Орадан кунлар ўтди Алишер Камалжанович ишлар билан бўлиб онасига берган ваъдаси эсдан чиқди. Иш устида ўтирган Алишер Камалхжановичнинг хаёлини қўнғироқ овози бузди.
-Ало ким бу
-Ало ассалому алайкум ака яхшимисиз.
-Яхши рахмат Наргиза, ўзинг яхшимисан?
-Яхши, ака қачон келасиз ойимни мазалари бўлмай қолди. Касалхонага ётқиздик.
-Энди тузукмилар
-Бироз тузук, фақат сизни сўраяптилар, келсангиз бўларди.
-Ха майли ишларимни сал тўғирлаб кейин бораман.
-Ҳа келинг ака
-Хўп сен ўзинг қарап тур.
Уйига келиб аёлини чақиради:
-Лайло лайло дедим
-Ҳа дадаси тинчликми?
-Эртага онамни кўришга борамиз. Бирор совға олиб тайёргарлигингни кўрарсан. Икки ойча олдин гаплашганимда "тобим йўқ, дегандилар. Шунга мен пул олволарман, камчиликларига ишлатарлар. Йўл-йўлакай дўкондан розғорларига ул-бул ҳам ҳарид қилармиз.
- Яхшику-я, аммо ноқулай бўлмасмикин?
- Нега?
- Сизнинг ул-булингизни нима қилади.Энг яхши совға оналар учун - гул. Роса ҳурсанд бўладилар. Онажонимизнинг кўнгиллари тоғдай кўтарилади. мана мен аёл кишиман, мен биламан.
- Шундай дегин... Мен пулни камчиликларига ишлатардилар дегандим-да...
- Пулни бошқа бирор сафар берарсиз. Совға-совғадай бўлсин. Гул беринг! Ана, ҳовлимизда чиройли атиргуллар очилиб ётибди, гулдаста тайёрлаб оламиз.
- Бир тарафдан айтганинг ҳам тўғри. Яхшиси сен айтгандай бўлақолсин. Аёл қалбини аёл биладида. Онажонимга сен айтганингдай-гул олиб борамиз! ...
Касалманд онанинг кўнгли тоғдай кўтарилсин деб, "меҳрибон" ўғил бир даста қип-қизил атиргул олиб борадиган бўлди... Эртасига хонага кирган келинидан она “ўғлим қани?” деб сўради.
- Ўғлингизми!? У кишининг ишлари чиқиб қолди. Мени таксида юбордилар. Сизга эса “онажонимга” деб гулдаста бериб юбордилар-деб бемор онага гул тутқазди.
Бемор онаизорнинг интиқ кўнгли яна бўш қолди. Она кўзлари жовдираганча гуллар орасидан ўғлининг меҳрини изларди...
Do'stlaringiz bilan baham: |