17. Қ 057:2005-сонли “радиокорхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш қойдалари” қачон ва қайси ташкилот томонидан тасдиқланган?
* С) Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан 2006 йил 25-май.
18. Ёнғин содир бўлганда кучланиш остида бўлган электр қурилмаларни нима билан ўчириш керак?
Ёнғин бўлганда аввало кучланишни узиб қўйиш лозим. Алангаланувчи электр курилмаларни корбанат ангидридли (углекислотали) ўт ўчиргичлар билан ўчириш керак.
19. Техник ходимларга қўйиладиган талаблар?
Радиокорхоналар ускунасига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва монтаж қилиш бўйича ишларга 18 ёшдан кичик бўлмаган, дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтган, ишлашнинг хавфсиз усулларини ўқитиш ва билимларини текширишдан ўтган ва электр хавфсизлиги бўйича камида II малака гурухига эга бўлганларга рухсат берилади.
20. Одамнинг электр токи уриши хавфини қандай омиллар аниқлайди?
Ток кучи, кучланиш қиймати, токнинг частотаси ва тури, токнинг ўтиш йўли, токнинг давомийлиги ва инсон танасининг индивидуал хусусиятлари.
21. Қадамли кучланиш нима, унинг хавфи нимада ва ҳимоя чоралари қандай?
Қадамли кучланиш - узилган кабель ёки сим яқинида юзага келиши мумкин бўлган кучланиш, ер юзасига тарқалиб, икки нуқта ўртасида, одамнинг бир қадами масофасида хавфли потенциални яратади. Диелектрик каучукдан тайёрланган галошлар ва қўлқоплар бундай хавфдан ҳимоя қилишнинг самарали воситаси ҳисобланади.
22. Плакатлар ва хафсизлик белгилари қанақа гурухлардан иборат?
Плакатлар ва белгилар огохлантирувчи, тақиқловчи, кўрсатмали ва кўрсатувчи гурухларга бўлинади. Тавфсифига қараб доимий ва кўчма бўлиши мумкин.
23. Электр қурилмаларини ерга улаш турлари ва вазифалари?
Ерга улашнинг уч хил тури булиши керак: ҳимоявий, ишчи ва яшиндан ҳимояловчи.
24. Шахсий химоя воситалари бу нима?
Ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимояланиш учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа воситалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |