Қорақалпоғистон РТУМ ходимларини меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидалари бўйича билимларини текшириш саволлари.
1. “Меҳнат муҳофазаси” тушунчаси меҳнат кодексида қандай талқин қилинади?
Иш фаолияти жараёнида ходимларни соғлиғи ва хаёти хавфсизлигини таъминлаш тизими.
2. Меҳнат шартномаси қайси шаклда тузилади?
Меҳнат шартномаси икки нусқада ёзма шаклда тузилади, уларнинг ҳар бири томонлар томонидан имзоланади. Меҳнат шартномасининг бир нусқаси ходимга берилади, иккичиси иш берувчида сақланади.
3. Ходим иш жойида қандай ҳолатларда бўлганда ишдан бўшатишга йўл қўйилади?
Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги ва мунтазам равишда бузганлиги. Агар ходим иш вақтида ёки иш жойида спиртли ичимликлар ва захарли моддаларни истемол қилса ёки истемол қилган холатда бўлганда.
4. Иш вақти бу нима?
Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.
5. Ходимнинг бир марта сабабсиз иш қолдиргани учун ишдан бўшатишга йўл қўйиладими?
Йўл қўйилади, агар сабабсиз иш қолдириш ( шу қаторда иш вақтида 3 соатдан ортиқ вақтда ишхонада бўлмаганда) узрли, эътиборга олса бўладиган сабабларга кўра қолдирилган бўлса
6. Қандай ҳолатларда электр токидан жарохат олган жабрланувчига сунъий нафас бериш керак?
Жабрланувчи умуман нафас олмаса ёки қийинчилик билан нафас олаётган бўлса, нафас олиш аста-секин ёмонлашса.
7. Ходиса рўй берганда 1 дақиқада суний хаво юбориш кўкрак босимининг минималь сони, суний нафас бериш ва ташқи юрак массажини бир киши бажараётган бўлса.
Сунъий нафас олдириш ўртасидаги вақт оралиғи 5 сонияни ташкил этиши керак, бу бир дақиқада 12 марта нафас олдиришдан иборатдир.
8. Ер сатҳидан неча метрдан ортиқ бўлганда баландликда бажариладиган ишлар ҳисобланади?
5 метрдан ортиқ бўлганда.
Do'stlaringiz bilan baham: |