Операцион тизим қуриш тамойиллари
ОТ ни генерация қилиш принципи
Download 75.5 Kb.
|
2 мавзу Операцион тизим қуриш тамойиллари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Функционал ортиқчалилик принципи.
- Стандарт ҳолатлар принципи (по умолчанию).
- Жойини ўзгартириш принципи.
ОТ ни генерация қилиш принципи. Бу принцип, ечиладиган масала ва ҳисоблаш тизимининг конфигурациясидан келиб чиққан ҳолда, ОТ ни созлашга имкон берадиган ОТ ядроси архитектурасини ташкил этиш принципини белгилайди. Бу процедура жуда кам ҳолларда, ОТ ни узоқ вақт давомида эксплуотация қилиш олдидан бажарилади.
Генерация жараёни махсус генератор-дастури ва мос кириш тили ёрдамида амалга оширилади. Генерация натижасида ОТ нинг, тизимли модул ва катталиклардан иборат тўлиқ версияси вужудга келади. Модуллилик принципи генерацияни аҳамиятли даражада соддалаштиради. Бу принцип айниқса Linux ОТ ларида яққол кўзга ташланади, унда нафақат ОТ ядроси генерация қилинади, юкланадиган транзит модуллари таркибини кўрсатади. Бошқа ОТ ларда конфигурация қилиш инсталляция жараёнида бажарилади. Функционал ортиқчалилик принципи. Бу принцип айнан бир амални, ҳар хил воситалар билан бажариш имкониятини ҳисобга олади. ОТ таркибига ресурсларни бошқарувчи бир неча хил мониторлар ва файлларни бошқарувчи бир неча хил мониторлар ва файлларни бошқарувчи бир нечта тизимлар ва х.к.лар киради. Бу эса ўз навбатида, ОТ ни ҳисоблаш тизимини аниқ конфигурациясига тез ва етарли даражада мослашишга, аниқ синф масалаларини ечишда техник воситаларни самарали юклашни максимал таъминлашга ва шунда максимал унумдорликка эришишга олиб келади. Стандарт ҳолатлар принципи (по умолчанию). Тизим билан ишлашда, ҳам генерация босқичида ҳам, тизимлар билан боғланишни ташкил этишни енгиллаштириш учун қўлланилади. Принцип тизимидаги фойдаланувчи дастурини характерловчи ва уларнинг бажарилиш вақтини олдиндан аниқловчи, қурилма конфигурацияси, модуллар ва жараёнлар структурасини тавсифларини тизимда сақлашга асослангандир. Бу маълумотни фойдаланувчи тизими, маълумот берилмаган бўлса,ёки атайдан аниқлаштирилмаган бўлса, фойдаланади. Умуман, бу принципни қўллаш, фойдаланувчи тизим билан ишлаяпган вақтда, у ўрнатадиган параметрларни қисқартириш имконини беради. Жойини ўзгартириш принципи. Бу принцип модулларнинг бажарилиши, уларнинг хотирада жойлашган ўрнига боғлиқмаслигини кўзда тутади. Модул матнини, уни хотирада жойлашувига мос равишда созлаш махсус механизмлар, ёки унинг бажарилиши давомида амалга оширилади. Созлаш, командаларнинг адрес қисмида фойдаланадиган ҳақиқий адресларни аниқлашдан иборат бўлиб, айни ОТлар учун қабул қилинган оператив хотирани тақсимлаш алгоритми ва қўлланиладиган адреслаш усули билан аниқланади. У фойдаланувчи дастурларига ҳам тақсимланади. Download 75.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling