2.3.8. Малакавий амалиёт бўйича талаблар
Фольклор ва диалектологик амалиёт
Бакалавр:
маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда фольклор ва диалектологик амалиёт ўтказиш учун объектни тўғри танлаш;
белгиланган объекти бўйича саҳага доир суҳбат ўтказа олиш, зарур саволлар билан объектга мурожаат қилиш;
йиғилган халқ ижодиёти намуналарини ва шева хусусиятларини филологик талаблар асосида қайта ишлаш;
йиғилган материалларга паспорт тайёрлай олиш ва бунинг учун объектга тегишли маълумотларни тўплай олишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
тўплаган фолклор ва диалектологик материалларни нашрга тайёрлаш учун дастлабки матн ва манбалар туза олиш;
нашрга тайёрланган материалларга зарур изоҳ, луғат ва шарҳлар тайёрлай олиши;
тўплаган материалларни оммавий ахборот воситалари орқали ўз шаклида оммага етказа билиши ва уни шарҳлай олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Педагогик амалиёт
Бакалавр:
ўзбек тили ва адабиёти ўқитишнинг турли методларини билиши;
ўқувчилар билан муомала қилиш;
кўргазмали қуролларни эркин тайёрлай олиш;
ҳозирги замон интерфаол методларидан фойдалана билиш;
ўқувчилар билимини баҳолаш мезонларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
ўрта ва ўрта махсус ўқув юртларида ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш;
ҳозирги замон ўқув техник воситаларидан фойдалана билиш;
бошқа ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларнинг дарсларини таҳлил қила олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
3. Таълим дастурининг мазмуни ва компонентлари
3.1. 5220100 – Филология (Ўзбек филологияси) таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш таълими дастури таълимнинг кундузги шакли бўйича 4 йил ўқишга мўлжалланган бўлиб, қуйидаги вақт тақсимотига эга:
Do'stlaringiz bilan baham: |