12.6 Формальдегид ва сирка альдегиди ишлаб чиқариш
Формалъдегид (метанал, чумоли алъдегиди).
Формалъдегид НСНО-рангсиз уткир хидли газ қайнаш харорати -19,2о С, суюқ холатда зичлиги -20о С да 0,815 т/м3 хаво билан 34,5% хажмдаги аралашмаси портлайди. У сувда, спирда яхши эрийди, бензол, эфир, аралашмасида кам эрийди. Алифати угливодородда эримайди. Осон полимерланади (параформ тўғри чизиқли тузилишга эга).
пНСНО+ Н2О Н-(-O-CH2-)п-ОН. (п=8-100)
Полимерланиш жараёни қайтар бўлиб, параформ осонликча кислота ва ишқорлар таъсирида деполимерланади. Заҳарли ЧХК си 0,05 мг/ м3.
Формальдегид одатда 37% ли сувли эритма шаклида ишлаб чиқарилади, қайсиким унда формальдегид гидрат (НСНО*Н2О) шаклида
ва полиоксиметиленгликол (кичик молекуляр массала полимер) шаклида бўлади. Формальдегид юқоримолекуляр массали полимерга айланмаслиги учун (чўкма тушиб аппаратларни тўлдириб тиқилиб қолмаслиги учун )
унга 6-15 % гача метанол қўшилади.
Формальдегид дунёда кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Дунёда 1980- йилда 2 млн. т. дан ортиқ формальдегид ишлаб чиқарилган. У органик синтез саноатида заҳарсизлантирувчи модда сифатида ишлатилади, ундан феноло-, карбамидо- ва меламидоформальдегидли полимерлар ишлаб чиқаришда, ярим маҳсулот сифатида изопрен, пентаэритрит, уротропин синтезлашда кўп ишлатилади. У яна кимёвий тола, кўп атомли спиртлар, бўёқлар, портловчи моддалар, формацевтик препаратлар олишда ишлатилади.
Формальдегид метан ва унинг гомологларини ҳаво ёки кислород билан оксидлаб ёки метанолдан олинади. Метан оксидланганда қуйидагича реакция боради.
СН4 +0,502 = СН3ОН - Н (а)
СН3ОН+0,502=НСНО+Н2О- Н (б)
(б) реакция мис ва кумуш бирикмалари катализатори иштирокида тез боради. Аммо кислородни кам миқдорда олиш керак, акс ҳолда ҳосил бўлган формальдегид ҳам оксидланади:
НСНО +0,502=НСООН (в) ва
НСООН+0,502=СО2+ Н2О (г)
Шунинг учун хамда формальдегид унумининг пастлиги сабабли формальдегид асосан метанолдан икки усулда: оксидланиб дегидрогенлаш ва оксидлаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |