Оптималлаштиришнинг алгоритмик тизими структураси ва унинг ишлашини ташкил этиш холиёрова Ҳилола Комил қизи
Download 22.79 Kb.
|
1 Xoliyorova H.
Усуллар. Мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифалари қўйилган:
оптимал муҳандислик конструкцияларининг АЛТ ни қуриш концепциялари ва тамойилларини ишлаб чиқиш; муҳандислик конструкцияларини вариантли ва оптимал лойиҳалаш соҳасидаги илмий ва амалий ишланмаларни таҳлил қилиш; юпқа деворли конструкцияларни оптималлаштириш масалаларини ечиш учун математик моделларни ишлаб чиқиш, дастурий воситалар мажмуаси ва самарали алгоритмларини яратиш; муҳандислик конструкцияларини лойиҳалаш алгоритмлари мувофиқлигини тадқиқ қилиш ва уларни параметрик оптималлаштириш; муҳандислик конструкциялари АЛТ да конструкторлик-технологик ечимларини таҳлил қилиш, синтезлаш ва оптималлаштиришнинг имитацияли моделлаштиришига асосланган оптималлаштиришнинг алгоритмик тизимларини ишлаб чиқиш; муҳандислик конструкцияларини оптималлаштириш алгоритмлари ва моделларини тадқиқ қилиш бўйича ҳисоблаш тажрибаларини ўтказиш; Ишда муҳандислик конструкцияларининг хусусиятларидан бири, муҳандислик конструкциялари ва иншоотларининг сифат, ишлатиш ва иқтисодий кўрсаткичларига бўлган талабларнинг доимий ўсиб бориш шароитида уларни яратишнинг ҳаётий циклини бошланғич босиқичида истеъмолчилар ва буюртмачиларнинг дастлабки ахборот манбаларига тўғридан-тўғри уланиши ҳисобланади. Бу эса англанадиган, қайта ишланадиган ва бошқариладиган ахборотлар ҳажмининг анча ошишига, шунингдек концептуал, конструкторлик ва технологик лойиҳалашнинг математик моделларининг чуқур ахборотли интеграцияланиши заруриятига олиб келади. Барча шакллантирилган моделлар технологик фойдаланишга автоматик тарзда таҳлил қилиниши керак, бу юқори сатҳли моделлаштиришга ўтиш ва фойдаланиладиган моделларни лойиҳа объектларининг хусусиятларини акс эттирувчи жиҳатларга кўра кенгайтириш зарурлигини билдиради. Шулардан келиб чиққан ҳолда муҳандислик конструкцияларининг вариантли конструкторлик-технологик лойиҳалашни автоматлаштиришга бўлган янги ёндашувларини шакллантириш ва назарий асослашнинг мураккаб илмий-техник муаммоси алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Ушбу предмет соҳасидаги мавжуд АЛТ ни таҳлил қилиш уларнинг қўйилган масалани самарали ечиш учун имкониятлари чегараланган эканлигини билдиради, бу уларга хос бўлган қатор чегараланишлар билан тушунтирилади. Аввало – бу лойиҳалашнинг геометрик парадигмага асосланганлиги, муҳандислик конструкцияларини тайёрлашнинг ўзига хосликларини ҳисобга олишнинг мавжуд эмаслиги, яратилаётган маҳсулотлар ҳаётий циклининг босқичларини интеграциялаш даражасининг пастлиги, конструкторлик-технологик ечимларнинг вариантлари тўғрилигини алгоритмик назорат қилишнинг йўқлиги, кўпгина конструкторлик-технологик амалларнинг ижро координаталари фазосидаги абстракциялашнинг паст даражаларида бажарилишидир. Download 22.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling