Отамдан қолган боғлар
Лейтенант Т р и ғ у л о в
Download 0.56 Mb.
|
Абдурауф ФИТРАТ-янгисидрама.doc-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- М и х а и л (Миша)
- Эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди Ҳолинг қалайдир Нечук кунларга қолдинг
- Дунёни “урҳо”лари билан титраткан йўлбарс юракли болаларинг қани
- Ер юзининг буюк салтанатларини сен қурмадингми
- Дунё халқини буйсундиргон салтанатларинг нечун бузилди
- Эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси!
- Тўрт-беш яшар бир боланинг бошини
Лейтенант Т р и ғ у л о в – Давлат хавфсизлик бошқармаси 4-бўлими бўлинма бошлиғининг ёрдамчиси, 25–30 ёшларда.
Ҳ и к м а т о й – Фитратнинг иккинчи хотини. Қатағон жабрдийдаси. 23–25 ёшларда. М и х а и л (Миша) – Ҳибсхона соқчиси, 20–23 ёшларда. Чекистлар – 20–25 ёшларда. Университет профессори – 60-65 ёшларда. БИРИНЧИ ҚИСМ Биринчи кўриниш Ёз оқшоми. Фитратнинг Самарқанддаги ҳовлиси. Ой шуъласи ҳовлини ғира-шира ёритиб турибди. Ҳовли – мўъжазгина боғ ҳамда шарқона услубда қурилган ойнаванд даҳлизли бир уйдан иборат. Боғдан чигирткаларнинг чириллаши, кўча томондан аҳён-аҳёнда фойтун-араваларнинг тарақлаб ўтиб-қайтгани эшитилади. Ўрта бўйли, тўладан келган, гўштдор бурни остидаги тақасимон мўйлови ўзига ярашган, сочи тўкилиб, бошининг ёнлари ва орқа томонида қолган, пешонаси кенг Фитрат чорпоя устидаги хонтахтага суяниб фонус ёруғида нималарнидир мутолаа қилиб ўтирибди. Ҳар замонда қоғозга нималарнидир қоралайди. Ичкаридан эгнига атлас кўйлак кийиб, бошига тўр рўмол ташлаб олган Фитратнинг хотини Фотима патнисда нон-чой, қанд-қурс ва косада овқат кўтариб чиқади. Ф о т и м а. Ассалому алайкум, ҳорманг, домулложон, яхши ўтирибсизми? Ф и т р а т. Ваалайкум ассалом, бор бўлинг, ўзингиз яхшимисиз, Фотимахоним?! Ф о т и м а. Шукр, яхшиман. Қайноққина шўрва қилгандим, ичиб олинг, дегандим. (Патнисни хонтахта устига қўйиб кетмоқчи бўлади) Майли мен борай ижод билан бандсиз, шекилли). Ёқимли иштаҳа! Ф и т р а т. Бир дақиқага тўхтанг, хоним. Сизга янги бир нарса ўқиб бермоқчиман. Эшитасизми? Ф о т и м а (Тўхтаб кулимсирайди). Бажони дил эшитаман-да, домулложон. Барибир, биринчи тингловчингиз ўзимман-ку. Ф и т р а т. Ҳақ гап, ҳақ гап. Борингизга шукр. Унда эшитинг. (У саҳна ўртасига келиб, баланд овозда “Юрт қайғуси” туркумидаги сочма шеърини ўқийди). Эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Сенга не бўлди? Ҳолинг қалайдир? Нечук кунларга қолдинг? Эй Чингизларнинг, Темурларнинг, Ўғузларнинг, Отиллаларнинг шонли бешиклари! Қани у чиқдиғинг юксак ўринлар? Қуллик чуқурларига недан тушдинг? Дунёни “урҳо”лари билан титраткан йўлбарс юракли болаларинг қани? Ер тупроғини кўкларга учиртиратурғон тоғ гавдали ўғлонларинг қани? Нечун товушлари чиқмайдир? Ер юзининг буюк салтанатларини сен қурмадингми? Ҳиндистоннинг, Эроннинг, Оврўпонинг улуғ ҳоқонларини сен юбормадингми? Эй ҳоқонлар ўчоғи! Эй қаҳрамонлар туғойи! Қани у чақмоқ чақишли ботир ҳоқонларинг? Қани аввалғи ўқ юрушли, отли бекларинг? Нечун “урҳо”ларинг эшитилмайдир? Дунё халқини буйсундиргон салтанатларинг нечун бузилди? Инсонлик оламини қанотлари остинга олган ҳоқонлиғнинг нечун кучи ўлди? Кучингми кетди? Кимсасизми қолди Бутун ер юзида саксон милён боланг бор. Буларнинг томирларидаги қон Чингизларнинг, темурларнинг қонидир. Буларнинг кучлари сенинг кучингдир! Эй Улуғ Турон, арслонлар ўлкаси! Ф о т и м а (шеърни тинглаб, ҳадик ва ҳаяжон билан). Иби, иби, вой мен ўлай. Секинроқ-да, домулложон, секинроқ. Бунақа нарсаларни сал пастроқ овозда ўқийдилар-да, ахир!.. Ф и т р а т. Юракдан ловуллаб отилиб чиққан нарсани секин ўқиб бўларканми, хоним?! Ф о т и м а (бошини чайқаб). Қанчалаб ловуллаб чиқсаям, барибир секинроқ ўқинг-да, домулложон! Биласиз-ку бунақа сўзлар учун, нима қилишларини. Ахир, деворнинг ҳам қулоғи бор, дейдилар, домулложон. Ф и т р а т. Шу ҳушёрлигингизга борман-да, Фотимахоним. Сизга ўзимга ишонгандай ишонганлигим боис ўқиб бердим-да, жоним! Ф о т и м а. Барибир бохабар бўлганингиз, яхши, азизим. Ҳозир замон нозик... Ф и т р а т. Борингизга шукр, азизам! Жуда ҳушёрсиз-да... Бўпти, мен бу шеърни ўқимадим, сиз эшитмадингиз. Ф о т и м а. Аммо-лекин, шуни тан олиб айтишим керакки, ҳар доимгидек зўр, дардчил шеър бўлибди. Она Турон озодлигини истаган фарзандларнинг дил нидоси бу. (Тараддудланиб). Майли мен бориб ошга уннай. Ф и т р а т. Майли, майли... Борақолинг. (Фотима ичкарига кириб кетади. Шу пайт дарвоза тақиллайди). Ф и т р а т. Ҳозир! Ҳозир! (Бориб дарвозани очади. Эгнига чарм куртка кийиб, ёнига чарм планшет осиб олган Файзулла Хўжаев кириб келади). Ия, ия, Файзуллажон, ўзингизмисиз?! Келинг, келинг, иним! Бормисиз, қайси шамол учирди?! Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Ассалому алайкум! Сизнинг соғинчингиз шамоли-да, устоз! Соғ-саломатмисиз? (Қучоқлашиб кўришишади). Ф и т р а т. Ваалайкум ассалом, эшонжон, хуш келибсиз! Давлат ишлари билан чарчамай соғ-саломат юрибсизми? Дўсту биродарлар эсон-омонми? Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Раҳмат устоз, раҳмат? Ўзингиз соғ-саломатмисиз! Ф и т р а т. Раҳмат, эшонжон, сояйи давлатингизда эсон-омон юрибмиз! Иншооллоҳ! Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Одамни уялтирманг, устоз! Аксинча биз Сизнинг соянгизда юрибмиз-ку! Борингизга шукр! Ишқилиб, Самарқандда зерикиб қолмаяпсизми? Бухорони соғиниб қолмаяпсизми?! Ф и т р а т. Э-э, эшонжон, Бухорони соғинмай бўладими? “Самарқанд –сайқали рўйи замин аст, Бухоро – қуввати Исломи дин аст” деганларидек, аслида Самарқанд ҳам бизга бегонамас-куя, лекин киндик қонинг томган жойнинг меҳри барибир бошқачча бўларкан-да, иним! (Чорпояга таклиф этади) Қани, марҳамат қилсинлар! ( Ўтиришади). Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Раҳмат, устоз, раҳмат! “Рубъи маскунда Самарқандча латиф шаҳар камроқдир” деган эканлар Мирзо Бобур. Ф и т р а т (дуога қўл очиб). Илоҳо омин, юртимиз тинч, халқимиз бало-қазолардан йироқ бўлсин. Юртимиз озодлиги йўлидаги эзгу ишларимизга Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин! Омин! (Меҳмонга чой қуйиб узатади). Марҳамат, қайноққина чойдан олинг... Ф а й з у л л а Х ў ж а е в (пиёлани оларкан). Раҳмат устоз, раҳмат! Ростини айтсам, бобомерос она Бухорони мен ҳам жуда соғинаман. Болаликдан қадрдон Минора-ю Калону масжит-мадрасалар, нақшинкор гумбазлару сўлим Лаби ҳовуз тушларимга кириб чиқади. Аммо на илож, ишдан ортиб кўп бора олмайман. Ф и т р а т. Ҳа, эшонжон! Бухоро бизнинг муқаддас ватанимиздир, Бухоро бизнинг меҳрибон онамиздир, Бухоро бизнинг нашъу намо жойимиз, Бухоро бизнинг саждагоҳимиздир. Бас, бу қадар ғафлат ва танбаллик, бехабарлик ва жоҳилликда ўтирганимиз. Энди юртимизни нуру зиё сари, илму фан, тараққиёт сари олиб чиқмоғимиз лозим! Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Ҳа, ўнгимда ҳам, тушимда ҳам ягона орзуим. юртимизни озод кўриш истаги бир зум бўлса-да тарк этмайди, устоз.... Ф и т р а т. Баракалла, эшонжон, баракалла! Иккимизнинг ҳам қалбимизда Бухоро соғинчи, елкамизда эса шу жафокаш халқни озодликка олиб чиқиш масъулияти бор. Ҳар гал қўлимга қалам олсам, юрт меҳри кўнглимни руҳлантириб, истибдод азобини чекаётган эл-улус қайғуси бағримни ўртайдир. Қаламимни найза қилиб, золимлар кўксига санчгим келади. Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Ижодингизга кўз тегмасин, устоз! Туркияда чоп этилган илк шеърий тўпламингизни бежизга «Сайха» яъни “Бонг”деб атамагансиз. Бу асарда юртимиз мустақиллиги ғояси илк бор жуда ёрқин ифодалаб берилган. Унда истибдоддан озурда халқимизни озодликка чорловчи буюк даъват бор. Ф и т р а т. Ҳа, бу шўрлик халқимизнинг ҳаёти асрлар давомида хурофот, лоқайдлик, ҳафсаласизлик домида кечди. Буни миллат учун қайғурган Мунаввар Қори “Бизнинг жаҳолат – жаҳли мураккаб” мақоласида “....билмаслар, билмаганликларини ҳам билмаслар”, деб ёзган эди. Ана шундай илмсизлик ва қолоқлик оқибатида халқимиз зулм исканжасига тушиб қолди, иним! Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Тўғри айтасиз, устоз. Русияда Октябрь инқилоби юз берганда, мен чоризм зулмидан қутилдик, энди биз ҳам озодликка чиқамиз, деб умид қилгандим. Сиз эса бу воқеани “юрт қайғуси” деб атагандингиз, буни аввалига тушунмаган эдим, энди англаётирман. Ф и т р а т. Таассуфлар бўлсинким, худди шундоқ, эшонжон. Биз Шўро ҳукумати халқимизни мазлумликдан қутқазади, деб амирни тахтдан ағда-ришда кўмаклашдик. Энди кўринадики, “Ёмғирдан қочиб, дўлга тутилибмиз”, иним! Ф а й з у л л а Х ў ж а е в (чуқур ўйга толиб). Ҳа, Халқ Комиссарлар Кенгашининг: “Бундан буён сизларнинг урф-одатларингиз, миллий қарашларингиз дахлсиз. Ўз миллий ҳаётларингизни эркин ва бемалол уюштиришингиз мумкин!” деган Хитобномасига ишониб, Ўлка Мусулмонларининг фавқулодда Қурултойида Туркистон Мухториятини тузгандик. Бу тунни сиз “бизнинг лайлатулқадримиз” деб атагандингиз. Аммо... Ф и т р а т Минг таассуфки, орадан уч ой ўтар ўтмас риёкор Шўро ҳукумати аламзада арман дашноқларининг қўлига қурол тутқазиб, “Мухториятни” қонга ботирди. Фарғонани уч кун пулемёту броновеклардан ўққа тутиб, кекса-ю ёшни аёвсиз қиришди, ҳатто бешикда ётган бегуноҳ гўдаклар кўксига ҳам найза санчишди, қонхўр қотиллар. Ф а й з у л л а Х ў ж а е в (бошини сал эгиб). Ҳа, минг афсуски, шунда Қўқонда ўн минг кишидан ортиқ аҳоли қирғин қилинди. Ҳар гал бу фожиаларни эслаганимда, қалбим қаҳру ғазабга тўлиб, юрагим оғрийди, устоз! Сиз бу борадаги дарду аламларингизни “Миррих юлдузига” номли шеърингизда тўкиб солгансиз. Аччиқ ҳақиқатни ёзгансиз. (Шеърдан парча ёд айтади): Тўрт-беш яшар бир боланинг бошини, Боқинг, кескин қилич билан кесмишлар. Йиғлаб турғон онасининг бўйниға Бир ип билан осмишлар… Бу шеърни ўқиган ҳар бир инсоннинг қалбида разил босқинчиларга қарши нафрат уйғонмоғи муқаррар, устоз! Ф и т р а т. Агарда амир Олимхон Туркистон Мухториятини аёвсиз қонга ботирилганидан хулоса чиқариб, бизнинг тараққиёт йўлидаги демократик ислоҳотларимизга рози бўлганида эди, шунда биз ҳам у томонда туриб, умумий ёвга қарши биргаликда курашган бўлардик. Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Ҳа, ғанимлар қўлида қўғирчоқ бўлиб қолган калтабин амирнинг кўзи шунда ҳам очилмади. У жаҳолат ботқоғига ботган ўлкада ислоҳот ўтказиб, халқни рўшноликка олиб чиқиш ҳақидаги талабларимизга жавобан, ўз жаллодларини ишга солиб уч мингдан ортиқ сафдошларимизнинг бошини кесмаганида эди, бу фоижали воқеалар юз бермас, ўлкамиз сиз айтгандек “буюк бир мозорлик ҳолига келмас эди”, устоз! Ф и т р а т (ҳаяжонда бош чайқаганча). Ҳа, минг таассуфким, ададсиз хазина устида ётган улкан аждаҳодек ғофил амир шунча олтину кумушлари бўлишига қарамасдан, бирор бир янги мактаб, кутубхона ёки театр очилишига маблағ ажратмади. Аксинча, миллионлаб бойликларини пинҳона равишда хориж банкларига жўнатди. Бизнинг ўлкамиз тараққиёти йўлида қўйган ҳақли талабларимизни эса тушунмади, ёруғлик истаган минглаб ёшларимизнинг қонини дарё қилиб оқизди. Ўша кунларни эсласам, ҳалиям юрагим зирқирайди, эшонжон! Ф а й з у л л а Х ў ж а е в. Ҳа, Қўқонда содир этилган хунрезлик Бухорода ҳам такрорланди. Мустабид муллалар ва кўзи қонга ботган амир сарбозлари “Ёш бухоролик”ларни, дуч келган жойда ушлаб сўйдилар, бўғизладилар. Ҳатто уларнинг аҳли аёли-ю бола-чақасиням аямадилар. У шўрликларнинг бор-йўқ айблари – рўшноликка, илму маърифатга интилганларида эди. Ф и т р а т. Амир жаллодлари ҳатто “ҳаж” сафарига отланган ҳазрат Маҳмудхўжа Беҳбудийдек улуғ зотни ҳам Шаҳрисабзда икки маслакдоши билан бирга тутиб олиб ваҳшийларча ўлдирдилар. (Гаплари бўғзига тиқилиб, жим қолади). Ф а й з у л л а Х ў ж а е в (ўрнидан туриб кетади). Бу фожиада большевикларнинг ҳам қўли бор, устоз! Беҳбудий ҳазратлари “ҳаж”га эмас, балки большевикларнинг зўравонликларини фош этиш мақсадида, чет элда ўтказиладиган анжуманга кетаётган эдилар. Турган гапки, “қулоғи динг” большевиклар бундан хабар топиб, қонхўр амирнинг қўли билан улуғ маърифатпарвар адибнинг муборак қонини тўкиб, биринчидан, доно ва закий душманларидан қутилган бўлсалар, иккинчидан, зиёлилар ва амир ўртаси-даги зиддиятни кучайтиришга муваффақ бўлдилар. Ф и т р а т. Энг даҳшатлиси, бечораларнинг ўзларига гўр қаздириб, ўлим олдидан намоз ўқимоққа-да имкон бермай, бошларини кесиб, жасадларини ўзлари қазиган чуқурга ташлаб, жанозасиз кўмиб, устини текислаб юбормишлар! Нақадар ваҳшийлик?! (Белбоғини олиб кўз ёшларини артади). Беҳбудийнинг шогирдларидан бири бўлмиш Абдулҳамид Чўлпон: Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling