Основы медицинской статистики


Download 1.82 Mb.
bet2/8
Sana01.04.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1315795
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4.1 Тиббий статистика асослари

Аҳоли саломатлиги

  • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ( ЖССТ ) таърифига кўра, Саломатлик бу касалликлар ёки жисмоний нуқсонларнинг йўқлиги эмас, балки тўлиқ жисмоний, ақлий ва ижтимоий фаровонлик ҳолатидир.
  • Саломатлик — бу организм билан атроф-муҳит ўртасидаги энг қулай муносабатларни таъминловчи ва ҳаёт фаолиятининг барча турларини (меҳнат, маиший, оилани режалаштириш, хулқ-атвор ва тиббий-ижтимоий фаолликни) фаоллаштиришга кўмаклашувчи ҳолат

Аҳоли саломатлигига таъсир этувчи омиллар

1. Турмуш тарзи — таъсири 50%.

Турмуш тарзининг тузилиши:

а) Ҳаёт даражаси — давлатнинг иқтисодий ривожланишининг умумий даражаси ва бу шахснинг даромад миқдори билан белгиланадиган иқтисодий хусусиятлари.

б) Ҳаёт сифати — шахснинг жисмоний, ҳиссий, ва ижтимоий ҳаёт соҳаларини субъектив баҳолаши.

в) Ҳаёт йўли-миллий ва жамоа ҳаёт тартиби, кундалик ҳаётнинг ўзига хос хусусиятлари, давлат маданияти даражаси ва тамойиллари билан белгиланади

г) Турмуш тарзи — шахс хулқ-атворининг психологик индивидуал хусусиятлари.

Аҳоли саломатлигига таъсир этувчи омиллар

2. Ижтимоий-биологик ёки ирсий-генетик омиллар таъсири 20% – бу ирсият, жинс, тана конституцияси, ёш, темперамент, мослашув имкониятлари.

3. Экологик ва табиий-иқлим омиллари — таъсири 20% - бу яшаш жойининг табиий ва иқлим шароитларининг хусусиятлари, атроф-муҳит ҳолати.

4. Тиббий ёрдам сифати омиллари — таъсири 10% – бу соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ёрдамнинг даражаси, сифати ва қулайлиги.

Аҳоли саломатлигини баҳолаш мезонлари

1. Тиббий-демографик кўрсаткичлар:

– туғилиш

– ўлим

– табиий ўсиш

– болалар ўлими

–Фертиллик

– оналар ўлими

– кутилаётган ҳаётнинг ўртача давомийлиги (КҲЎД) ва бошқалар

2. Касалланиш кўрсаткичлари

бирламчи касалланиш — ҳаётда илк маротаба беморларда ушбу жорий йилда пайдо бўлган ва рўйхатга олинган, ҳар 1000 (промилле) ёки 10000 (продецимилледа) аҳоли сонига тўғри келадиган касалликларнинг йиғиндиси;


Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling