O’quv uslubiy majmuasi namangan-2021 O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


Ихтисослик фанлари бўйича талаблар


Download 0.73 Mb.
bet11/108
Sana19.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1364205
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   108
Bog'liq
MAJMUA QIYOS

2.3.4. Ихтисослик фанлари бўйича талаблар
Бакалавр:

  • филология соҳасидаги асосий муаммоларни тушуниши;

  • ўз ихтисослиги доирасида муайян тадқиқот соҳасининг объектлари;

  • асосий объект ва жараёнларга нисбатан шахсий илмий филологик муносабатлар;

  • филологик муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  • ихтисослик фанларининг тушунчавий аппарати;

  • ихтисослик фанларининг метод ва усуллари;

  • ихтисослик фанларининг илмий-тадқиқ мавзуларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • бадиий-лисоний таҳлил этиш;

  • ўзбек тили ва шевалари намуналарини ёзиб олиш, тўплаш ва нашрга тайёрлаш;

  • ўзбек адабиёти намуналарини ўқиш, таржима ва таҳрир қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Бакалавр махсус тайёргарлигига аниқ талаблар олий таълим муассасаси томонидан белгиланилади. Бунда махсус курс блоки мазмунидан келиб чиқилади.
2.3.5.Танлов фанлари
Йўналиш бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда танлов фанлари рўйхати ва уларнинг дастурлари факультет Илмий кенгаши томонидан белгиланиб, талабалар уларнинг ичидан қизиқиш ва мойилликлари мос келадиганларини танлаб ўқийдилар.
2.3.6.Курс иши (лойиҳаси) бўйича талаблар
Курс ишларини бажариш орқали талабаларда муайян ўқув ишларини мустақил равишда бажариш, керакли маълумотларни излаб топиш ва таҳлил қилишга ўргатиш ҳамда шунинг асосида маъсулиятли ечимлар қабул қилиш кўникмалари шакллантирилади.
Ушбу ишларда бакалавр:
- ўқув предметининг долзарб назарий масалалари бўйича билимларини чуқурлаштиради, талаба томонидан мавзуга оид олинган назарий билимларини ижодий қўллаш кўникмасини ҳосил қилади;
- танланган касбий соҳада хориж тажрибаларини ўрганади, муайян шароитларда уларни амалий жиҳатдан қўллаш имконияти ва муаммоларини ўзлаштиради;
- танланган мавзу бўйича ҳар хил манбаларни (монография, даврий адабиётлар, интернет манбалари ва ҳ.к.) ўрганиш қобилиятини такомиллаштиради;
- танқидий ёндашган ҳолда материални ифода этади, ишончли хулоса ва таклифлар қилади;
- ёзма кўринишдаги ишларни тўғри расмийлаштириш кўникмаларини ҳосил қилади.
2.3.7. Битирув малакавий ишига қўйиладиган талаблар
Битирув малакавий ишида бакалавр тугалланган касбий топшириқни ечади, у фанларни барча турлари бўйича билимларни қўллашни талаб этади.
Мазкур ишда бакалавр:

  • ҳал қилинаётган масалани таҳлил қилиши ва шарҳлаши;

  • айни соҳадаги тилшунослик, адабиётшунослик талабларини ифодалаши, масалани ечиш вариантларини кўриб чиқиши ва қулай вариантни танлаши;

  • қулай вариантнинг ҳисоб, текстологик, шаклан ва мазмунан ечимини келтириши;

  • масала ечими бўйича хулосалар ва тавсиялар бериши ҳамда уларнинг мос тармоқда қўлланилиш имкониятини аниқлаши;


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling