Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан 993 йил апрелда қабул қилинган муқаддима


-модда. Вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради. 96-модда


Download 37.4 Kb.
bet15/20
Sana21.04.2023
Hajmi37.4 Kb.
#1374588
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
QORAQALPOQ KONSTITUTSIYASI

95-модда. Вакиллик ва ижроия ҳокимиятини тегишлилигига қараб туман ва шаҳар ҳокимлари бошқаради.
96-модда. Туман, шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг тақдимига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси томонидан тайинланади, лавозимидан озод қилинади ва халқ депутатлари тегишли Кенгашлари томонидан тасдиқланади.
97-модда. Туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардирлар.
Туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига туман ва шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади, улар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинади.
Ҳокимларнинг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ваколат доираси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини сайлаш тартиби қонун билан белгиланади.
98-модда. Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.
99-модда. Шаҳарчаларда, қишлоқларда, шунингдек уларнинг таркибидаги маҳаллаларда ва шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар раисни (оқсоқолни) сайлайди.
Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади.
XXII БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СУД ҲОКИМИЯТИ
100-модда. Қорақалпоғистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
101-модда. Қорақалпоғистон Республикаси суд тизими Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича суди, Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий суди, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман ва шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари ҳамда туман ва шаҳар маъмурий судларидан иборат.
Судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.
Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди.

Download 37.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling