Оптик нурланишнинг катталиклари ва уларнинг
§ 3.2. Истеъмолчининг интеграл ва спектр сезгирликлари
Download 128.78 Kb.
|
4-ma\'ruza. Optik nurlarning kattaliklari va o\'lchov birliklari
§ 3.2. Истеъмолчининг интеграл ва спектр сезгирликлари.Самарали система катталиклари. Ёритиш ва нурлатиш қурилмаларини лойихалашда, нафақат нурланиш манбаларини хусусиятларини, шу билан бир қаторда истеъмолчиларнинг хусусиятларини билиш катта ахамиятга эга. Хар қандай оптик нурланиш истеъмолчиларининг асосий энергетик тавсифларига интеграл ва спектр сезгирликлар киради. Интеграл сезгирлик, бу истеъмолчининг мураккаб нурланишга бўлган сезгирлиги бўлиб, у самарали энергиянинг Wc истеъмолчига тушаѐтган барча нурланиш W энергиясига нисбати билан аниқланади g=С Wc , (3.8) W бунда Wc –истеъмолчида самарали фойдаланган энергия, Дж; W - истеъмолчига тушаѐтган тўлиқ энергия, Дж; C – самарали энергияни ўлчов бирлигига боѓлиқ бўлган коэффициент. Истеъмолчиларнинг бир турдаги нурланишга (маълум чегарадаги тўлқин узунлиги) бўлган сезгирликлари спектр сезгирлик катталиги билан бахоланади ва у бир турдаги самарали нурланиш оқимини dFc истеъмолчига тушаѐтган тўлиқ нурланиш dФλ оқимига нисбати билан аниқланади: gλ = dF dФ , (3.9) бунда gλ – истеъмолчининг спектр сезгирлиги; dFλ – маълум тўлқин узунлигидаги самарали нурланиш оқими; dФλ – шу тўқин узунлигидаги тўлиқ нурланиш оқими. Амалиѐтда нисбий спектр сезгирлиги катталиги хам кенг қўлланилади. Нисбий спектр сезгирлик истеъмолчининг маълум бир тўлқин узунлигидаги спектр сезгирлигини унинг максимал қийматига нисбати билан аниқланади: Кλ = g (g ) max . (3.10) Хозирги вақтда амалий хисобларда ва ѐритиш хамда нурлатиш қурилмаларини лойихалашда 4 та самарали катталиклар системасидан фойдаланилади, яъни буларга қуйидагилар киради: Ёруѓлик катталиклари. Бактерицид катталиклари. Эритема катталиклари. Фитооқим катталиклари. Оптик нурланишнинг энергетик системасидан маълум бир самарали системага ўтиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: 2 Fc = ()g()d 1 (3.11) Агарда спектр сезгирлик нисбий ўлчовда берилган бўлса, унда қуйидаги формула билан аниқланади: 2 Fc=g(λ) max ()К ()d 1 (3.12) Самарали оқим Fλ истеъмолчининг турига қараб маълум фойдали иш бажаради. Шунинг учун хам самарали оқим истеъмолчининг турига қараб хар хил ўлчов бирликлари билан ифодаланади, яъни истеъмолчи хайвон ѐки инсон бўлса эр(эритема), ўсимлик бўлса фит(фитоақим), бактерия бўлса бакт (бактерицид оқим), фотоэлемент бўлса А (ампер) ва х.кз. Download 128.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling