Оқсил касаллиги Aphtae epizooticae
Маъруза Оқсил ва унга қрши курашиш
Download 52.43 Kb.
|
Оксил 6
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқув машғулотининг шакли
- Ўқув машғулотининг мақсади
- Маърузанинг технологик харитаси Маъруза босқичлари
Оқсил (яшур — русча, Epizootic aphthae—ингл.) — ўткир кечувчи, ўта тез тарқалувчи юқумли вирус касаллиги бўлиб, жуфт туёкли уй (қорамол, буйвол, қўй, эчки, чўчқа, туя) ва ёввойи (кийик ва буғулар гуруҳи, ёввойи чўчқалар, архар, оққуйруқ ҳайвонлар касалланади ҳамда халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказади. Бу хасталик билан жуда ҳам кам бўлсада одамлар, айниқса касал ҳайвон билан алоқада бўлган кишилар: ветеринария врачи ва фельдшерлари, сут соғувчилар, молбоқарлар ҳамда касаллик вируси билан ишлайдиган ходимлар касалланиши мумкин. А.С.Коротич, А.А.Васильченко, А.И.Собко ва муалл., (1974) А.Т.Кравченко ва муалл., (1966) ва бошқаларнинг маълумотларига кўра бу хасталик билан инсон жуда кам касалланадн. Ўртача 1 — 1,5 млн. касалланган ҳайвонлар билан алоқадор 200000 кишидан 1 киши касалланганлиги адабиётларда келтирилган. Тарихий маълумотларга назар ташласак ҳайвонларнинг бу касаллиги тўғрисида 1546 йили Италияда Д.Фракасторо ахборот берган. Оқсил касаллигини фильтрланувчи вирус қўзғатишини биринчни бўлиб 1898 йили немис олимлари Леффлер ва Фрош аниқлаган. Вируснинг бир қанча турлари борлиги ҳақида Валле ва Карре 1922 йили ахборот берган. Оқсил касаллиги ўзининг тарқалиш тезлиги билан бошқа юқумли касалликлардан кескин фарқ қилади. Биринчидан, бу хасталик жуда тез тарқалиб, бир-икки мамлакат худудларини эмас, балки 1-2 қитъаларни ҳам қамраб олиши мумкин. Сўнги вақтларда (2000—2001 й.) бу касаллик Буюк Британия Франция, Германия, Уругвай, Аргентина, Мавритания Туркия, Эрон, Афғонистон, Корея, Қозоғистон Қирғизистон, Тожикистон каби бир қанча қитъаларга мансуб мамлакатларда қайд этилди. Иккинчидан, бу касал-ликни қўзғатувчи вируснинг 7 та тури: А, О, С, Сат-1, Сат-2, Сат-3, Осиё-1 ва 80 га яқин вариантлари мавжуд. Касаллик қўзғатувчи вируснинг бир тури ёки вариант билан касалланган ҳайвон бошқа тур ва варианти билан касалланиши мумкин. 1996—1997 йилларда оқсил касаллиги бўйича оғир эпизоотик ҳолат Эронда ва кейинчалик 1998 йилда Арманистонда кузатилди. Касаллик келтириб чиқарган вирус «А» турга мансуб бўлиб, аммо ўзининг иммунобиолок хусусиятлари билан бардча мавжуд A1—А32 вариантларидан фарқ қилгани учун унга «Арманистон 98» вариантги деб ном берилди. Учинчидан, бу вирус билан ҳар хил турдаги жуфт туёқли ҳайвонлар, айниқса мутахассисларни шу касалликка қарши кураш тадбирларини ўтказиши қийин бўлган ёввойи ҳайвонларнинг касалланиши қўзғатувчининг табиатда барқарорлигини таъминлайди. Ва ниҳоят тўртинчидан, касаллик қўзғатувчи вирус бошқа вирусларга нисбатан ташқи муҳит шароитларига чидамли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бу касалликка қарши самарали кураш олиб бориш жуда мураккаб ва шу сабабли касалликни бизни худудга келтирмаслик ва уни олдини олиш учун биргина ветеринария ходимлари эмас, балки барча ҳокимият, хўжалик ва ташкилот раҳбарлари, фуқаролар йиғини, молларнинг эгалари фаол қатнашишлари зарур. Касаллик Америка Қўшма Штатлари, Канада, Янги Зеландия ва Австралиядан ташқари дунёнинг барча мамлакатларида учрайди. Мамлакатимизда режа асосида қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ўз вақтида профилактик эмлаш ва шу касаллик бўйича ветеринария-санатария йўналишидаги чора-тадбирлар, айникса, давлатимизга чегарадош — буфер ҳудудларда амалга оширилаётгани сабабли шу касалликка мойил жуфт туёкли ҳайвонлар орасида оқсил касаллиги охирги 10 йилликда қайд этилмади. Аммо мамлакатимиз ўта хавфли ҳудудда жойлашгани, яъни бизга чегарадош бўлган чет элларда (Қозоғистон, Кирғизистон, Эрон, Афғонистон, Тожикистон) бу касалликни кўпроқ вақтларда мавжудлиги, у давлатлар билан доимо савдо-сотиқ ва бошқа йўллар билан алоқани юқори савияда бўлиши сабабли оқсил касаллигини бизни ҳудудга кириб келиш ва тарқалиш хавфи сақланиб қолмоқда. Download 52.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling