9. Жабрланувчини электр токи таъсиридан қутқаришда биринчи навбатда нима қилиш зарур?
Электр ускунасини ўчириш йўли билан жабрланганни ток таъсиридан озод қилиш.
10. Одамга таъсир кўрсатадиган электр токи, зарарли таъсирлари қандай қисимларга бўлинади?
Биологик, электрокимёвий (электролиз), иссиқлик ва механик
11. Ёнғин ҳавфсизлиги талаблари.
А) Ишлаб чиқариш, маъмурий, омборхона ва ёрдамчи хоналарда ёнғинга қарши қатъий тартиб ўрнатиш (чекиш учун жойларни жихозлаш, харажат материалларининг бир вақтда сақланиши учун йўл қўйиладиган сони ва жойини белгилаш, ёнғинга қарши ишларни ўтказиш тартиби, иш тугагандаг сўнг хоналарни кўздан кечириш ва ёпиш тартиби) ҳамда унга барчаишчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий риоя қилишларини доимо назорат қилиш.
В) Давлат ва идоравий ёнғин назорати органлари томонидан таклиф қилинадиган ёнғинга қарши тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, ёнғинга қарши капитал тадбирларни бажариш ва ёнғинни ўчириш воситаларини сотиб олиш учун зарур маблағ ажратишни назарда тутиш.
С) Йилда камида бир марта хўжалик юритувчи суъектда ёнғин-техник минимумини ўқитиш бўйича машғулот ўтказиш, ишга янги келган ходимлар учун бирламчи йўл-йўриқ беришнинг ўтказилишини таъминлаш.
*Д) Барча жавоблар тўғри.
12. Электр токидан жарохат олган жабрланувчига қандай ёрдам кўрсатиш зарур, агар юрак уриши ва нафас олиш тўхтаган бўлса?
Юрак ва нафас олиш фаолияти тўхтаб қолса, одамни электр токи урганда юрак фаолияти бирдан тўхташи мумкин. Сунъий нафас олдириш ва юракни билвосита уқалаш, яъни массаж қилишга барвақт киришилса одам ҳаёти асраб қолинади.
13. “Электр токи уриши” бу нима?
Электр токи уриши - бу одам организмига умумий зарар бўлиб, мушакларнинг қисқариши, одамнинг асаб ва юрак-қон томир тизимларининг бузилиши билан тавсифланади.
15. Электр симлари ва шнурларини иситиш ускуналар (батареялар) яқинига қўйишга рухсат этиладими?
Рухсат этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |