Основные этапы развития информационного общества, технических средств и информационных ресурсов. Информационные ресурсы общества


Download 0.93 Mb.
bet1/8
Sana22.04.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1378760
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу (2)

Рақамли иқтисодиёт тушунчаси

Режа:

  • “Рақамли иқтисодиёт” тушунчасининг моҳияти ва аҳамияти
  • “Ахборотлашган жамият” тушунчаси ва унинг ривожланиш босқичлари
  • “Рақамли иқтисодиёт” ва “рақамли жамият” категорияларига назарий ёндашувлар.

Рақамли иқтисодиёт – бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. Баъзида у интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб-иқтисодиёт деган терминлар билан ҳам ифодаланади.

  • Рақамли иқтисодиёт – бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. Баъзида у интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб-иқтисодиёт деган терминлар билан ҳам ифодаланади.
  • 1995 йилда америкалик дастурчи Николас Негропонте “рақамли иқтисодиёт” терминини амалиётга киритди.
  • Рақамли иқтисодиёт – бу нолдан бошлаб яратилиши лозим бўлган қандайдир бошқача иқтисодиёт эмас. Бу янги технологиялар, платформалар ва бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир.

Рақамли иқтисодиёт белгилари:


юқори даражада автоматлаштирилганлик
электрон ҳужжат алмашинуви
бухгалтерлик ва бошқарув тизимларининг электрон интеграциялашуви
маълумотлар электрон базалари
CRM (мижозлар билан ўзаро муносабат тизими) мавжудлиги
корпоратив тармоқлар

Рақамли иқтисодиёт – бу жамият неъматларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида электрон ҳамда ахборот-коммуникацион технологияларини кенг жорий этишни кўзда тутадиган инсоннинг хўжалик фаолиятини тадқиқ этувчи фандир. Рақамли иқтисодиёт атамаси икки хил турли тушунчаларни ифодалаш учун ишлатилади. Биринчидан, рақамли иқтисодиёт – бу ривожланишнинг замонавий босқичи ҳисобланиб, у ижодий меҳнат ва ахборот неъматларининг устувор ўрни билан тавсифланади. Иккинчидан, рақамли иқтисодиёт – бу ўзига ҳос назария бўлиб, унинг ўрганиш объекти, ахборотлашган жамият ҳисобланади.


Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling