O`quv-uslubiy majmua (I kurs talabalari uchun mo`ljallangan) Navoiy -2021
Маънавият вужудга келиши тўғрисида бошқа назариялар
Download 0.64 Mb.
|
manaviyatshunoslik
Маънавият вужудга келиши тўғрисида бошқа назариялар. Маънавиятнинг келиб чиқиши, дунёқарашнинг ривожланиши фақат биргина «меҳнат назариясига» боғланмайди. Санъатнинг, маънавиятнинг баъзи шакллари келиб чиқиши ва ривожланишида меҳнат муҳим ролни ўйнаган бўлсада, у ягона омил эмас. Онг ва меҳнат биргаликда шаклланган. Онгнинг вужудга келишига ва ривожланиишга меҳнат қанчалик ҳисса қўшган бўлса, меҳнатнинг вужудга келиши ва ривожланишига ҳам онг шунчалик ҳисса қўшган. Чунки меҳнатнинг ўзи шунчаки иш эмас, балки бирор нарсани қайта ишлашга қаратилган онгли, мақсадга мувофиқ ҳаракатдир. Онг йўқ жойда меҳнатнинг ўзи йўқ. Онгнинг маънавиятнинг негизи ва таркибий қисми эканлигини назарда тутсак, маънавият бир вақтнинг ўзида нафақат меҳнатнинг, шунингдек онгнинг, тафаккурнинг асосида ривожланганини пайқаймиз.
Онг ва нутқ, тил ва тафаккур муштарак ҳодисалардир. Онгсиз нутқ, нутқсиз онг шақлланиши мумкин эмас. Лекин илм-фанда қарор топган қарашларга мувофиқ, одамларнинг дастлабки ўзаро мулоқотлари, фонетик нутқ асосида эмас, балки турли узун-қисқа бақириқ, чақириқлар жўрлигидаги имо-ишоралар ёрдамида амалга оширилган. Ов қилиш, хайвонларга пистирма уюштириб, уларни пистирма томон ҳайдаш, ўзини хавф-хатардан, душмандан ҳимоя қилиш мақсадида ҳали «тилсиз», биологик эволюцияси давом этаётган, лекин онгсиз ҳайвондан кескин фарқ қиладиган қадимги одамлар (австралопитекдан неандертал одами пайдо бўлгунга қадар) пантомима (имо-ишоралар), рақс ёрдамида, яъни санъат унсурлари ёрдамида «сўзлашганлар», жамоавий хатти-ҳаракатларини мувофиклаштирганлар. Этнограф олимлар ибтидоий қабилаларда рақс ёрдамида овдан қайтаётан эркаклар бутун ов жараёнини ypyғдошларига «сўзлаб» берганини ёки ов олдидан бир неча эркаклар овда ким қандай ҳаракат қилишини келишиб олишларини батафсил ёзиб қолдирганлар. Ибтидоий рақслар асосан пластик тасвир унсурларидан иборат. Уларда ов (ишлаб чиқариш), меҳнат жараёни, жанговар хатти-ҳаракатлар, ўзини ҳимоя қилиш, овга (душманга) ҳамла қилиш, яккама-якка олишиш ва ш.к.лар пантомима орқали тасвирланади. Олимлар рақс ёш авлодга ов ва меҳнат қилишни, жанг қилишни ўргатишнинг илк шакли деб ҳисоблайдилар. Шу сабабдан ғарб илм-фанида маънавий маданият вужудга келишининг нафақат «меҳнат назарияси», шунингдек, «ўйин назарияси» (Й. Хейзинга, X.Ортега-и-Гассет, Е. Финк) мавжуд. Тўғри, эътироф этиш лозимки, Fapб илм-фанида сўз асосан маънавиятнинг вужудга келиши ҳақида эмас, балки маданият келиб чиқиши, инсон онги ва психологиясининг ривожланиши ҳақида боради. Й. Хейзинга «Homo ludens» (“Ўйнаётган одам”) асарида ёзган: «Маданият, тирик жон онаси танасидан ажралиб чиқишига ўхшаб, ўйиндан ажралиб чиқмайди, у ўйин ичида ва ўйин сифатида ривожланади. Бутун маданий ижодкорлик ўйиндир: шеърият ҳам, мусиқа ҳам, инсон фикри ҳам, аҳлоқ ҳам ва маданиятнинг бошқа мумкин бўлган шакллари ҳам».14 Улардан ташқари турли биопсихологик, биологик (яшаш учун кураш, бошқа жинс вакилини ўзига жалб қилиш, унга «ёқиш», насл қолдириш, кўпайиш истаги, майли ва ҳ.к.) - бихевиоризм, социал-дарвинизм билан, турли диний таълимотлар билан боғлиқ назариялар бор. Уларда баъзан жуда жиддий, теран ва қизиқ кузатишлар, мисоллар, далиллар, фикрлар, мулоҳазалар учраса-да, моҳиятан улар вулгар – материалистик, ноилмий қарашлардир. Баъзи бир йирик олимларнинг жамият тўғрисида ўзига хос назариялари бор. Улар асарларида маънавият вужудга келиши ҳақида махсус тўхталмаса-да, масалани улар яратган концепциялар нуқтаи назаридан талқин қилиш мумкин. Бир-биридан кескин фарқ қиладиган турли қарашларнинг кўплиги маънавиятнинг вужудга келиши ва ривожланиши ниҳоятда мураккаб масала эканлигини кўрсатади. Ҳозирча шундай хулоса қилиш мумкин: маънавият вужудга келиши жуда узоқ давом этган тарихий жараёндир. Унга кўплаб табиий ва ижтимоий омиллар таъсир кўрсатган. Маънавиятнинг вужудга келиш ва дастлабки ривожланиш босқичлари ибтидоий одамнинг ижтимоийлашиши, оламни билиш, ўзлигини англаш, ишлаб чиқаришда эришган ютуқлари билан узвий боғлиқ. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling