"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal (2) I/2020


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana20.06.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1629844
  1   2
Bog'liq
abu-rayhon-beruniyning-ilmiy-hazinasi-tarihiga-bir-nazar



“Oriental Art and Culture” 
Scientific-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
 
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
Абу Райхон Берунийнинг илмий хазинаси тарихига бир назар 
Д.Тожиев, Ўзбекистон миллий университети
Аннотация – Ушбу мақолада буюк аллома Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти, илмий 
изланишлари, Маъмун академияси ва Ғазнадаги фаолияти, илм-фанга қўшган улкан 
ҳиссаси, ёзган асарлари ҳақидаги фикрлар баён этилган. 
Калит сўзлар – Абу Райҳон Беруний, “Маъмун академияси”, “Ҳиндистон”, “Геодезия”, 
“Картография”, “Сайдана”, “Қонуни Масъудий”, “Қадимги халқлардан қолган 
ёдгорликлар”, “Минералогия”, квадрант, санскрит тили, тажриба ва амалиёт 
методлари. 
 
A look at the history of Abu Raihon Beruni’s scientific treasure 
D.Tojiev, National university of Uzbekistan
Abstract – This article describes the life, research, work of the great scholar Abu Rayhan 
Beruni, his work at the Mamun Academy and the Ghazna, his great contribution to science, his 
writings and the views of scholars who have studied his work. 
Keywords – Abu Rayhan Beruni, “Ma'mun Academy”, “India”, “Geodesy”, “Cartography”, 
“Saydana”, “Law Masudi”, “Ancient Monuments”, “Mineralogy”, quadrant, sanskrit 
language, experimental and practical methods. 
Ўрта Осиёдаги IХ – ХII аср “Шарқ 
ренессанси” ҳақида сўз юритилганда кўз 
олдимизда даставвал, Абу Райҳон Беруний 
намоён бўлиши шубҳасиз. Ушбу аллома 
ҳақида тўхталишдан олдин шуни айтиш 
муҳимки, у Шарқдаги илм-фан ва маърифат-
нинг сўнмас, чароғон юлдузига айланган 
алломадир. 
Мовароуннаҳрда минг йиллар олдин яшаб 
ўтган 
алломалар, 
файласуфлар 
ва 
фиқҳшуносу муҳаддис олимларнинг илм 
соҳасида эришган ютуқлари бугунги кунда 
ҳам жаҳон ҳамжамиятини ҳайратга солиб, 
кенг миқёсда эътироф этиб келинмоқда. 
Берунийнинг илм денгизи нақадар кенг 
эканлигини унинг қомусий олим сифатида 
яратган асарлари орқали ҳам билиб олиш 
мумкин. У бир вақтнинг ўзида астроном, 
астролог, математик, геолог, географ, био-
лог, ўлкашунос, ўсимликшунос, маъдан-
шунос, тарихчи, манбашунос, диншунос, 
адабиётшунос, файласуф, сотсиолог, мантиқ-
шунос, илоҳиётчи ва шоир бўлган. Шунга 
асосланиб Берунийга нисбатан унинг 
“шуғулланган соҳасини санашдан кўра, 
шуғулланмаган соҳасини санаш осонроқ-
дир”, – деб таъриф беришган.
Абу Райҳон Беруний шубҳасиз дунё фани 
тарихида ёрқин из қолдирган улуғ мутафак-
кир ва қомусий олимдир. Манбаларда 
таъкидланишича, Беруний ўзидан 150 дан 
ортиқ асарларида жамланган фан соҳасидаги 
изланишларидан иборат илмий меросини 
яратиб, қолдирган. Бироқ, бизга қадар унинг 
40 га яқин қўлёзма кўринишидаги китоблари 
етиб келган. Мавжуд асарларининг кўпчили-
ги ўзбек, рус, форс, немис, инглиз ва қатор 
бошқа тилларга таржима қилинган. Беруний-
нинг 1000 йиллик юбилейи арафасида унинг 
асарлари ўзбек тилида бир неча жилдли 
кўринишда нашр этилган ва бугунги кунда 
ҳам чоп этиб келинмоқда. 
Шарқшуносларнинг энг сўнги ҳисобига 
кўра, Беруний асарлари қуйидагича тақсим-
ланади: астрономияга оид – 70 та; 
математикага оид – 20 та; география-
геодезияга оид – 12 та; картографияга оид – 4 
та; иқлим ва об-ҳавога оид – 3 та; 
минералогияга оид – 3 та; фалсафага оид – 4 
та; физикага оид – 1 та; доришуносликка оид 
– 2 та; тарих ва этнографияга оид – 15 та; 
адабиётга оид асрлари эса 28 тадир. 
85


“Oriental Art and Culture” 
Scientific-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
 
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
Берунийнинг асарлари мавзулари жиҳати-
дан ҳам хилма хил тарзда бўлиб, улар 
математика, физика, астрономия, маъдан-
шунослик 
(минерология), 
геодезия, 
математик география, картография, метеоро-
логия, доришунослик, этнография, тарих-
шунослик (маданият ва динлар тарихи), 
филология ва фалсафа фанлари соҳаларида 
қолдирилган илмий меросдир. Ушбу илмий 
мерос ўз вақтида дунёнинг турли ҳудуд-
ларига етиб бориб, у ерларда ҳам фан 
фидойилари 
томонидан 
ўз 
тилларига 
таржима қилинган. Бу эса Берунийнинг бир 
қатор машҳур асарларининг асл қўлёзмалари 
дунёнинг йирик кутубхона ва музейларида 
сақланаётганидан далолат беради.
Беруний ўз даврининг юксак билимдони 
сифатида бир қанча тилларни мукаммал 
ўрганди. Жумладан, қадимги хоразм тилидан 
ташқари, араб, форс, суғд, юнон, сурёний ва 
қадимги яҳудий тилларини пухта ўрганиш 
баробарида ушбу тилда ёзилган китобларни 
ўқий олган ва бу орқали илмий салоҳиятини 
янада оширган. Кейинчалик у Маҳмуд 
Ғазнавий билан Ҳиндистонга борганида 
санскрит тилини ҳам ўзлаштириб олганлиги 
хусусида маълумотлар мавжуд. Шуниси 
муҳимки, Беруний қатор халқларнинг 
тилларини ўрганиш баробарида ўз даврида 
ўлик ҳисобланган тилларни (қадимги хоразм, 
қадимги санскрит каби тиллар) ҳам катта 
иштиёқ билан ўрганади. Бу эса унинг илмий 
фаолиятида мавжуд билимлар билан бирга 
ўлик тилларда ёзилган илмий назарияларни 
ҳам қунт билан ўзлаштириб, ўз илмий 
изланишларида тадқиқ қилиш имконини 
беради. Берунийнинг бир нечта йирик асар-
лари ана шу изланишларнинг натижасида 
вужудга келган.
Хоразмшоҳ Маъмун II Хоразмда илмий 
академияга асос солган ва бу академия шу 
сабабдан ҳам унинг номи билан “Хоразм 
Маъмун академияси” сифатида тарихдан 
жой олган. Ушбу академияда Беруний Абу 
Саҳл ал-Масиҳий, Абу Наср Ибн Ироқ, табиб 
Абул Ҳасан Ҳаммор, машҳур тарихчи Ибн 
Мискавайҳ, Ибн Сино билан биргаликда 
илмий фаолият олиб борди ва жуда кўплаб 
янгиликларни яратишга, бир қатор юнон, 
форс, ҳинд тилидаги асарларни араб тилига 
таржима қилишга муваффақ бўлдилар. 
Эътироф этиш ўринлики, Беруний ушбу 
академиянинг раҳбари эди ва том маънода, у 
туфайли шу академия аъзолари тўпланганди. 
Маъмун 
академиясининг 
академия 
даражасига эришишида ҳам Берунийнинг 
илмий салоҳияти катта ўрин тутганлиги 
шубҳасиздир. Бунда Беруний илм аҳлини 
қадрловчи Маъмун ёрдамида Хоразм олим-
ларини бирлаштириб, академиянинг бугун 
биз биладиган даражага олиб чиқишга 
эришади.
Хоразмдаги илмий фаолияти натижасида 
Беруний қимматбаҳо тошлар, камёб метал-
лар устида кузатишлар олиб бориб, “Китоб 
ал-жамоҳир фи маърифат ал-жавоҳир” 
(“Қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича 
маълумотлар тўплами”) номли минералогия 
соҳасига оид машҳур асарини ёзади. Шу 
билан бирга аллома, бир қатор астрономик 
асбоблардан ҳам фойдаланганлигини ва 
уларнинг ўша даврга мос кўринишларини 
яратганлиги 
ҳам 
маълум. 
Беруний 
“Геодезия” асарида ёзишича, Маъмун 
академиясида илмий фаолият олиб борган 
вақтида 
ихтиёрида 
турли 
асбоблар, 
жумладан, диаметри 3 метр келадиган ва 
оралиқ минутларга бўлинган квадрант 
бўлган экан. Аммо ўша даврдаги сиёсий 
вазият сабаб Беруний ушбу академияда узоқ 
фаолият юритолмаган ҳамда академиянинг 
буюмлари ва астрономик асбоблари ҳақида 
ҳам кейинчалик деярли ҳеч қандай маълумот 
учрамайди. Баъзи тадқиқотчилар эса, 
Беруний Хоразмдан Ғазнага олиб кетилган 
пайтида ўзи билан кўп йиллик кузатишлари 
натижалари, қўлёзмаларини, астрономик 
асбобларини ҳам олиб кетган, дейишади. 
Берунийнинг Хоразмда ишлатган квадранти 
ҳам Ғазнага олиб кетилганми ёки йўқ 
қилинганми, бу хусусида аниқ бир фикр йўқ. 
Беруний 1017 йилдан бошлаб умрининг 
якунига қадар (1048 йилда вафот этган) Ғазна 
шаҳрида яшаб, ижод этган. Маълумотларга 
кўра, аллома 1031 йилда ватани Хоразмга 
маълум муддат сафар уюштирган. 
Беруний Ғазнада шарқнинг бир қатор 
атоқли олимлари билан фаолият олиб борган. 
86


“Oriental Art and Culture” 
Scientific-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
 
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
Улар орасида Кавказдан келган устоз Абу 
Сахл Абдулмунис ибн Али ибн Нух 
Тифлисий, асир олинган ҳинд олимлари, 
форс олимлари ва Хоразм Маъмун 
академиясидан келтирилган бир қатор 
олимлар ҳам бўлган. 
Шуниси аҳамиятлики, Беруний Ғазнада 
расадхона барпо этиб, унда диаметри 4,5 
метр келадиган квадрант ўрнатган (бу 
квадрантнинг Хоразмдаги квадрант билан 
боғлиқлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Аммо 
Беруний ўз илмий салоҳиятидан келиб чиқиб 
Хоразмдаги квадрант тажрибасидан Ғазнада 
унинг такомиллашганини яратишда фойда-
ланган бўлиш эҳтимоли юқори). Беруний 
Ғазнада шогирдлар тайёрлаб, уларга дарс 
бериш ва ижод қилиш баробарида давлат 
ишларида ҳам фаол қатнашиб турган 
(Алломанинг Хоразмда Маъмуннинг энг 
яқин маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб 
борганлиги ҳам унинг Маҳмуд Ғазнавий 
саройида катта обрў эътиборга эришишида 
ёрдам берган). 
АҚШнинг Марказий Осиё ва Кавказ 
институти директори Фредерик Старр 
Беруний ҳаёти ва илмий фаолиятига оид 
изланишларидан келиб чиқиб, қуйидаги 
фикрларни баён этган эди: “Кимё фани 
соҳасида Марказий Осиёликлар реакция-
ларни 
қайтаришга, 
кристаллизациядан 
кимёвий тозалашнинг бир воситаси сифатида 
фойдаланилган, гўё Дмитрий Менделеев-
нинг 1871 йилги даврий жадвалига пойдевор 
яратиш мақсадида муайян тортиш кучини 
ўлчаш ва уни чуқур элементларида қўллаш 
каби ютуқларга эришдилар”. Бу орқали 
Фредерик Старр Абу Райҳон Берунийни 
қадимги Рим цивилизацияси билан Европа 
Уйғониш даври цивилизациясини ўзаро бир-
бири билан боғлаган мутафаккирдир, деб 
таърифлаган. 
Абу Райҳон Беруний ўзининг “Қадимги 
халқлардан қолган ёдгорликлар” (“Ал-осор 
ал-боқия ан ал-қурун ал-холия”) асари 
орқали дунё халқларининг бой анъаналари, 
урф-одат ва маросим-удумлари ҳақида кенг 
маълумот бериб ўтган. Бу эса бизга Ўрта 
Осиё, яҳудий ва Яқин Шарқ халқларининг 
турли хил маданиятлари ҳақида тўлиқроқ 
маълумот олишга ёрдам беради. Беруний бу 
асарини ёзган вақтида ҳали ўттиз ёшга 
кирмаган йигит эди. Ушбу йирик асар эса 
унга катта шуҳрат келтирди. Беруний ушбу 
асарини ўз саройидан жой бериб, илмий 
ишлар олиб боришига яхши шароит яратиб 
берган Журжон ҳокими Шамс Маоли Қобус 
Вашмгирга бағишлаган. 
Беруний яна бир шоҳ асари – “Ҳиндистон” 
китобидир. Бу асарнинг тўлиқ номи “Китобу 
фи таҳқиқи мо лил ҳинд мин маъқулатин 
мақбулатин фил ақли ав марзулатин” 
(“Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайди-
ган таълимотларини аниқлаш китоби”) дея 
номланади. Ушбу асарда Ернинг ҳаракат-
ланиши ҳақидаги ўз мулоҳазаларини баён 
этади. Айнан, шу изланишлари давомида 
Беруний Христофор Колумб Американи 
кашф этишидан 500 йил олдин, денгиз 
сафарига чиқмасдан туриб, Шимолий ва 
Жанубий 
Америка 
материкларининг 
мавжудлигини аниқлаб берган. Тадқиқотчи-
мутахассисларнинг берган таърифига кўра, 
ушбу асар ҳинд фани ва маданиятига 
қўйилган ҳайкал ҳисобланиб, мамлакатнинг 
ҳақиқий қадимги ва ўрта асрлар даврига оид 
энциклопедиясидир. 
Беруний айнан “Ҳиндистон” асарини ёзиш 
мақсадида санскрит тилини мукаммал тарзда 
ўрганади. Бу эса олимга янгидан янги 
изланишларга йўл очиб, Ҳндистон ҳақида 
кўплаб маълумотлар ва тарихий билимларни 
ўзлаштиришига ёрдам беради. Китобда 
Ҳиндистоннинг табиати, тарихи, география-
си, этнографияси, маданияти, фанлари, 
динлари, урф-одатлари, ўсимлик, ҳайвонот 
дунёси ва халқлари ҳақида бир қатор муҳим 
ҳамда асосли маълумотларни келтириб 
ўтган.
Беруний ўз даврининг астрономиясига 
катта ўзгаришларни ва янгиликларни олиб 
кирди. Унинг асарларида ва илмий 
тадқиқотларида доимо аниқликка эътибор 
берилгани ҳам кейинги асрларда яратилган 
астрономик ишларнинг асосини ташкил этиб 
берган эди. Маълумотларга кўра Беруний 18 
ёшидаёқ Хоразмдаги расадхонада мустақил 
кузатиш ишлари билан шуғуллана бошлай-
ди. 22 ёшида эса илк кичик асарларини 
87


“Oriental Art and Culture” 
Scientific-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
 
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
яратади. У сайёралар ҳолатига қараб одам-
ларнинг тақдирини айтиб бериш мумкин 
эмаслигини ва бу ёлғончиликдан бошқа 
нарса эмаслигини ўз кузатувлари натижасида 
тўлиқ тушуниб етган. Шу сабабдан, 
сайёраларнинг ҳолатига қараб кишиларнинг 
умрини башорат қилиш нотўғри эканлигини 
ўзининг 
“Алдамчилик 
санъати” 
яъни 
“Юлдузлар ҳукмидан огоҳлантириш китоби” 
номли рисоласида тўла баён этиб берган эди. 
Беруний ўз илмий изланишларининг 
юқори натижаси сифатида “Минералогия” – 
“Китоб 
ал-жамоҳир 
фи-маърифат 
ал-
жавоҳир” (“Жавҳарларни таниш учун жам 
китоб”), “Картография” – “Тастиҳ ас-сувар 
ва табтиҳ ал-қувар” ва “Геодезия” – “Китобу 
таҳдиди ниҳоёт ал-амокин ли ташиҳ масофат 
ал-масокин” (“Турар жойларнинг ораларида-
ги масофаларни аниқлаш учун жойларнинг 
чегараларини белгилаш ҳақида китоб”) 
номли китоблар ёзган. Бу асарларида эса тоғ 
ва саҳролар, уларнинг пайдо бўлиши ҳақида, 
дарё ва океанлар, география, табиат-
шуносликка оид, фойдали қазилмалар, 
минераллар ва уларнинг кимёвий, физик 
хоссалари 
ҳақида 
қатор 
қимматли 
маълумотларни санаб ўтган. Жаҳон илмий 
ҳамжамияти: “…Беруний жаҳон полеонто-
логия ва геология фанлари ривожига ўзининг 
улкан ҳиссасини қўшган эди”, дея эътироф 
этади. 
Беруний 
астрономик 
тадқиқотларида 
асосий эътиборини – Ернинг ҳаракатига 
қаратиб, Птоломейнинг геосентрик қараш-
ларига зарба берган. Бу орқали Беруний 
биринчи бўлиб, гелиосентрик ғояни илгари 
суради. Кейинги асрларда яшаган европалик 
олимлар – Николай Коперник, Жордано 
Бруно, Галилео Галилей ҳам Берунийнинг 
қарашларидан илҳомланиб, ўз асарларида 
ернинг қуёш атрофида айланиши ҳақида 
дадил ёзадилар. 
Берунийнинг яна бир асари борки, у ҳам 
арабча, ҳам форсча тилда ёзилган аллома-
нинг йирик асарларидан ҳисобланади. Бу 
китоб “Ат-Тафҳим” – “ат-Тафҳим ли авоили 
синоат ат-танжим” (“Нужум санъатининг 
аввалини тушунтириш”, яъни “Астрономия 
илмидан бошланғич маълумотлар”) деб 
номланган. Ушбу китоб бошқа асарларига 
нисбатан 
таниқли 
бўлмасада, 
ундаги 
маълумотлар 
анчайин 
қизиқарли 
ва 
ўрганувчига осонлиги билан ўз ўрнига эга. 
Чунки асар асосан савол-жавоб кўринишида 
берилган бўлиб, унда ҳисоб, география, 
геометрия, астрономия, календар масалалари 
кенгроқ ёритилган ва жуда кўплаб шакллар 
билан изоҳланган. Ушбу маълумотларга 
қўшимча тарзда доира шаклидаги дунё 
харитаси ҳам илова қилинган. Бундан шу 
нарса маълум бўладики, Беруний ўз даври 
учун муҳим бўлган дунё хариталарини 
тузишда замонасининг энг илғор олимига 
айланган 
эди. 
Хариташуносликдаги 
тажрибалар 
ва 
билимлар 
кейинчалик 
Берунийга ер шарининг илк глобусини 
яратишига ёрдам берганлиги шубҳасиздир.
Беруний ўз вақтида Султон Маҳмуд 
Ғазнавий тазйиқи ва ғазаби остида яшашга 
мажбур бўлган. Аммо, олим ҳеч қачон илмий 
изланишлардан, янги асарлар яратишдан 
тўхтаб қолмаган. Ҳаттоки, султоннинг 
ғазабига дучор бўлишини билсада ҳеч қачон 
ўзи танлаган, билган йўлидан, эътиқодидан 
чекинмаган. Айнан шу фазилатлари сабаб 
Беруний Султон Масъуд Ғазнавий даврида 
анчайин эъзоз топади. Сабаби, Султон 
Масъуднинг ўзи илм-фан ҳомийси, олиму 
шоирларни, истеъдод эгаларини юксак 
қадрлаган ва сиёсий фаолиятда отаси каби 
юксак салоҳиятга эга бўлмаса ҳам саройида 
олимларга юксак шароитлар яратиб, илм-фан 
ҳомийсига айланган.
Султоннинг яхшиликларидан илҳомлан-
ган ва эркин ижод қилишига кенг йўл 
очилгани туфайли вақти келиб Беруний 
Масъудга бағишлаб асар ёзади. Эътиборли 
жиҳати Беруний Маҳмуд Ғазнавий тазйиқида 
бўлсада, ҳеч қачон ёзган асарларининг 
бирортасини ҳам султонга бағишламаган 
эди. Масъудга бағишлаганлиги хусусида 
Беруний шундай деган эди: “Масъуднинг 
“ал-Ҳикмат” деб аталувчи хазинасига илми 
нужумга хос бир қонун билан хизмат 
қилишни ихтиёр этдим, бу “Қонун” унинг 
олий исми ва нишони билан шарафланди”. 
1036–1037 йилларда Беруний ўзининг яна 
бир муҳим асари – “Қонуни Масъудий”ни 
88


“Oriental Art and Culture” 
Scientific-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
 
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
ёзади. Асарнинг тўлиқ номи “ал-Қонун ал-
Масъудий 
фил 
ҳайъа 
ван 
нужум” 
(“Астрономия фанида Масъуд исмига 
ёзилган қонун”) шундай аталади. Асар 12 
мақоладан (китобдан) иборат бўлиб, унга 
ўнлаб янги маълумотлар киритилган. Асарда 
космология, сферик астрономия, тригоно-
метрия, математик география масалалари ва 
қадимги халқларнинг йил ҳисоблари таҳлили 
берилган. Яна бир хулоса шуки, Беруний 
“Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” 
асарини 1000 йилда ёзган ва унда аллома 
анчайин ёш бўлган. “Қонуни Масъудий” 
асари ёзилган вақтда эса олим анчайин 
билимлар ва тажрибаларни ўзлаштирган эди. 
Шу сабабдан ҳам бу асар “Қадимги 
халқлардан қолган ёдгорликлар” асарини бир 
қадар тўлдирилган кўриниши дейиш ҳам 
ўринли бўлади.
Абу Райҳон Беруний умрининг сўнгига 
қадар илм олишдан, ўрганишдан тўхтамаган 
буюк 
аллома 
эди. 
Аллома 
умри 
якунланаётганини сезиб, 1047 – 1048 йиллар 
давомида яна бир асарини ёзишга эришади. 
Унинг бу асари тиббиёт соҳасига оид бўлиб, 
“Сайдана” – “Китоб ас-сайдана фит-тибб” 
(“Доривор ўсимликлар ҳақида китоб”) дея 
номланган 
ва 
европа 
тилларида 
“Фармакогназия” номини олган. 
Сўнги маълумотларга кўра, Беруний 
илмий билишнинг янги методлари – тажриба 
ва амалиёт методларини ишлаб чиққан ва 
ривожлантирган. Беруний ҳар қандай 
олимнинг изланишлари тажриба билан 
бойитилса ва амалиёт натижасида ривож-
лантирилса 
албатта, 
фойдадан 
холи 
бўлмаслигини ва илм излаётган инсон учун 
ҳам кераклигини таъкидлаб: “ҳар бир олим 
ўз муҳокамасида амалиётга асосланиши, ўз 
тадқиқотида аниқ бўлиши, тўхтовсиз меҳнат 
қилиши, хатоларини қидириб тузатиши, 
илмда ҳақиқат учун ҳар хил уйдурма, 
юзакичиликка қарши кураш олиб бориши 
зарур”, – деган эди. Яна, илм аҳлини олимлар 
меҳнатига алоҳида эътибор беришга, уларга 
хайрихоҳ бўлишга ҳам ундаган эди. 
Беруний инсон камолотида уч нарса 
муҳим эканлигини таъкидлайди. Булар 
ҳозирги маърифат, илм-фанни ҳам эътироф 
қилувчи – ирсият, ижтимоий муҳит ва тўғри 
таълим-тарбиядир. Бу орқали инсонни 
улуғлаш ҳақида ХВ аср гуманизм вакиллари 
– Петрарка, Бокаччо, Солютаттилардан 
илгарироқ фикр юритган ҳамда инсон 
камолоти шу уч ҳолатнинг нақадар юксак 
шаклланишида эканлиги ва кўп билимга эга 
бўлиш билан бирга юксак ахлоқийликни ҳам 
муҳим жиҳат сифатида келтириб ўтади.
Абу Райҳон Беруний ўзининг “Геодезия” 
асарида 
таъкидлаганидек: 
“Ҳар 
бир 
кузатувчи (олим) диққат билан ўлчасин, 
ҳамиша ўз ишларидан қониқмасин, ўз 
ишларини қайта-қайта текшириб турсин, 
мумкин қадар камроқ ғурурлансин, тобора 
тиришқоқлик билан ишласин ва меҳнатда 
ҳеч маҳал зерикмасин”. Бу билан аллома ҳеч 
бир илм йўлида изланаётган инсоннинг ўз 
ишидан тўла қаноат ҳосил қилмаслигини, акс 
ҳолда олиб бораётган ишида юксалиш 
бўлмаслигини айтмоқда. Чунки қайта-қайта 
текшириш орқали олим ўз билимини ҳам 
бойитиб боради. Бу эса кейинги илмий 
изланишларда доимо фойда беришини яхши 
тушунган. Тиришқоқлик ва тўхтовсиз 
қилинган меҳнат албатта ўз натижасини 
беришини, ўз эгасига роҳат келтиришини 
ҳам тушунтириб ўтган эди. 
Ф
ОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
[1] У.Уватов, Буюк юрт алломалари, Тошкент, Ўзбекистон, 2016 
[2] И.Ю.Крачковский, Избранные сочинения в 6 томах, М.-Л., Издательство академии наук, 
1957 
[3] С.А.Аҳмедов, Н.С.Аҳмедова, Ўрта Осиёда арифметика тараққиёти ва унинг ўқитилиш 
тарихи, Тошкент, Ўқитувчи, 1991 
[4] К.Гадоев, С.Бердиева, Жаҳонгашта сайёҳ-олимлар, Тошкент, Ўзбекистон, 2012. 
[5] С.Фредерик, Американинг кашф этилиши, тарж. Турғунова Ш, Маънавий ҳаёт, №2, 2014
89


“Oriental Art and Culture” 
Scientific-Methodical Journal – (2) I/2020
ISSN 2181-063X
 
 
http://oac.dsmi-qf.uz
 
[6] М.М.Хайруллаев, Маънавият юлдузлари, Тошкент, Абдулла Қодирий номидаги халқ 
мероси нашриёти, 1999 
[7] Ҳ.Ҳасанов, Сайёҳ олимлар, Тошкент, Ўзбекистон, 1981 
[8] С.Фредерик, Марказий Осиёни қайта кашф этиш, Зарафшон газетасининг 19.09.2009 (654)
[9] Абу Райҳон Беруний, Танланган асарлар, II том, Ҳиндистон, Тошкент, Ўзбекистон ССР 
ФАН нашриёти, 1965 
[10] Абу Райҳон Беруний, Танланган асарлар, V том, II китоб, Қонуни Масъудий, Тошкент, 
Ўзбекистон ССР ФАН нашриёти, 1973 
R
EFERENCES
[1] У.Уватов, Буюк юрт алломалари, Тошкент, Ўзбекистон, 2016 
[2] И.Ю.Крачковский, Избранные сочинения в 6 томах, М.-Л., Издательство академии наук, 
1957 
[3] С.А.Аҳмедов, Н.С.Аҳмедова, Ўрта Осиёда арифметика тараққиёти ва унинг ўқитилиш 
тарихи, Тошкент, Ўқитувчи, 1991 
[4] К.Гадоев, С.Бердиева, Жаҳонгашта сайёҳ-олимлар, Тошкент, Ўзбекистон, 2012. 
[5] С.Фредерик, Американинг кашф этилиши, тарж. Турғунова Ш, Маънавий ҳаёт, №2, 2014
[6] М.М.Хайруллаев, Маънавият юлдузлари, Тошкент, Абдулла Қодирий номидаги халқ 
мероси нашриёти, 1999 
[7] Ҳ.Ҳасанов, Сайёҳ олимлар, Тошкент, Ўзбекистон, 1981 
[8] С.Фредерик, Марказий Осиёни қайта кашф этиш, Зарафшон газетасининг 19.09.2009 (654)
[9] Абу Райҳон Беруний, Танланган асарлар, II том, Ҳиндистон, Тошкент, Ўзбекистон ССР 
ФАН нашриёти, 1965 
[10] Абу Райҳон Беруний, Танланган асарлар, V том, II китоб, Қонуни Масъудий, Тошкент, 
Ўзбекистон ССР ФАН нашриёти, 1973 
90


Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling