Отамдан қолган боғлар


Эй қўлум, пул тутма ҳеч, миллатга ёрдамлашмасанг


Download 0.56 Mb.
bet4/10
Sana15.03.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1272402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Абдурауф ФИТРАТ-янгисидрама.doc-2

Эй қўлум, пул тутма ҳеч, миллатга ёрдамлашмасанг,
Бўлма хушнуд, эй дилим, миллат ғамин ғамлашмасанг, –

деб бежиз ёзмаганлар Мавлоно Тавалло. Дарҳақиқат, қачон миллатимиз бошидан зулмат арисагина бизнинг дилимиз хушнуд бўлгай.


Ф и т р а т. Иншооллоҳ Эшонжон, иншооллоҳ! Мана тўрт-беш йил Москопда, Петербургда бўлиб Шарқ тили бўйича маърузалар ўқидик, У ердаги кўплаб талабаларда ўзбек тили ва адабиётига меҳр уйғотдик. Петербург зиёлиларининг илтифоти ила профессор бўлдик. Уч-тўрт йилдан буён эса Самарқанддамиз. Дўсту биродарларни соғиниб қолдик. Энди бизнинг Бухорога қайтиш вақтимиз бўлмадимикан,эшонжон?!
Ф а й з у л л а Х ў ж а е в (ҳаяжонда). Сабр, устоз, сабр. Сўнгги пайтларда сиз айтган “мўйловдор Абдулфайзхон” роса қутирган. “Подшолик қон билан суғорилган бир оғочдир, қон оқиб турмаган ерда бу дарахт қуриб қолади” деб ёзганингиздек, ҳозирги пайтда жадидларни, элим-юртим деган миллат фидойиларини “аксилинқилобчи”, “миллатчи”, “халқ душмани” тамғаси остида турмага тиқиш, йўқ қилиб юбориш авж олмоқда. Шу боис мақолаларингизда сиёсатга тегиб кетишдан ўзингизни сал тийиб юрсангиз яхши бўларди.
Ф и т р а т (кулимсираб). Қизиқсиз-а, Эшонжон, шу жамиятда яшаб туриб сиёсатга тегмай, мақола ёзиб бўларканми? Жамият ҳақида ёзсак, албатта сиёсатга алоқаси бўлади-да.
Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Эҳтиёт шарт-да, устоз! Октябрь Инқилобининг 10 йиллигида кўплаб зиёли, миллатпарвар маслакдошларимизни буржаа миллатчиси сифатида йўқ қилишди. Инқилобнинг навбатдаги байрамида қурбонлар сони янада кўпайиши аниқ. Қатағон тегирмонига тушиб қолманг, ҳушёрроқ бўлинг дейман-да, устоз!
Шу пайт саҳнага патнисда узум кўтариб Фотима киради ва уларнинг суҳбати узилади.
Ф о т и м а (Файзулла Хўжаевга кўзи тушиб). Иби, ассалому алайкум, Файзуллажон, яхшимисиз? Кимнинг овози гумбурлаяпти десам, сиз келган экансиз-да. Хуш келибсиз, уйдагилар тинч-омонми? Комила аям, Вилоятхон қизимиз яхши юришибдими? (Бироз хижолат чекиб) Узр. Гапларингизни бўлиб қўйдим... Мен сизларга узум олиб чиққан эдим.
Ф а й з у л л а Х ў ж а е в: Раҳмат, янга, аям ҳам қизим ҳам соғ-саломат юришибди. Салом айтиб юборишди... Очиғи, иш кўплигидан, уларни жуда кам кўраман.
Ф и т р а т. (Фотимахонга норози оҳангда қараб) Майли, майли... Сиз патнисни хонатахта устига қўйиб кетаверинг. Бизнинг Файзуллажон билан бироз гапимиз бор...
Ф о т и м а: Узр, бемалол гаплашаверинглар, фақат сал секинроқ-да, домулложон. Ахир товушларингиз етти маҳаллага эшитиляпти. Менга шундай туюлдими, билмадим хаёлимда кимдир девордан мўралагандай бўлди... Илтимос сал секинроқ гаплашинглар! (Узумли патнисни хонтахта устида қолдириб, уУ ерда турган чойнакни олиб чиқиб кетади) Мен чойни янгилаб келай.
Ф и т р а т. (Фотима ичкарига кириб кетга, кулимсирабч) Жуда эҳтиёткор-да, янгангиз! Майли қаерда тўхталгандик. Ҳа айтганча, биз учун қайғурганингиз учун раҳмат, эшонжон! Лекин, мустабид тузум кучайган сайин биз ҳам ўз ташвиқотларимизни кучайтирмоғимиз лозим-да.
Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Устоз, сиз донишманд одамсиз. Барчамизнинг устозимизсиз. Хавф-хатардан йироқ бўлиш учун Тошкентга бориб бир-икки йил тил-адабиёт институтида илмий иш билан шуғулланиб турганганингиз маъқул. Мен Отажон Ҳошимовга тайинлаб қўйдим.
Ф и т р а т (иккиланган алпозда). Акмал Икромов нима деркин?! Ахир Самарқандга, педфакка унинг таклифи билан келганман-ку.
Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Акмалжоннинг бундан хабари бор. Аслида у ҳам шу фикрда. Бир муддат кўздан нари, илм билан шуғулланиб турганингиз маъқул.
Ф и т р а т (ҳушёр тортиб). Вазият шунчалик жиддийми?
Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Жиддий ҳам гапми, жуда қалтис, устоз. Яқинда “Қизил Ўзбекистон” газетасида Жалил Бойбўлатов деган бир фирқа журналисти сизнинг “Ўзбек адабиёти намуналари” китобингизни роса танқид қилган. Ўз мақоласида сизни марксизмни инкор қилишда ва ўтмишни идеаллаштиришда айблаган. Мана кўринг. (Планшетидан газета олиб узатади).
Ф и т р а т (газетани олиб кўз югуртираркан). Оббо, бу Бойбўлатов дегани адабиётдан йироқ одам бўлса-да, газетани роса тўлдирибди-ку? Ахир мен бу китобга ўзбек адабиётининг энг қадимги даврлардан то XYI аср бошларигача бўлган энг яхши намуналарини тўплаб, муайян тизимга солганман. Уни профессор Отажон Ҳошимовнинг ўзи кўриб сўзбоши ёзиб берган-ку.
Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. “Қуръон”ни чоп этиш пролетариат олдида қанчалик хиёнат бўлса, эски адабиёт ҳақида китоб чиқариш ҳам шунчалик хиёнатдир, деб ёзибди бу журналист. Устоз, бу буюртма мақолалиги аниқ. Буюртмачи ким эканлиги эса ўзингизга аён. Шу боисдан, ҳозирча Тошкентга қайтиб илмий иш билан шуғулланиб турганингиз маъқул.
Ф и т р а т. Астағфурулло. Майли, мен бу мақолани бир ўқиб чиқай-чи, балки унга боплаб бир жавоб ёзарман.
Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Лекин, улар билан ўчакишиб юрмаганингиз маъқулми, дейман-да, устоз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Майли, энди менга рухсат. (Кетишга тараддудланиб ортига қайтади). Яна бир гап. (Фитрат нима гап, дегандай унга тикилади). Сотти Ҳусайн деган бир сафдошимиз “Миллий иттиҳод”даги йиғилишларимиз ҳақида “оғзидан гуллаб” қўйган. Бизни ҳам тилга олган бўлиши мумкин. Мабодо сизни чақиртириб сўроқ қилишса, “Мен илм кишисиман, сиёсатни унча тушунмайман. Жадидлар сафига ҳам уларнинг партиясигаям Файзулла Хўжаевнинг ташвиқоти билан кирганман” деб тураверинг, устоз!
Ф и т р а т. Худо асрасин-е, эшонжон, иним! Нималар деяпсиз. Наҳотки, мени шунчаликка боради, деб ўйласангиз. Ахир мен... (Астойдил хафа бўлади).
Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Хафа бўлманг, устоз! Олдиндан нима бўлишини билиб бўлмайди. Бошимизга қора булутлар тўпланаётганга ўхшайди. Ҳар эҳтимолга қарши айтдим-қўйдим-да. Сиз бизнинг илму маърифат йўлидаги раҳнамомизсиз. Агар бизга бир гап бўлса, сиз омон қолиб, халқни ҳуррият сари даъват этмоғингиз, бошлаган ишимизни охирига етказмоғингиз лозим.
Ф и т р а т (қатъий). Бўлди бас, гапирманг, иним, гапирманг! Шуни билиб қўйингки, мен ўлсам ўламанки, аммо сизга қарши бир оғиз гап айтмайман. Эҳ, эшонжон, эшонжон, (бошини сарак-сарак қилади). Мени қаттиқ ранжитдингиз, иним!
Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Узр, устоз, кўнглингизга олманг, ҳар қандай вазиятга шай туришимиз керак, деган маънода айтдим-қўйдим-да. Нима бўлганда ҳам, барча фикр ва билимлар ягона олий мақсадимиз – буюк Ватанимизни озодлигига йўналтирилиши лозим. Аммо токи мустабид тузумнинг алдамчи сиёсатини бутун халқ англаб етиб, биз билан собитқадам бўлмас экан, кўзланган мақсадимизга етолмаймиз, устоз!.
Ф и т р а т (кўнглини кўтариб). Бўлди! Ортиқча ваҳимага берилмай, яхши ният қилайлик. “Умидсизлик шайтондандир, умид қилиш Аллоҳдан” дейдилар Мавлоно Румий ҳазратлари. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади.
(Шу пайт ҳовли четида нимадир тарақлаб кетади, ичкаридан чойнак кўтариб ҳовли ўртасига келиб қолган Фотима девор томонга анграйиб қараб, чўчиб “Вой, ўлмасам!” деб қўлидаги чойнакни тушириб юборади. Чойнак чил-чил синади. Фотима ҳовлиқиб Фитрат томонга чопади).
Ф о т и м а (ваҳима билан ранги оқариб). Абдурауф ака, Абдурауф ака!
Ф и т р а т (ҳайратланиб). Ҳа, Фотимахоним, нима гап?! Ит қувган соқовдек рангингиз оқариб кетди. Илон-пилон кўрдингизми, нима бало?
Ф о т и м а (иккиланиб). Йўқ, йўқ. Узр, домулло... Девордан кимдир пойлаб тургандай бўлди...
Ф и т р а т ва Ф а й з у л л а Х ў ж а е в (бараварига). – Нима-а? Девордан!
Файзулла Хўжаев. Ҳозир...(Дарвозани очиб, чаққонлик билан ташқарига чиқиб кетади. Девор ортидан унинг дадил овози эшитилади). Ҳой ким бор бу ерда? (Жим-житлик) Ким бор деяпман! (Яна жим-житлик).
Бу орада Фитрат ҳам ичкари томонидан атрофни кўздан кечириб чиқади.(Ҳеч нарса тополмай елка қисади).
Файзулла Хўжаев (ичкарига киради). Таажжуб, ҳеч ким йўқ-ку!...
Фитрат. Қўяверинг, Файзуллажон, янгангиз ўзи бироз ваҳимачироқ. Девор устида бирорта мушукни кўриб, довруғ солган кўринади.
Фотима. Йўқ, йўқ, мушук эмас. Аниқ кўрдим. Катта кўланка эди.
Фитрат. Мушук бўлмаса, бирор дайди итдир-да.
Фотима (соддаларча). Ажойибсиз-а, домуллоа, деворда ит нима қилади?
Файзулла Хўжаев (Нима гаплигини тушуниб). Э, янга... Ҳозирги итларга суяк кўрсатсангиз, девор тугул, томгаям чиқиб кетаверади. (Фитратга) Устоз, ҳозир ана шунақанги искович итлар кўпайиб қолган. Шунинг учун ҳам эҳтиёт бўлинг, дейман-да. (Кетишга шайланади). Майли, энди мен борай... Келинг, хайрлашиш олдидан сизни бир бағримга босай! (Бир-бирлари билан қучоқлашиб, шу алпозда туриб қолишади). Бахтимизга омон бўлинг, устоз!
Ф и т р а т. Сиз ҳам омон бўлинг, эшонжон! Бу иймонсиз аблаҳлар, сизнинг жонингизга ҳам уч-тўрт марталаб суиқасд қилишди. Яхшиямки, бахтимизга сизни Аллоҳнинг ўзи асради. Бу ёғига ҳам Яратган Эгам ўз паноҳида асрасин. Жафокаш Туркистон халқи бахтига ҳамиша омон бўлинг!
Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. (Фитратни қучоғидан қўйиб юборгиси келмай, истар-истамас кетишга чоғланади). Хайр, устоз, омон бўлинг! (Шахдам қадамлар билан чиқиб кетади. Бироз ўзига келган Фотима супурги ва ҳокан-доз олиб ерда сочилиб ётган чойнак синиқларини йиғиб олишга киришади).
Ф и т р а т. (Файзулла Хўжаевнинг ортидан маъюс тикилиб қолади.) Хайр, эшонжон, хайр! Аллоҳнинг паноҳида. Олтин бошингиз омон бўлсин, иним!

Иккинчи кўриниш.




Фитратнинг Самарқанддаги ҳовлиси. Орадан бир йилча вақт ўтган. Тонг пайти. Фитрат хонтахта устида нимадир ёзиб ўтирибди. Аллақаердан мусичанинг “ку-ку”лагани, боғдан эса қушларнинг чуғур-чуғури эшитилади. Шу пайт дарвоза таққиллайди. Фитрат бориб дарвозани очади. 14-15 ёшлардаги қайниси Муталжон киради.
Ф и т р а т. (мулозамат қилиб) Э-э, келинг, азиз меҳмон, келинг!
М у т а л ж о н. (Бироз ийманиб) Ассалому алайкум, почча. Яхшимиз, опам яхшимилар?!
Ф и т р а т. Худога шукр, яхшимиз. Хўш, ўзларингиз қалайсизлар, уйдагилар эсон-омон юришибдими? Дадангиз, ойингиз соғ-саломатмилар?
М у т а л ж о н. Раҳмат, почча. Салом айтиб юборишди.
Ф и т р а т. Баракалла, баракалла, саломат бўлишсин. Қани Муталжон, энди сиз ичкарига кириб опангиз билан кўришиб саломлашиб чиқинг-чи, кейин иккаламиз бир гурунглашамиз-а.
М у т а л ж о н. Хўп бўлади, почча. (Хурсанд бўлиб ичкарига кириб кетади).
Ф и т р а т (Чорпояга келиб ўтиради). Опаси бу йигитни санъатга анча ишқивоз деган эди. Ёшларимизнинг санъатга адабиётга кўнгил қўйгани тузук. Келажакда булардан буюк санъатшунослар етишиб чиқса, ажабмас. (Қоғозга нималарнидир қоралай бошлайди).
Бир неча дақиқа вақт ўтиб ичкаридан Муталжон чойнак кўтариб чиқади.
Ф и т р а т (кулимсираб). Ия-ия, меҳмонни ҳам хизматга қўйишибди-ю, ёш келса ишга экан-да... Қани, чойнакни буёққа беринг-чи.. Тағин у бу жойин-гизни куйдириб-пуйдириб олманг. (Чойнакни олиб хонтахта устига қўйиб). Хўш, Муталжон, опангиз билан кўришиб чиқдингизми, тузук эканларми?
М у т а л ж о н. Ҳа, раҳмат, тузук эканлар.
Ф и т р а т. Баракалла, баракалла. Муталжон, бу Душанбедан Мисҳобидддин акангиз ҳам келиб турибдиларми?
М у т а л ж о н. Ҳа, ўтган куни келган эдилар, бугун дадам билан аразлашиб кетиб қолдилар.
Ф и т р а т. Ия, нега аразлашадилар. Тинчликми?
М у т а л ж о н (ажабланиб). Билмадим, менимча Фотима опам ҳақида тортишиб қолдилар, чоғи...
Ф и т р а т. Фотима опангиз ҳақида? Қизиқ, Фотима опангиз ҳақида нимани тортишишади?
М у т а л ж о н (елка қисади). Билмасам. Дадам билади-лар...
Ф и т р а т. (ҳайрон бўлиб) Таажжуб. Майли кейин билиб олармиз. (Муталга юзланиб). Муталбой, опангиз сизни яхшигина ашулачи, деб айтганди, шу гап ростми?
М у т а л ж о н. Ҳа, баъзан дутор чалиб, ашула айтиб тураман.
Ф и т р а т. Эй, шунақами? Зўр-ку. Қани унда ичкарига кириб, деворда осиғлик дуторни олиб чиқинг-чи! Маҳоратингизни бир синаб кўрайлик.
М у т а л ж о н (қувониб). Хўб бўлади, почча!(Ичкарига кириб кетади)
Ф и т р а т (ўзича). Мана, сафимизга яна бир санъат шайдоси қўшиладиган бўлди. Эҳе, бу ҳовли не-не ҳофизу шоирлар, олиму фузалолар гурунгининг гувоҳи бўлмаган, дейсиз. Бу чорпояда домла Ҳалим Ибодов, Ота Ниёз, Шоназар Соҳибов, Бобоқул Файзуллаев каби машҳур ҳофизу мақомшунослар билан тонг отгунча суҳбатлашганмиз. Эҳ, қандай ажойиб даврлар эди-я. (Мутал дутор кўтариб чиқади). Олиб чиқдингизми, баракалла, Қани энди бу ёққа ўтириб, ўзингиз билган бирорта куйни чалиб хиргойи қилинг-чи!
М у т а л ж о н. Хўб бўлади, почча! (Чорпояга ўтириб, дуторнинг қулоқларини бураб созлай бошлайди. Бир муддатдан кейин дутор чалиб кўзини юмган ҳолда Фитратнинг “Юрт қайғуси” манзумасига кирувчи “Жонми керакдир” ғазалини куйлай бошлайди).


Онам! Сени қутқармоқ-чун жонми керакдир?
Номусми, виждон била имонми керакдир?


Темур била Чингиз қони тошди томримизда
Айтгил, Сени қутқармоқ учун қонми керакдир?


Ёв суқғали келгач, қиличини юрагингга,
Туш олдига, ол кўксуми — қалқонми керакдир?


Боқ, боқ, мана турк денгизи тошқун қила қолди,
Турон ёвини қувғали тўфонми керакдир?


Турон, йигитинг, барчага боқ, қалқди оёққа,
Юртда қоровул қўйғали арслонми керакдир?

Ф и т р а т (Куйу қўшиқ сеҳридан ҳаяжонланиб, бутун борлиғига ажиб ҳислар уйғониб тебраниб туради. Қўшиқ тугагач). Баракалла, Муталжон, баракалла. Зўр овозингиз бор экан, ғазални маромига етказиб ижро этдингиз.


Бу овозингизни Чўлпон амакингиз эшитганида “вой-дод” деб юборган бўларди. Чунки, у ҳам мусиқани жуда яхши кўради. Хусусан, “Шашмақом”ни сел бўлиб эшитади. Ўз қўшиқ куйламасаям онда-сонда дутор чалиб туради. Унинг “Галдир”ини эшитганмисиз? (Чўлпоннинг шеъридан парча ўқийди):



Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling