига (ДУ-46 шаклидаги) буни қайд этади ва электромеханикка, йўл устасига, сигнализация ва алоқа масофасининг навбатчи мухандисига, йўл масофаси навбатчи мухандисига, ДСЗ, ДС, поезд диспетчерига ва МТУ навбатчисига хабар беради. Стрелкага закладка ташлаб осма қулф билан қулфланади, қулфланган стрелка калити станция навбатчисида, Марказий парк 8-пост ва Шимолий парк 20-пост ДСППларида сақланади. Ушбу стрелкаларда ҳаракат носозлик бартараф этилгунча светофорнинг тақиқловчи ишораси билан амалга оширилади. Носозлик бартараф этилгач, поездлар харакати светофорнинг рухсат этувчи ишораси билан амалга оширилади.


3) Кириш, чиқиш ва маршрут светофорлари носозлигида:
Изоляцияланган участкаларни бўшлигини ДСП оператори, поезд тузувчиси, Марказий ва Шимолий парк ДСППлари, Марказий ва Шимолий парк сигналистлари, ДСЗ, ДСГ, ДС, навбатчиликдан ташқари бўш станция навбатчилари, ДСП операторлари, сигналистлар ташқи курикдан ўтказишади ва станция навбатчисига маълумот беради. Изоляцияланган участкани сохта бандлигини аниқлагач, ДУ-46 шакилли кўрик журналига қайд қилиб, элктромеханик, йўл устаси, йўл масофаси навбатчи мухандиси, алоқа ва сигналлаштириш масофаси навбатчи мухандиси, ДСЗ, ДС, поезд диспетчери ва МТУ навбатчисига хабар беради. Ўз.Рес. Поездлар харакати ва манёвр ишлари бўйича йўриқноманинг № 31, 80, 265-бандларига асосан, носозлик бартараф этилгунга қадар, станция навбатчиси поездларни қабул қилиш ва жўнатишни носозлик топилган изоляцияланган участкасидаги хос светофорни таъқиқловчи ишораси билан амалга оширади. Станция навбатчиси стрелкаларни маршрутка хос холатга келтириб, маршрут тўғри тайёрланганлигига пулт-таблодаги назорат ускуналари ёрдамида ишонч хосил қилади, манёвр маршрути мавжудлигида, қабул қилиш ёки жўнатиш маршрутининг бир қисмини йўналишдаги манёвр светофорларини очиш йўли билан манёвр маршрутларидан теради. Манёвр светофорларини очиш имкони бўлмаганда ёки манёвр сигналлари йўқлигида, маршрутга кирувчи барча стрелкаларга закладка ташланиб осма қулф билан беркитилади, қулф калитлари станция навбатчисида, Марказий ва Шимолий парк ДСППсида сақланади.
Чиқиш светофорининг носозлигида қўшимча блок-тизимни жўнаётган поезд йўналишига ўрнатади, тегишли перегон жезл-калитини аппаратдан олади, жўнаётган поезд перегонни эгаллагандан сўнг жезл-калит аппаратга қайтариб қўйилади (перегонни босгандан сўнг).



Download 89.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling