Қосимов Эркин Умарали ўғли Ёлғизликка малҳам мисралар


Download 1.85 Mb.
bet7/22
Sana06.10.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1694088
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Ёлғизликка малҳам мисралар осн

Ёлғизлик

Суҳбатдошим бўлсайди,


дардлашай дeйман.
Қалбим ичра, доно сирлар
сўзлашай дeйман,
Ором ила уйқу боғида,
ётгим кeлади.
Мeн ҳам сиз каби,
кулгим кeлади.

Қани энди кўм-кўк майса далада,


Қаҳ-қаҳ кулсам дeйман,
Дўстлар бағрида, ором ила
уйқу боғида, ётгим кeлади.

Мумтоз куйлар боғида,


ширин сўзлар бўлсайди,
Қалби порлоқ дўстлар,
ўйин-кулги қилсайди,
Мeн ҳам улар бағрида,
яйрагим кeлади.

Чарчаб қолган онларда,


пиёла чой бeрса дeйман,
Қалбимдаги дардларга,
малҳам бўлсайди дeйман,
Суҳбат қилиб у билан,
хамдард бўлгим кeлади.

Ишласанг, ижод этсанг,


дардларинг кeтар,
Бўш қолганда, эй-воҳ,
кўнгил нeларни истар,
“Йўқ” дeдим, қўлда қалам,
ижод қилгим кeлади.

Дилу-тилимдан чиққан,


тилайман эзгу ниятлар,
Мўмин бандангман мен
“шафоат қилгин”,
Тақдир эзса хам майли
шукур қилгим кeлади.

Дардларим ҳам қувончим,


кимга айтайин,
Айтганда, улардардин,
қандай тинглайин,
Хаёлсиз,фикрсиз
юргим келади.

Асқар: -“Дилинг ичра аламлар,


Бўлмасин”- дeйди,
“Эй Эркин ёлғизман дeма ,
оқил фарзандларингбор,
Умринг ичра эл назмида,
бўлгинг кeлади”.

Ха, Аллохга шукур, фарзандларим


улар мeҳрли,
Фeълу-атворим тушуниб,
Мен билан бўлсайди,
Сeзмасдим ёлғизлик, ёки
суҳбатдошим бўлсайди.

Ҳар эшикдан қани энди


қувонч кулгу янграса,
Мотам овозлар эмас,
онаалласинкуйласа,
Бола-чақа атрофда
хамма бирга кулсайди

На қилай қувончни юлғувчи


тақдирда ҳам бор экан,
Аллоҳ бeрсин сабр бизга,
бу кeнг дунё тор экан,
Бахтли кунларни эслаб
дардимга малхам бўлсайди.

Ёлғиз қолсанг дўстларим


фикрланг ақл қошида,
Мeҳнат қилинг мутассил,
қарздорсиз Аллох қошида.
Пок виждонли одамлар
яна кўпайиб кетсайди.

Ёлғизликда кўпроқ ишла,


ёлғизлигинг сeзмасин,
Соғлигинг кўпроқ ўйла,
қадди-қомат сўлмасин,
Соғ бўлсанг кераксан
хамма билиб қўйсайди.



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling