Organik va fizikaviy kimyo kafedrasi


-Мавзу. Электролиз. Электролитларни сую


Download 1.06 Mb.
bet35/44
Sana10.06.2020
Hajmi1.06 Mb.
#116905
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
Amaliy mashg'ulotlar Qurilish

8-Мавзу. Электролиз. Электролитларни суюқланмасини ва эритмаларини электролиз қилишни мисоллар асосида ўрганиш

Эритмада борадиган электролиз схемасини тузаётганда қуйидаги қоидаларни билиш зарур:



Катод жараёнлари учун:

1. Агар эритмада оксидланиш потенциали водороднинг оксидланиш потенциалидан кичик бўлган катионлар (активлик қаторида Li+ дан Al+3 гача) бўлса, катодда сув молекулалари қайтарилиб, бу металл ионлари эритмада ўзгармасдан қолади.

2. Агар эритмада стандарт оксидланиш потенциали водородникидан кичик, лекин Al никидан катта бўлган катионлар (Al+3 дан Pb+2 гача) бўлса, у холда катодда бир вақтнинг ўзида ҳам водород ионлари, ҳам шу металл катиони қайтарилади.

3. Агар эритмада стандарт оксидланиш потенциали водородникидан Юқори бўлган катион бўлса, катодда аввал шу катион қайтарилади (активлик қаторида бу катионлар Н+ - дан кейин турибди).



Анод жараёнлар учун:

1. Агар эритмада кислородсиз кислоталарнинг анионлари; Cl-, Br-, J-, F- лар билан бирга H2О - ионлари мавжуд бўлса, анодда аввал кислородсиз кислота анионлари оксидланади.

2. Агар эритмада кислородли кислота анионлари: SO4-2, CО3-2, PO4-3, NO3- лар H2О билан биргаликда келса, у холда анодда H2O молекулалари оксидланади, чунки бу анионларнинг оксидланиш потенциаллари сув молекуласининг оксидланиш потенциалидан катта.

Энди Юқоридаги қоидаларга амал қилган холда баъзи – бир электролиз жараёнларини кўриб чиқайлик.



М: Ош тузи эритмасининг электролиз схемасини тузинг. Анод ва катодда борадиган оксидланиш - қайтарилиш реакциялари тенгмаласи тузнинг.

Ечиш: Масаланинг шартидан кўриниб турибдики электролиз эритмада бораяпти. Ош тузи (NaCl) малекулалари эритмада диссоциацияланган холда бўлади: NaCl Na+ + Cl-. Бу ионлардан Nа+ манфий зарядли электрод - катодга тортилади, Cl- эса мусбат зарядли электрод - анодга тортилади. Булардан ташқари эритмада сув молекулалари ҳам бўлгани учун улар ҳам электролиз жараёнида қатнашадилар, аниқроғи сувнинг диссоциацияланиши натижасида ҳосил бўладиган Н+ ва ОН- ионлари мос равишда катод ва анодга тортилади. Буни қуйидаги схемада кўриш мумкин:

(-) Катод Na+ NaCl Cl- Анод (+)

H+ H2O OH-

Схемадан куриняптики катодда Na+ ва Н+ ионлари қайтарилиши керак. Булардан Na+ ионнинг оксидланиш потенциали (E0 = -2,71 в) водород ионнинг шартли оксидланиш потенциали (Е0 = О в) дан кичик:


Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling