Organik va fizikaviy kimyo kafedrasi


Download 1.06 Mb.
bet40/44
Sana10.06.2020
Hajmi1.06 Mb.
#116905
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Amaliy mashg'ulotlar Qurilish



Ni+2 + SO4-2 + Ni0 Ni0 + SO4-2 + Ni+2

Маълумки, электролиз пайтида электродларда ажралиб чиқадиган моддалар миқдорини ҳисоблаш мумкин. Электролиз пайтида ажралиб чиқадиган моддалар миқдорини Фарадей қонунлари асосида олинган формулалар ёрдамида ҳисобланади.

Фарадейнинг биринчи қонунига биноан: электролиз натижасида электродларда ажралиб чиқадиган моддалар миқдори эритмадан ўтган электр миқдори (J*t) га тўғри пропорционалдир.

Фарадейнинг иккинчи қонуни қуйидагича таърифланади: электродларда ажралиб чиқадиган моддалар миқдори шу модда (ион) ларнинг кимёвий эквивалентига тўғри пропорционалдир. Модда миқдорига тегишли бўлгани учун иккала қонуни умумлаштириб электродларда ажралиб чиқадиган модда миқдорини ҳисоблаш мумкин:

m = I*t*Э/F

Бу ерда: m - ажралиб чиқаётган модда маcсаси, г; кг.

I - ток кучи, А, t - вақт, секунд

F - Фарадей сони = 96500 Кл.

Э - кимёвий эквивалент

Бу формулани газсимон моддалар учун ҳам ёзиш мумкин;

V=I*t Vэ/F

Бу ерда: V - ажралиб чиққан газнинг ҳажми, мл; л. Vэ - ажралиб чиққан газнинг эквивалент ҳажми. Формулаларда келтирилган I*t кўпайтма эритмадан ўтаётган электр миқдорини ифодалайди ва Q харфи билан белгиланади. Агар 1 Кл электр миқдори электролизердан утса электродларда Е = Э/F миқдор модда ажралиб чиқади. Бунда Е - модданинг электрокимёвий эквиваленти дейилади. Унинг маъноси, эритмадан 1 Кл электр миқдори ўтганда ажралиб чиқадиган моддалар массасидир.

Масала: Рух хлорид эритмасидан 1 соат давомида 0,6 ампер ток кучи ўтганда электродларда ажралиб чиқадиган моддалар миқдорини ҳисобланг.

Ечиш: Аввал электролиз схемасини тузамиз;



(-) Катод Zn+2 ZnCl2 2Cl- Анод(+)

H2O



Бу туз таркибидаги Zn+2 катион оксидланиш потенциали қаторида водород билан Al ўртасида жойлашган Е = -0,76 в. Шу сабабли катодда бир вақтда рух ионлари ва водород ионлари (аниқроғи сув молекулалари) кайтиралади. Анодда эса Cl- ионлари оксидланади:

Катодда: Zn+2 + 2e- Zn0 ва 2H2O + 2e- H2 + 2OH-

Анодда: 2Cl- -2e- Cl20

Электролизнинг умумий тенгламаси:



Zn+2 + 2Cl- + 2H2O Zn0 + H2 + Cl20 + 2OH-

Демак, катодда рух метали ва водород, анодда эса хлор гази ажралиб чиқади. Рух металининг массасини водород ва хлор газ холида чиққани учун уларнинг ҳажмини ҳисоблаймиз:



г

л



Баъзи холларда электролиз натижасида ажралиб чиқадиган модда миқдори назарий ҳисоблангандан кам бўлади. Буни миқдорий томондан характерлаш учун электролизнинг ток бўйича унуми деган тушунча киритилган. Ток бўйича унум - харфи билан белгиланиб қуйидагича ҳисобланади:


Бунда: mтажриба - тажрибада ажралиб чиққан модда массаси.

mназарий - шу модданинг назарий ҳисобланганда ажралиб чиқиши керак бўлган массаси.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling