25. 1000 В. гача кучланишга эга булган электр курилмаларида ишлатадигон асосий электр мухофаза воситалари?
Изоляцияловчи штанга, изоляцияловчи ва электр уловчи кискич, кучланиш курсаткичлар, диэлектрик қулкоплар, изоляцияловчи дастакли чилангарлик-монтаж асбоблари.
26. 1000 В. гача кучланишга эга бўлган электр қурилмаларида ишлатадиган қўшимча электр мухофаза воситалари?
Диэлектрик калишлар, диэлектрик гиламчалар, кўчма ерга улагичлар, изоляцияловчи тагликлар ва копламалар, тўсик қурилмалар, хавфсизлик плакатлар ва белгилар.
27. Ишларнинг хавфизлигини таъминловчи ташкилий тадбирлар.
А) Ишларни наряд-рухсатнома (бунда кейин - наряд), фармойиш ѐки жoрий эксплуатация тартибида бажариладиган ишлар рўйхати билан расмийлаштириш.
Б) ишлашга рухсат бериш ва иш вақтида назорат қилиш.
С) Иш вақтидаги танаффусни, бошқа иш жойига ўтишни, иш тугашини расмийлаштириш.
*Д) Барча жавоблар тўғри.
28. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар қайси қойдалар асосида ишлаб чиқилади?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва 2000 йил 7 январда Адлия вазирлигида 870-сонли давлат рўйхатидан ўтказилган Низомга мувофиқ ишлаб чиқилади.
29. Қ 057:2005-сонли “радиокорхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш қойдалари” га қачон ўзгартиш киритилган?
2015 йил 19-ноябрь
30. Ерга улаш қурилмаларининг қаршилигини ўлчаш муддатлари?
Бир йилда камида бир марта.
31. Ерга кўмилган ерга улаш элементларини танлаб текшириш муддатлари ва текшириш тартиби қандай амалга оширилади?
12 йилда камида бир марта ерни кавлаб очиб, кўриш билан амалга оширилади. Ўлчашлар тупроқ энг кўп қуриган даврларда бажарилиши керак.
32. Муҳофаза воситаси резинали диэлектрик қўлқопларнинг электр синов муддати?
6 ойда бир марта электр синовидан ўтказилади.
33. Муҳофаза воситаси резинали диэлектрик этикларнинг электр синов муддати?
36 ойда бир марта электр синовидан ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |