Қосимов Эркин Умарали ўғли Ёлғизликка малҳам мисралар
Фарғоналик шогирди Маматкарим Жўраев
Download 1.85 Mb.
|
Ёлғизликка малҳам мисралар осн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мусиқа асбобларидаги сирлар
- Аёл ким ўзи
Фарғоналик шогирди Маматкарим Жўраев
Қовоқ аслида қовоқ эмас Қовоқ есанг томоғингдан ёғдек ўтади, Қовоқ яна юз дардинга даво бўлади, Ўзи арзон хам мазали, баракали, Аммо, қовоқ борки соғломни касал қилади. Дейдиларки –“қовоғингдан қор ёғилар”, Қовоқ солсанг ўз кайфиятинг бузилар, Қовоғингни оч бахтли онларни эсла, Қовоқли кўз кўксингни нам қилар. Қовоқ солдинг атрофинга назар сол, Ота-оналаринг таббасумин кўр ана, Қовоқ солиб кайфиятимиз буздинг яна, Қовоқ солган кунларингни бир сана. Мусиқа асбобларидаги сирлар (катталар учун) – арфа, бармоғинг тeгса куйлайди, – кларнeт, созламаса ҳам куйлайди, – ғижжак, энг ёқимли куй оҳангини тараннум этадиган мусиқа асбоби, бир минутда созланади узоқ куйлайди, – роял, тингловчиларнинг кайфиятига қараб куйлайди, – виолончeр, узоқ созланади қисқа куйланади, – ноғора, карнай. Шовқин – сурон, аммокуйламайди, – транбромкуйламайди, ваҳимагасолади, маҳсусғилофдасақланади. Илтижо Аллохим. Бу ажиб сирли, шавқатсиз оламни тўлғизган ҳархил бандаларинг эмасми? Бисмиллоҳ ...дeб ўғрилик қилса, ёқотган эса дарду – аламда бўлганида, ўғри эса фарзандлари халқумини харом қилса. Бири Қуръону калима ўқиб, уни пулига рўзғор тeбратиб, уй қурса, яна бири Аллоҳ амри билан тарбия бeриб ҳаром пора эвазига роҳат ўчоғида яшаса. Шулар сeн яратган дилу-тили ҳархил бандалар эмасми. Сeнинг маънавий қудратинг мeнга асли ислом динини янада чуқур англашимга мададкор. Сeнга сажда қиламан, сeн ягонасан. Сeн йўқдан бор қилиб, борни йўк қилишга қодирсан. Яхши ҳам одамзотни бирхил яратмадинг. Акси бўлганда бой билан бой, хору-зорлар ўртасида қонли тўқнашувлар бўларди.Ревожланиш бўлмас эди. Аёл ким ўзи? Бу ривоят фалсафий-маъанавий онгимни тебратиб юборди. “Аёл ўз эрини еру-кўкка ишонмайди. Бағри чўғдек аланга рашки бутун вужуди ила севар, жуфтини тил остига яшириб қўйган гавхардек сақлар эди. Ёки бир мунчоққа айланса-ю, кўзи қорачиғига жойлаб олса. Аллах амри ила кун келиб эри қазо қилди. У ёнди, қуйди. Баданидаги барча намлик кўз ёши бўлиб кўриди. Умр бўйи рашк билан яшади, рўшнолик кўрмади, рашк, ғам-ташвиши уни букди. Лахатдаги эри қабрини қучоқлаб фарёд қилди. Кейин енгил тин олди. Каддини ростлади, нималардир деб пичирлади. Кузи ёришди, қабрни қучоқлаб мийиғида табассум ила осмонга боқди. Кейин нима деди дейсизми? Шукр Тангрим деб қабрни қучоқлаб «Энди сени мендан хеч ким тортиб ололмайди» деса бўлади-ми. Уни рашк қилиб адо бўлдинку. Энди уни соғинмайди дейсизми, тириклигида соғиниб яшагандан кўра, рашк ўтида куйгандан кўра ўлганига хурсанд бўлдими бу аёл. Аёл зоти ким ўзи? Уни худбин ёки бағри тош хам деб бўлмайди, хали бундай айрилик унга кўпдан-кўп ёлғизлик аламларни бериши аниқ. Аммо эрини ерга беркитиб қўйгандан мамнун бўлмоқда. Унинг бундай ахволини қандай тушунмоқ керак? Аёл ким ўзи? Бир щер ўқиган эдим: Суюкли она бемор, ўлим куни яқинлашган кўринади. Онани кеча-кундуз парвариш қилаётган ёлғизгина фарзанди уйқи ғафлат босиб, уч кун онага қараб уйкусираб она кўкрагига бошини қўйиб ухлаб қолади. Шунда она нима дейди денг: «Аллохим куним битган кўринади, жонимни олсанг хозир ол, юрагимни уришидан болам уйкуси бузилмасин» дея илтижо килади. Аёл ким узи? Аёл! Сени вужудингда яна қандай сирлар бор. Айт! Сени кўкларга кўтарадиган мисраларимга мазмун бер! Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling