O’rta maxsus ta’lim vazirligi muqimiy nomidagi qo'qon davlat pedagogika instituti boshlang’ich ta’lim kafedrasi tilshunoslikning dozarb masalalari fanidan


 Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун (10.04.2020 й., ЎРҚ-615-сон)


Download 1.54 Mb.
bet49/61
Sana04.02.2023
Hajmi1.54 Mb.
#1165158
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   61
Bog'liq
Tilshunoslikning Majmua yangi

1. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун (10.04.2020 й., ЎРҚ-615-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори (04.10.2019 йил, ПҚ-4479-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (21.10.2019 й., ПФ-5850-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони (20.10.2020 й., ПФ-6084-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (20.01.2020 й., 34-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор (29.01.2020 й., 40-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор (10.02.2020 й., 73-сон).
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбек тили ва адабиёти бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор (11.03.2020 й., 139-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор (28.09.2020 й., 592-сон).
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш ва уларга давлат тилини билиш бўйича даража сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор (04.02.2021 йил, 52-сон).
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор (10.02.2021 йил, 61-сон).
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор (16.03.2021 йил, 144-сон).
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор (28.10.2021 йил, 662-сон).
3. Тил маънавиятини шакллантиришда китобнинг, адабиётнинг таъсири фавқулодда муҳим. Президентимиз Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида иш бошлагандаёқ болаларни китобга ошно қилиш, халқимизга хос китобхонлик маданиятини тиклаш йўлида ташаббус кўрсатиши тил маънавиятини камол топтиришдек юмушда ҳам қўл келади. У кишининг: “Мен шунга аминман – китобсиз тараққиётга, юксак маънавиятга эришиб бўлмайди. Китоб ўқимаган одамнинг ҳам, миллатнинг ҳам келажаги йўқ” тарзида жаранглаган панди – тил маънавиятини адабиёт орқали шакллантиришда зўр дастак. Негаки адабиёт кишининг руҳий оламини бойитади, одамни оламга миллий нигоҳ билан қарашга ўргатади, сўз бойлигини оширади. Она тили сезгиси, тил тарбияси, лисоний малакаю кўникмаларни миллий адабиёт тарбиялайди. Инсон айнан миллий адабиёт орқали борлиқни ўзбекча кўришни, ўзбекча тушунишни ўрганади. Турли ҳаётий-ноҳаётий тушунчаларнинг ўзбек тилида қандай ифодаланиши билан танишади. Хуллас, миллий адабиётнинг тил маънавиятининг шакллантириши – бир томон, кишини ватанпарвар қилиб тарбиялаши – яна бир томон. Буюклар айтганидек, биз болаларга китоб ўқишни ўргатиб қўйсак бўлди, қолган ҳаммасини, ҳатто тил маънавиятини ҳам китобнинг ўзи ўргатади.
4. Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеи олий таълим даврида теран англанади. Шу маънода “Ўзбек тилини 2020-2030 йилларда ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси”да 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртларининг таълим бошқа тилда олиб бориладиган гуруҳларида давлат тили сабоқлари бериб келинмоқда. Мазкур концепцияда 2025 йилга қадар давлат мактабгача таълим тизимида ўзбек тилли гуруҳлар қамровини 72 фоизга, 2030 йилгача эса 80 фоизга; 2030 йилга қадар умумтаълим мактабларида ўзбек тили фанини ҳафтасига 84 соатдан 110 соатгача етказиш лозимлиги таъкидланган. Бу яхши, аммо ушбу дарсларнинг сифати талаб даражасидами? Ана шу нарса – муаммо. Ҳатто 2021-2022 ўқув йилидан айрим олий ўқув юртларида давлат тили таълими билан боғлиқ дарс соатларининг қисқартиришга бошлангани тил маънавиятини шакллантириш ишларини секинлаштириши аниқ. Шу боис таълимнинг бу бўғинида ҳам она тили ва давлат тили бўйича дарсларни бўшаштирмаслик, лингвистик билимларни лисоний маданиятга, лисоний маънавиятга айлантиришмиз керак.
5. Бугун дунёнинг аксар давлатларида тил билан боғлиқ муаммолар долзарблашган. Катта давлатларнинг катта тиллари ҳаёт суръатларининг ғоят тезлашуви билан бошқа халқларнинг тилларига баъзан объектив, баъзан субъектив омиллар ўлароқ таъсирини ўтказмоқда. Асосан миллий тилларнинг луғат таркибида чет сўзларнинг кўпайиб кетиши фонида кузатиладиган бундай таъсирлар бора-бора миллий тилларнинг ички имкониятларидан фойдаланиш механизмларини ишдан чиқариши мумкин. Янги пайдо бўлган тушунча учун тайёр лексемани ўзлаштириш зинҳор тенденцияга айланмаслиги лозим. Бугун олий таълим талабаларининг нутқини қўя турайлик, ҳатто марказий нашрларимизда ҳам “ҳештег”, “креатив”, “челленж”, “пост”, “фейк”, “платформа”, “тютор”, “ваксинация”, “компетенция”, “тренинг”, “мессенжер”, “контент” каби олинмаларнинг сони ортмоқда. Табиийки, тилнинг ўзи бундайин ташқи таъсирларга қарши туролмайди, чунки ҳеч бир тилнинг фитратида шундай хусусият йўқ. Тилни чет сўзлар босқинидан миллий-лисоний иммунитетли эгаси қўрийди. Комилликнинг бош шартларидан бўлган тил маънавияти инсонни ана шундай иммунитетга соҳиб қилади.
Хуллас, тил маънавияти – давлат тили бўйича мавжуд муаммоларни бартараф қилишда ҳам, ўзбек тилининг чорак ёки ярим асрдан кейинги тақдирини тайин этишда ҳам асосий дастакдир. Бундай маънавиятни шакллантиришга тил илми ҳам, тил таълими ҳам, қисқаси, ўзбекшунослик бирдай масъул. Фан эса тил амалиётига елка тутиши лозим.



Download 1.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling