Оқсил касаллиги Aphtae epizooticae
Паталогоанатамик ўзгаришлар
Download 52.43 Kb.
|
Оксил 6
Паталогоанатамик ўзгаришлар. Паталогоанатомик ўзгаришларнинг энг характерлиси оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаларида, тилда, лунжда, танглайда ҳар хил ўлчамдаги афталарни кузатиш ҳисобланади. Шунга ўхшаш ўзгаришлар қорамолларнинг елинида ва оёқ туёқларида бўлади. Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, оқсил касаллиги оғир ўтса, касал мол яхши ва тоза жойларда сақланмасдан ифлос биноларда сақланса, оғиздаги ва оёқдаги яраларга ҳар хил иккиламчи микро-организмлар кириб йиринглашган ялиғланишга, айрим ҳолларда флегмонага айланиши, молларни туёқлари тушиб кетиши мумкин. Елинда афталар ўрнидаги яралар иккиламчи микроблар таъсирида асоратли кечиб йирингли маститга айланади. Юқорида зикр қилинган аъзолардан оқиб чиқадиган лимфалар тўпланадиган лимфа тугунларида хам ўгаришлар кузатилади. Улар одатда каттаради, Серсув ва ўчоқли ёки янги қизарган бўлади. Айрим пайтларда афта ва эрозиялар катта қорин ва қат қориннинг шиллиқ пардаларида кузатилади.
Оқсил касаллиги оғир ҳалокатли кечса ўзгаришлар юрак ва тана мускулларида бўлади. Оқсил касаллигидан нобуд бўлган молларнинг юрак гўшти қатламида ҳар хил ўлчамли кулранг-оқимтир доғлар-ўчоқлар кўринади, айниқса кесиб қаралса кўзга яққол ташланади. Кўпинча ўзгаришлар юракнинг чап қоринчаси деворларида ва қоринчалараро тўсиқда яққол кўзга ташланади. Улар доғлар ҳар хил ўлчамда ва ҳар хил жойлашгани ва соғлом тўқима билан фарқ қилгани, ҳамда юракни кўриниши бир текис рангда бўлмагани ва ола-була бўлгани учун «йўлбарссимон юрак» деган ибора ишлатилади. Юракдаги ўзгаришларни касалликни энг ривожланган ёки оғиз бўшлиғидаги афта ва яралар тузалган даврларда ҳам кўриш мумкин. Юрак жароҳатланса одатда ҳайвон тўсатдан ўлади. Вирулентлиги пастроқ вируслар асосан ҳайвонларни оғзида, оёғида, елинида оддий яллиғланишлар чақирса, ювқори вирулентли вируслар юқорида қайд қилинган аъзоларда некротик ўзгаришлар келтириб чиқаради. Касалликнинг юрак ва тана мускулларидаги ўзгаришлари вирусларнинг айни ўша жойларда кўпайиши туфайли пайдо бўлади. Оқсил касаллигида юрак ва тана мускулларини ҳамда бошқа аъзоларини жароҳатланиши ҳар хил бўлади. Ўткир кечган оқсил касаллигидан ўлган ҳайвонларни паталогоанатомик текширганда юракда 72,7 фоиз, оғиз бушлиғида 9 фоиз, овқат ҳазм қилиш аъзоларида 14,4 фоиз молларда шу касалга ҳос ўзгаришлар кузатилган. Узоқ давом этган: оқсил касаллиги бўйича сўйилган моллар текширилганда оғиз бўшлиғидаги ўзгаришлар 60 фоиз, юракда – 17 фоизни ташкил этган. Оғир кечган оқсил касаллигида яллиғланиш каби ўзгаришлар кўпроқ сон мускулларида, серсувлик ширдонда, эмфизема ўпкада, дегенератив ўзгаришлар ошқозон ости бези ва бош ва орқа мияда кузатилади. Касаллик жуда ўткир кечса ўлган молда сепсисга ҳос ўзгаришлар бўлади. Оғиз бўшлиғида афта ва эрозиялар бўлса ҳам, бўлмаса ҳам тери ости клечаткаси серсув, талоқ каттарган, кўкрак ва қорин бўшлиғининг сероз қобиғи остида ва шиллиқ пардаларида нуқтали ва доғдор узунчоқ доғли қон қуйилишлар бўлади. Геморрагик диатез ва қон қуйилишлар овқат ҳазм қилиш аъзоларининг шиллиқ пардаларида, ўпка, буйрак, жигар паренхималарида ҳамда бош ва орқа мияда кузатилади (А.И.Архипов, 1984). Download 52.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling