Марказий Осиё халқлари маданиятини Ўрта аср шароитида дунё маданиятининг олдинги қаторига олиб чиққан буюк мутафаккирлардан бири — Абу Али ибн Сино бўлиб, у Оврўпода Авиценна номи билан машҳурдир. Ибн Сино (асл исми Ҳусайн, отасининг исми Абдуллоҳ) Бухоронинг Афшона қишлоғида, ҳижрий 370 (980) йилнинг сафар ойида, амаддор оиласида туғилди.
Ибн Синонинг фикрича: «Ҳайвон табиат неъматларига қаноат қилади, одамларга эса табиат неъматлари камлик қилади, у овқат, кийим-кечак ва уй-жойга эҳтиёж сезади. Ҳайвон табиат неъматларини ўзлаштириб олади, одам эса ўз меҳнати билан ўзига овқат, кийим, турар жой яратади. Шу мақсадда инсон деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиши керак». - Ибн Синонинг фикрича: «Ҳайвон табиат неъматларига қаноат қилади, одамларга эса табиат неъматлари камлик қилади, у овқат, кийим-кечак ва уй-жойга эҳтиёж сезади. Ҳайвон табиат неъматларини ўзлаштириб олади, одам эса ўз меҳнати билан ўзига овқат, кийим, турар жой яратади. Шу мақсадда инсон деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиши керак».
- Олим асарларида фозил давлат тўғрисидаги ғоялар ривожлантирилиб, ўзаро ёрдам дўстлик ва ҳамкорликка катта ўрин берилади. Олим назарий ва амалий илмларни ажратиб кўрсатади, назарий ишларни инсон фаолияти билан боғлиқ бўлмаган нарсалар тўғрисидаги ҳақиқий илмлар деб таърифлайди.
- Ибн Сино феодал жамиятнинг асосий муаммоларини тадқиқ қилади. У жамият амал қилишининг асоси ҳунармандчилик, деб ҳисоблади. «Одамнинг ўз қувватини сақлашга ва озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи, - деб ёзади Ибн Сино, — ҳаммани ҳунар ўрганишга ундайди».
Ибн Сино идеал давлат тўғрисида фикр юритиб, уни қуйидагича тавсифлаб беради: - Ибн Сино идеал давлат тўғрисида фикр юритиб, уни қуйидагича тавсифлаб беради:
1) Ҳамма ўз фойдасини кўзлаб меҳнат қилиши керак; 2) Бу давлатда барча моддий бойликлар шундай тенг тақсимианиши керакки, унда жуда катта бойлик ва ашаддий камбағаллик бўлмасин;
Do'stlaringiz bilan baham: |