Органик чиқиндилардан биоенергия ишлаб чиқариш технологиясини ривожланиши ва бу борадаги дунё мамлакатлари тажрибалари


Download 230.5 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi230.5 Kb.
#1627226
Bog'liq
Maqola Saodat tayyor


ОРГАНИК ЧИҚИНДИЛАРДАН БИОЕНЕРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ РИВОЖЛАНИШИ ВА БУ БОРАДАГИ ДУНЁ МАМЛАКАТЛАРИ ТАЖРИБАЛАРИ.

ПҳД Қодиров Д. Б , Ўринбоева С. Қ. талаба. ТИҚХММИ




Аннотация

Биогаз технологиясидан дастлаб эрамиздан аввалги ХVII асрда Хитой, Ҳиндистон, Ассирия ва Персия давлатларида турли хил кўринишларда фойдаланишганлиги қайд етилади. Аммо, орадан 3,5 минг йил ўтгачгина, яъни ХVIII асрдагина биогаз технологияси бўйича тизимли илмий тадқиқотлар бошланди.







1.1-расм. Биогаз олишнинг қадимий Хитой қурилмаси

Бу ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1764-йилда Бенджамин Франклиннинг Жозеф Пристлига АҚШ нинг Ню-жерси штатида амалга оширган тажрибалари ҳақида ёзган хатида учрайди.


1776-йилда Александр Волт ботқоқликдан алангаланувчи газ ҳосил бўлишини ва бунинг метан гази еканлигини илмий исботлаб берди. 1804-йилда еса метан газининг формуласини Далтон очди ва шундан сўнггина биогаз бўйича амалий тадқиқотлар бошланди. Попов 1875-йилда ҳароратнинг ажраладиган газ миқдорига таъсирини ўрганиб чиқди. Натижада, биогаз ажралиши 6 0 C дан бошланиб ҳарорат 60 0 C гача оширилганда, ажраладиган газ миқдори ошиши аммо газ таркиби ўзгаришсиз қолишини аниқлади (метан-65%, карбонат ангидрид -30%, водород сулфид -1% ва жуда кам миқдорда азот, кислород, водород).
В. Л. Омелянский эса анаероб бижғиш жараёнининг табиати ва унда иштирок етувчи бактерияларни мукаммал ўрганиб чиқди. 1895-йилда Англиянинг Эксетер шаҳрида оқова сувни ёпиқ идишларда бижғитиш орқали биогаз олиниб, кўча чироқлари ёритила бошланди. Орадан икки йил ўтиб Бомбейда биогаз олиниб, коллекторларда сақланаётганлиги ва мотор ёқилғиси сифатида турли хил двигателларда фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида маълумотлар чоп етилди.
Германиялик олимлар Имхофф ва Бланклар 1914-1921-йилларда бижғиш амалга ошадиган идишни қиздириш орқали жараённи тезлаштириш ва биогаз миқдорини ошириш мумкинлигини исботлаб беришди. Биогаз технологиясининг ривожланиш тарихида енг муҳим тадқиқотлардан бири ХХ асрнинг 30-йилларида Бусвелла шаҳрида амалга оширилган тадқиқотлар ҳисобланди. Бунда турли хил органик чиқиндилар ва гўнгда хом-ашё сифатида фойдаланилган. Биринчи катта масштабдаги биогаз ишлаб чиқариш заводи 1911-йил Англияда Бирмингем шаҳрида қуриб ишга туширилди. Хомашё сифатида шаҳардан чиқаётган оқова сувлардан фойдаланилган. Демак бу технологияни амалиётга жорий етишда биринчилар англиялик олимлар ҳисобланади. Бунда ҳосил бўлган биогаздан электроенергия ишлаб чиқаришда фойдаланилган. 1920-йилга келиб улар оқова сувларни қайта ишлаш учун бир қанча қурилмаларни ишлаб чиқишди. 1938-йилда англиялик олимлар Неман ва Дюселлар қаттиқ чиқиндиларни қайта ишловчи 10 м3 ҳажмли биогаз қурилмасини яратдилар ва Мисрда ишга туширдилар.





1.2-расм. 1940-йилларда яратилган биогаз қурилмасининг кўриниши (Миср).

Иккинчи жаҳон уруши даврида Франсия ва Германияда электроенергияга бўлган талаб катастрофа даражаси этганлиги сабабли, биогаз олишда қишлоқ хўжалик қолдиқларидан, жумладан гўнгдан фойдаланишга эътибор қаратишди. 1940-йилнинг ўрталарига келиб Франсияда 2 мингдан ортиқ гўнгни қайта ишловчи биогаз қурилмаси ишга туширилди. Худди шу каби ускуналар Венгрия фермер хўжаликларида ҳам кўплаб қурилди.


Ўтган асрнинг 70-йилларига келиб Осиё давлатларида ҳам биогаз олиш технологияси ривожлана бошлади. Биомассадан энергия манбаи сифатида фойдаланишга қизиқиш энг аввало, биомассани ҳар йили қайтадан пайдо бўлиши; биогазда йиғилган энергияни сақланиши ва узоқ муддат давомида ҳоҳлаган ҳолатда ишлатилиши мумкинлиги; бу энергияни бошқа турдаги энергияга ўтказа олиш мумкинлиги; баъзи минтақаларда эса иссиқликни бу манбаи, табиий иссиқлик манбаларидан арзонроқ туриши; биогазни экологик тоза иссиқлик манбаи бўлганлиги; ундан фойдаланганда атроф-муҳитга олтингугуртни заҳарли оксидлари пайдо бўлмаслиги; атмосферадаги карбонат ангидриди баланси ўзгармаслиги ва бошқа қатор сабаблар билан узвий боғлиқдир.

Хулоса

Хулоса қилиб шуни айтишим мумкинки, органик чиқиндилардан биоенергия ишлаб чиқариш технологиясини ривожланиши жуда қадим даврларга бориб тақалади. Биогаз ҳосил бўлишини ўрганишда Россиялик олимларнинг ҳиссаси жуда катта бўлган. Европалик олимлар биноларни қиздириш ва кўчаларни ёритишда биогаздан фойдаланиш бўйича амалий тажрибаларни амалга оширганлар. Европада биогаз қурилмасидан кенг кўламда фойдаланиш иккинчи жаҳон уруши даврида пайдо бўлган ёқилғи танқислиги муаммосидан кейингина ривожланди. Аммо ушбу қурилмалар такомиллашмаганлиги ва бижғиш учун мўтадил шароитлар танланмаганлиги сабабли етарли самара бермади. ХХ аср бошларида биогаз миқдорини ошириш мақсадида бижғиш ҳароратидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борилди.

Фойдаланилган адабиётлар:





  1. Раҳимов М.У, “Биомассадан энергия олиш усуллари”, Тошкент-2010-й.

  2. Раҳимов М.У, “Биогаз олиш технологияси”, Тошкент-2010-й.

  3. Султонов, “Биогаз: технологияси ва технологик қурилмалар”, Тошкент-2008-й.

Интернет манбалари:





  1. http://www.biotechnologii.narod.ru

  2. http://www.agro.sakha.ru

  3. http://www.biogas.com

Илмий раҳбар: ПҳД Қодиров Д. Б.
Download 230.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling