Основные этапы развития информационного общества, технических средств и информационных ресурсов. Информационные ресурсы общества


Download 0.93 Mb.
bet2/8
Sana22.04.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1378760
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу (2)

Рақамли иқтисодиёт – бу жамият неъматларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида электрон ҳамда ахборот-коммуникацион технологияларини кенг жорий этишни кўзда тутадиган инсоннинг хўжалик фаолиятини тадқиқ этувчи фандир. Рақамли иқтисодиёт атамаси икки хил турли тушунчаларни ифодалаш учун ишлатилади. Биринчидан, рақамли иқтисодиёт – бу ривожланишнинг замонавий босқичи ҳисобланиб, у ижодий меҳнат ва ахборот неъматларининг устувор ўрни билан тавсифланади. Иккинчидан, рақамли иқтисодиёт – бу ўзига ҳос назария бўлиб, унинг ўрганиш объекти, ахборотлашган жамият ҳисобланади.

Ахборотлашган жамиятни ривожланиш босқичлари

Цивилизацияни ривожланиш тарихида бир нечта ахборот инқилоблари рўй берган. Бунда ахборотларни қайта ишлаш соҳасидаги туб бурилишлар оқибатида жамиятдаги муносабатлари ҳам ўзгарган..

  • Ёзувни ихтиро қилиниши. Билимларни авлоддан авлодга ўтказиш имконияти пайдо бўлган.

Ахборотлашган жамиятни ривожланиш босқичлари

2. Китоб босмасини ихтироси (XVI а. ўрталари) саноатлашган жамиятни, маданиятни ва фаолиятни ташкил қилишни мутлақо ўзгартириб юборган.

Ахборотлашган жамиятни ривожланиш босқичлари

3. Электр-энергетика ихтироси (XIX а. охири), туфайли исталган ҳажмдаги маълумотни тўплаш, тезкор узатиш имконини берувчи телеграф, телефон ва радио пайдо бўлди.

Ахборотлашган жамиятни ривожланиш босқичлари

4. Микропроцессорли технологиялар ихтироси ва шахсий компьютерлар пайдо бўлиши (XX а.70-йй.). Микропроцессорлар ва интеграль схемалар асосида компьютерлар, компьютер тармоқлари, маълумотларни узатиш тизимлари (ахборот коммуникациялари)

яратилади.

Ахборотлашган жамиятни ривожланиш босқичлари

Тўртинчи ахборот инқилоби янги билимларни ишлаб чиқиш учун технологиялар, техник воситалар ва услубларни ишлаб чиқиш билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳамда ахборотлашган жамият қурилишига олиб келувчи ахборот саноатини биринчи даражали тармоққа айлантирди.


Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling