Ona tili fanidan nazorat ishi III chorak
Download 298 Kb.
|
2 5474664575917883631
Ўқитувчига маслаҳатлар
4-синф ўқувчиларини масалалар ечимини ёзиш ёки бошқа топшириқларни бажаришда мустақил ҳал қилишга ўргатиш фойдалидир. Назорат ишлари давомида уларда “Қандай ёзиш керак?”, “Нечта катакча ташлаш керак?”, “Масала расмини қаерга чизиш керак?”, ёки “Масаланинг ечими бир вараққа сиғадими?” каби саволлар туғилиши керак. Агар саволларга жавоб беришга тўғри келса, у ҳолда ўзи ўйлаб кўришини тавсия этинг ҳамда назорат иши чиройли чиқиши учун ёзувларни қандай ва қаерга ёзишни ўзи ҳал этишига йўналтиринг. Варақда қўп жойлар бўш қолиб кетмаслиги лозим. Матнли арифметик масалалар ечимини (агар махсус кўрсатма берилмаган бўлса) қандай ёзишни ўқувчи ўз ҳохишига кўра; ечимни бошқа-бошқа амаллар кўринишида, ифода тузиш ёрдамида ва б. Кўринишларда ёзиши мумкин. Шу билан бирга ўқувчилар томонидан масала шартини қисқача ёзиш талаб қилинмаслиги мақсадга мувофиқ бўлади. Ўқувчилар томонидан бажарилган ишларни баҳолаш, амалга тадбиқ этилган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади. Лекин, турлича мазмунга эга бўлган топшириқларни (масалан, ҳисоблаш, арифметик масала) битта баҳо билан баҳолаб, ўқувчида маълум билим ва кўникма шаклланганлиги ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиб бўлмайди. Масалан, ўқувчи барча амалларни тўғри бажара олади, лекин масала ечишда арифметик амални тўғри танлай олмайди. Бундай ҳолларда одатда умумий ижобий баҳо (“3”) қўйилади. Аммо ўқувчида арифметик масалани ечиш кўникмаси бу ўқувчидан шаклланмаган ва шунинг учун уни ижобий баҳо билан баҳолаб бўлмайди. Шунинг учун турли мазмунли топшириқларни (ҳисоблашга доир ва арифметик масала) ўз ичига олган назорат ишларни баҳолашда битта эмас, балки иккита баҳо (бири ҳисоблашга, иккинчиси фрифметик масала ечимига) қўйиш мақсадга мувофиқдир. Ёзма назорат ишларини баҳолаш ўта оғир ва нозик жараён. Ўқувчининг ишини текшириш жараёнида ўқитувчи диққатини ўқувчи йўл қўйган хатоларни баҳолашга эмас, балки, аввалам бор ўқувчининг шаклланган ёки шаклланаётган билим, малака ва кўникмасини баҳолаши керак. Масалан, текшириш пайтида ўқувчиларда уч хонали сонга кўпайтириш малакаси шаклланган бўлиши керак бўлсин. Бу ҳолда ўқувчи ишини баҳолашда унда кўникманинг шаклланишига қараб «5», «4», «3» ва «2» ни қуйидаги мезон асосида қўйиши мумкин: таклиф этилган барча топшириқлар 100% тўғри ечилган бўлса – «5»; 90 %дан 99% гача тўғри ечилган бўлса - «4»; 60% дано 89 % гача тўғри ечилган бўлса- «3»; 60 % дан кам тўғри ечилган бўлса- «2». Агар Агар текшириш пайтида ўқувчиларда бу кўникма энди шаклланаётган бўлса, у ҳолда ишни баҳолаш мезони бироз пастроқ қилиб белгиланиши керак. Масалан, «4» баҳони ўқувчи топшириқларни 80% дан 90% гача, «3» ни эса 50% дан 79 %гача тўғри ечган бўлса қўйиш мумкин. Математикадан ўқувчиларнинг олган билим, кўникма ва малакаларини баҳолашда асосий кўрсаткич – топшириқни тўғри бажарилиши ҳисобланади. Бунда ёзувларнинг чиройли эмаслиги (геометрик кесмаларни ясашда, кўпбурчакларни чизишда йўл қўйилган хатоликлар бундан мустасно), грамматик хатолар ва б. лар учун баҳо камайтирилмаслиги керак. Ҳисоблашларни рационал усулда бажариш, шунингдек, арифметик масалаларни рационал усулда ечиш ўқувчининг математик ривожланиш даражаси юқори эканлигини кўрсатади. Бу даражага эришиш нихоятда оғир жараён бўлиб, аста-секин шаклланади, бошланғич синфларда барча болаларда ҳам бирдек яхши шаклланмаслиги мумкин. Ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда, ўқитувчи ўқувчи баҳолашда ҳисоблашни рационал усулда бажармаганлиги ёки масалани рационал усулда ечмаганлиги учун баҳони пасайтирмаслигс лозим. Назорат ишларини баҳолашдан ташқари уни ўқувчилар томонидан сифатли бажарилишини таҳлил этиш ҳам фойдалидир. Бу таҳлил ўқитувчининг кейинги ишларини режалаштиришида, ўқувчилар билимида аниқланган бўшлиқларни тўлдиришда ва баъзи бир тушунчаларни нотўғри талқин қилингандда тушунтириш ишларини олиб боришда ўқитувчига катта ёрдам беради. Қуйида баъзи бир намунавий назорат ишларининг ўқувчилар томонидан бажарилишини таҳлил қилиш тизими келтирилади. Download 298 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling