- А. Августиннинг фикрича, инсоният тарихи илохий башорат орқали белгилаб қуйилган булиб, эзгулик ва ёвузлик кучларининг узаро курашидан иборатдир. Илохийликдан фақат эзгулик таралади, ёвузлик ва зулм эса ўзбилармонликка интилувчи, илохий ақидаларни тан олмайдиган эркин ирода махсулидир.
- Черковга бўйсунмай шайтон измида юрганлар қурган дунёвий давлат қасоскорлар тўдасидан фарқ қилмайди, деб билган бу илохиётшунос «илох шахри»ни «инсонлар шахри»га қарама-қарши қўяди. Зурликнинг хар қандай куринишини рад этар экан, инсонлар бир-бирининг устидан хукмронлик қилиш, бири иккинчисини итоат эттириш, хукмронликка интилиш иштиёқида давлат ва унинг жазоловчи идораларини ўйлаб топганлар, дея хисоблайди.
Ф. Аквинский. - Ф. Аквинскийнинг диний-сиёсий рухдаги назарияси ижтимоий тенгсизликнинг худо томонидан ўрганилганлиги тўғрисидаги ғояни химоя қилишга асосланган. Унинг таълимотига кура, дунёвий хокимият илохий хокимиятнинг ердаги ифодасидир. Дунёвий хокимият илохий хокимият талаблари асосида иш кўрсатсагина инсонларга яхшилик ва эзгулик олиб келиши мумкин. Фақат хокимиятнинг аниқ шакли, хокимиятга эга булиш усуллари, унинг тузилиши ва ундан фойдаланиш худонинг ғояларига зид, адолатсиз булиши мумкин эмас, деб хисоблайди .
- «Токи ўзга шахс иродасига тобе эканмиз, хавф-хатардан холи булишимиз мумкин эмас», - деган эди Ф. Аквинский.
- Хуллас, ердаги давлат доирасида мавжуд булиши лозимлиги қайд этилган халқ суверенитети сиёсий фикр тарихида антик даврдан кейин пайдо бўлган янгилик нишонаси эди.
РЕАЛИСТИК НАЗАРИЯЛАР Г Е О Г Р А Ф И К Д Е Т Е Р М И Н И З М - Ижтимоий ривожланиш жараёни жамият ривожланишининг оъектив қонуниятларининг намоён бўлиши натижаси эмас, балки табиий кучлар таъсирининг натижаси эканлиги ҳақидаги тушунча. Бу назария вакилларининг фикрича, сирт тузилиши, иқлими, тупроғи, ўсимликлари, фаунаси ва бошқа табиий омиллар ижтимоий тизимнинг табиатини, айрим мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиш даражасини, ҳатто жисмоний ва психологик хусусиятларини бевосита белгилайди. одамлар, уларнинг қобилиятлари, мойиллиги, темпераменти. Географик детерминизм вакиллари ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни географик омилларга ҳал қилувчи богғлиқлик қўядилар.
- Бу назария тарафдорлари Жан Боден, Шарль Монтескье, Эдмон Демолен, Георг Фридрих Ҳегель, Александр фон Ҳумбольд… ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |