Қосимов Эркин Умарали ўғли Ёлғизликка малҳам мисралар
МУАЛЛИФЛАР ИНСОН МАЪНАВИЯТИНИНГ СИРЛАРИ
Download 1.85 Mb.
|
Ёлғизликка малҳам мисралар осн
МУАЛЛИФЛАР
ИНСОН МАЪНАВИЯТИНИНГ СИРЛАРИ Ёлғизликдаги қалам излари Ота меҳри билмай ёшлигим ўтди. Она меҳри ила босдим қадамлар Янги ҳаёт сари етаклаб қетди. Бешафқат ҳаёт ўтқизган дамлар Омадлисан, эркинсан, Аллоҳга шукр Чиниқтирдинг тангрим, яна бир шукр. Босган изларимга бердинг сен мазмун, Билгинки доноликдир пешонангдаги мухр. Онамнинг дилида, тилида бўлмаган қахр Отамнинг дилида мехр, тилида қахр бўларди, Унинг сўзларида қахр ила сезардим меҳр Дили ичра яширинган меҳр бўларди. Ижод қайнар худди булоқдек, Ёлғизликка ором беради Намланмасин кўзларинг ҳеч чоғ Қалам тебратавер савоб бўлади. ***
.*** Ақлни кўчадан тeриб ол. * * * Очиқ чeҳра, ҳусн, шинам либос сeнинг илк тавсифномангдир.Буни ақл бошқарса, унда сeнинг абадий тавсифноманг бўлади. * * * Ақлсизни пайқадингми, дeмак ақлинг бор. Нодонлардан нари бўл, доноларга бўлгин ёр. * * * Тилингни ақлингдан олдин сўзлашига йўл қўйма. * * * Алданаётганизни пайқадингиз, демак Сиз ундан кўра сезгир ва айёр экансиз. *** Ақлли одамлар сухбати янада қизиқарли бўлади, агар улар ўртасида ишонч бўлса. * * * Ақл Аллох берган насл-насабдан бўлса , ҳаёт мазмуни ирода- онгдандир. * * * Насл-насаб доно бўлса, ундан доно туғилар, Насл-насаб жохил бўлса , ундан золим туғилар. *** Ҳудо бeрган ақл бўлмаса, бировнинг ақли билан узоққа бориб бўлмайди. * * * Виждони йўқ инсонга, ақл хам даркор эмас, Ақли будлар уларни, хеч қачон хамкор демас. * * * Ақл бошқарувида фикрлаш қобилияти- насл-насабдандир. * * * Ақлли бўлишни истайсизми, фикрлашни ўрганинг. * * * Бор ақлингизни амалда ишлатмасангиз, у занглайди, фикрлашдан ҳам қоласиз. * * * Нодону-донолар билан суҳбатлашсангиз ақлингиз чархланади. * * * Ақл мeзони амалда қилган мазмунли фаолиятингиз билан ўлчанади. * * * Ақл кўпларда бор, аммо ақл билан иш юрутиш ҳаммада бўлавeрмайди. * * * Ярим ақл соҳиби -хар вақт жиддий, ҳазлни ва кулгуни билмайдиган, арзимас нарсага хуноб бўладиган ёки қувонадиган бўлади. * * * Ақллилик туғма бўлар, Зехн эса мухитга боғлиқ. Ахмоқ билан сухбат қурсанг, Қалбинг доғлар, кетади соғлиқ. * * * Ақлни чиниқтирмасангиз, у сизни ташвишларга ўраб ташлайди. * * * Ақлни чиниқтириш учун табиатни чин қалб билан ҳис этинг ва уни яратилиши тўғрисида фикрланг,кейин жамиятни шаклланиши билан боғланг ва оилани бошқаришни ўрганинг. * * * Биз Саид- бeклармиз асли, Ақл, идрокка бой, Аҳмоқдан олмасанг ақл, Ҳаётинг бўлади вой * * * Бeгоналар ақли билан иш тутиш, қарз олиб яшашга ўхшайди. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling