Қўқон станциянинг техникавий -бошқарув далолатномаси 1 – Бўлим. Умумий маълумотлар


-пост Шимолий парк станция ДСППси


Download 89.25 Kb.
bet6/16
Sana24.10.2023
Hajmi89.25 Kb.
#1718415
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Manashu malumotlarni yozib chiqish kere ekan Qoqon Yuk stansiyasidagilar

20-пост Шимолий парк станция ДСППси:


1. Саралаш паркининг тоқ томонида марказлаштирилган стрелкалар бошқарувини амалга оширади.
2. Марказий ва Шимолий парк станция навбатчиси ва Тепалик навбатчиси билан манёвр ишлар тўғрисида маълумот алмашади.
3. СМБ қўрилмалари носозлигида Наманган паркида, Транзит ва Саралаш паркларининг тоқ томонида марказлаштирилган стрелкалар марказлаштиришдан узилганда, стрелкани харакат таркибидан бўшлигини текшириб, курбел ёрдамида стрелкаларни айлантиришни амалга оширади.
4. Харакат таркибларни Саралаш паркидан Марказий паркга ўтказиш эхтимолини Марказий парк навбатчиси билан ўзаро келишади.
5. Таркибларни Саралаш паркининг тоқ томонидан тортганда Тепалик навбатчисини огоҳлантиради.
6. Манёвр ишларини амалга оширганда, манёвр локомотиви машинистини радиоманёвр алоқаси орқали маршрут тайёрлиги тўғрисида ҳабардор этади.
7. Тепалик навбатчиси билан ўзаро келишган ҳолда Саралаш паркининг тоқ томонида вагонларни саралаб бир йўлдан бошқа йўлга ўтказади.
8. ДУ-46 шаклдаги курик журналини юритади. Қўқон-Бувайда ва Қўқон-Қақир перегонида асосий сигнализация воситалари меъёрий ишлашида нуқсон юзага келганда, марказий парк станция навбатчиси кўрсатмасига биноан поездларга ДУ-50, ДУ-52, ДУ-55, ДУ-56, ДУ-64 шаклдаги рухсат этувчи бланкаларни тўлдириб, сигналист, поезд тузувчи, ДСЦ, ДСЗ, ДСГ, ДС орқали ёки шахсан ўзи машинистга етказишни таъминлайди.
9. 20-пост ҳудудида поездлар харакати пайтида (Шимолий паркдан Марказий паркга ўтишда ёки аксинча), 189км ПК10 қўриқланувчи темир йўл кесишмаси навбатчисини огоҳлантиради.
10. 20-пост сигналисти ишини назорат қилади.


8-пост Марказий парк ДСППси:


1. Локомотив деподан локомотивларни, электровозларни кириш-чиқишини назорат қилади хамда маршрут варақаларида керакли ёзувларни қайд қилади
2. Марказий паркдан Қақир ва Бувайда станцияларига жўнайдиган поездларга қайд этувчи рухсатномалар беради.
3. ДУ-60 шаклдаги огоҳлантиришларни қайд этиш журналига огохлантиришларни қайд этади ва ДУ-61 шаклдаги огохлантириш бланкаларини расмийлаштириб, локомотив машинистларига тақдим этади.
4. ДУ-3 шаклидаги журнал ва ВУ-14, ДУ-60, ДУ-40 шаклдаги китобларни юргизади.
5. СМБ қурилмалари носозлигида Марказий паркнинг жуфт ва тоқ томонларида марказлаштирилган стрелкалар марказлаштиришдан узилганда, стрелкани харакат таркибидан бўшлигини текшириб, курбел ёрдамида стрелкаларни керакли йўналишга айлантиришни амалга оширади.
6. Қўқон-Қақир перегонида асосий сигнализация воситалари меъёрий ишлашида нуқсон юзага келганда, Марказий парк станция навбатчиси кўрсатмасига биноан поездларга ДУ-50, ДУ-52, ДУ-55, ДУ-56, ДУ-64 шаклдаги рухсат этувчи бланкаларни тўлдириб, сигналист, поезд тузувчи, ДСЗ, ДСГ, ДС орқали ёки шахсан ўзи машинистга етказишни таъминлайди.
7.Станция диспетчерининг кўрсатмасига асосан Транзит ва жўнашга тайёр транзит қайта кўрикдан ўтган поездларнинг оғирлиги ва узунлиги ўзгарганида, натур вароғига ЭҲМ операторидан олинган ўзгарган маълумотларни киритади.
8. 8-пост сигналисти ишини назорат қилади.
2.2. Станцияда ва станциялар оралиғида (перегонда) жойлашган темир йўл переездлари ва станция навбатчиси томонидан назорат қилиниши, ҳамда темир йўл переездидаги сигнализация қурилмаларининг носозлик вақтида унинг хатти-ҳаракатлари:


Download 89.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling