O’stirilayotgan va boquvdagi chorva mollarini hisobga olish
Ем-хашакнинг сифати ва таркиби
Download 61 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Бузоқларни боқиш ва парвариш қилиш
- Биринчи усул - бузоқларни онасидан ажратиб боқиш
Ем-хашакнинг сифати ва таркиби. Соғин сигирларга қанча кўп хилма-хил ем-хашак берилса, уларнинг сути кўпайиши хаммага маoлум. Лекин уларнинг тўйимлилиги, сигирларнинг махсулдорлиги, физиологик холати ва кўпинча индивидуал хусусиятлари хисобга олинмаганлиги сабабли, уларнинг махсулдорлик имкониятлари тўла рўёбга чиқарилмайди.
Маoлумки соғин сигирлар истеoмол қилган ем-хашакнинг бир қисми сут хосил бўлишига сарфланса, бир қисми организмдакуч-қувват (энергия) хосил бўлиши учун, ян бир қисми эса, эхтимол улар эмбрионининг ривожланиши учун фойдаланилади.Масалан, бир йилда 8000 кг сут соғиб олинадиган сигир организмида сут билан бирга 10 кг калий, 8,5 кг калpций, 7 кг фосфор, 4 кг натрий, 3,5 кг олтингурут, 1 кг магний ва турли моддалар ташқарига чиқарилиши аниқланган. Шунинг учун хам сигирларга бериладиган ем-хашак мумкин қадар турли минерал моддаларга бой, сифатли ва тўйимли бўлиши керак. Бунда, биринчи галда, соғин сигирлар рационини улардан соғиб олинган сут таркибидаги оқсил ва ёғ миқдори оз кўплигига қараб бойитишмақсадга мувофиқдир. Соғин сигирларга нимширин ёки хашаки лавлаги бериб боқилганда уларнинг сути кўпайиши билан биргаликда сути таркибидаги ёғ, оқсил, қанд ва бошқа моддалар хам анча кўпаяди. 3. Бузоқларни боқиш ва парвариш қилиш Бузоқларни боқиш ва парвариш қилиш қорамол подасини соғлом, сермахсул сигирлар ва юқори кўрсаткичга эга бўлган бақувват наслдор буқалар билан тўлдиришда мухим ахамиятга эга. Умуман бузоқлар хар бир ферманинг йўналиши, етиштириладиган махсулот тури ва ишлаб чиқаришнинг конкрет мақсади хамда шароити хисобга олинган холда боқиб парвариш қилинади. Биринчи усул - бузоқларни онасидан ажратиб боқиш. Бу усул асосан барча сут-товар фермаларида қўлланиладиган прогрессив усул хисобланади. Бунда бузоқлар туғилганидан сўнг 5-10 кун давомида ўз онасининг оғиз сутидан бахраманд бўлади. Сўнгра улар махсус катакларга олинади ва группалаб боқилади. Оғиз сути биринчи марта бузоқлар туғилганидан кейин 1-2 соат ўтгач 1-1,5 кг миқдорида берилади. Уларни озиқлантиришда олдин лаблари, бурун ва юзи яхшилаб артилади. Янги туғилган бузоқларга дастлабки кунлари оғиз сути мухсус резинка сўрғичлар ёрдамида кунига 5-6 марта берилса, сўнгра кунига 4 марта аниқ белгиларланган вақтларда (кун тартиби асосида) берилади. Бунда бузоқлар хамма вақт бир хил миқдордаги сутни якка холда олиши мумкин. Бериладиган оғиз сути ёки соғиладиган сутнинг температураси 370, тоза ва сифатли бўлиши мақсадга мувофиқдир. Агар бузоқлаган сигирнинг елини касал бўлса ёки сутининг сифати талабга жавоб бермаса, у холда бир вақтда туққан ёки туғишига кўра бир икки кун фарқ қилган сигирларнинг сути ичирилади. Бузоқларга туғилган куни 5-7 кг атрофида оғиз сути ичирилиши яхши натижа беради. Беш кунлик бўлганда 6-10 кг гача кўпайтириш мумкин. Умуман, биринчи беш кун ичида уларга 3-45 кг оғиз сути ичирилса, хар томонлама яхши натижа беради. Бузоқларни кўп миқдорда, фақатсигир сути билан боқиш иқтисодий жихатдан унча кўп фойда келтирмайди. Бинобарин, уларни сунoий сут, серсув ва дағал озиқлар билан таoминлаш иқтисодий самарадорликка эришишда анчагина афзалликларга эга. Бундай тадбирларни бузоқ туғилгандан сўнг учинчи декададан бошлаш лозим. Бунинг учун бериладиган сигир сутининг миқдори оз-оздан камайтирилиб унинг ўрнига ёғи олинган суи ва сунoий сут миқдори кўпайтирилиб борилади. Ўзбекистон шароитида хар бир бузоқ учун ўсиши ва ривожланиш процессида (6 ойда) 200-500 кг сигир сути ва 800-200 кг сунoий сут бериш тавсия этилса, Ўзбекистон шароитида таркиби химиявий элементлар ва витаминлар билан бойитилган сунoий сут миқдорини кўпайтирил натижасида бериладиган табиий сут миқдорининг деярли 40-50% га камайтириш мумкин. Download 61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling