Отамдан қолган боғлар


Мен дутор бирла туғишғон қўҳна бир девонаман


Download 0.56 Mb.
bet5/10
Sana15.03.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1272402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Абдурауф ФИТРАТ-янгисидрама.doc-2

Мен дутор бирла туғишғон қўҳна бир девонаман,
Ўз туғишқоним билан бир ўтда доим ёнаман.

М у т а л ж о н. Ҳа эшитганман. Ҳатто бу ашулани айтиш ниятим ҳам йўқ эмас.


Ф и т р а т. Балле, Муталжон, балле. Бу қўшиқни, албатта, куйлашингиз керак. Лекин бир нарсага ҳайронман. Нега ашула айтаётганда кўзларингизни юмиб оласиз?!
М у т а л ж о н (ҳаяжонланиб). Бўлмаса, сўзлари эсимдан чиқиб кетади-да!
Ф и т р а т. Э-э, шунақами? Майли, майли. Лекин, бу ғазални ҳамма жойда ҳам айтаверманг, хўпми? Бу сал сиёсийроқ... Айрим ғаламислар эшитиб қолса, сизга жабр бўлиши мумкин. Хўш, яна қандай ғазалларни биласиз?
М у т а л ж о н. Мушфиқийнинг “Айлама” номли ғазалини ҳам биламан.
Ф и т р а т. Яхши. Ана шу ғазал сизнинг ёшингизга мос келади. Куй ва қўшиққа меҳрингиз бўлакча экан. Ҳозир сизга бир китоб туҳфа қиламан. Яхшилаб ўқиб ўрганасиз, хўпми?!
М у т а л ж о н. Хўп бўлади, почча!
Ф и т р а т. (Хонтахта устидаги бир китобни олиб узатади). Мана, айни сиз боп қўлланма “Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи”.
М у т а л ж о н (китобни олиб, кўзлари севинчдан порлайди). Раҳмат, почча, кўпдан буён шундай китобни орзу қилиб юрардим. Зўр совға бўлди-да!
Ф и т р а т. (Унга ҳавас билан термулиб ўзича ўйлайди). Худо хоҳласа, бу бола бир кун ўзбек санъатини дунёга танитадиган ажойиб санъаткор бўлиб етишса, ажабмас. Токи, элимиз орасида шундай истеъдодлар бор экан, ўзбек санъати ҳеч қачон ўлмайди.
М у т а л ж о н. Почча, энди мен борай?!.
Ф и т р а т. Ия, ия, меҳмон бўлиб ётиб кетмайсизми?
М у т а л ж о н. Йўқ, дадам кечга қолмай тезроқ кел, деган эдилар.
Ф и т р а т. Унда майли борақолинг, Муталжон! Дадангизга мендан кўпдан-кўп салом айтинг!
М у т а л ж о н. Почча, дадам Фотима опанг ҳам бирга келсин, деган эдилар.
Ф и т р а т (ҳайрон бўлиб). Ия, нега, тинчликми?
М у т а л ж о н. Билмадим, опамга Мисҳобиддин акамнинг гаплари бор экан, шекилли...
Ф и т р а т (унга зимдан назар солиб). Мисҳобиддин акамнинг гаплари бор экан дейсизми?! Ахир Мисҳобиддин акангиз Душанбеда-ку. (Шу пайт ичкаридан ийманганча Фотима чиқади).
Ф о т и м а. Домулложон, ижозат берсангиз, Муталжон билан бирга уйга бориб-келсам. Дадам бир келиб-кетсин, дебдилар.
Ф и т р а т. (Ҳайрати баттар ошиб). Тинчликми? Мен ҳеч нарсага тушунмаяпман, Фотимахон, нималар бўляпти ўзи?
Ф о т и м а. Менам ҳайронман. Лекин дадам тайинлаб юборибдилар, бормасам бўлмайди. Илтимос, бориб-келишимга рухсат берақолинг!
Ф и т р а т. “Хотин кишининг боши, уй ичининг оғир тоши” деган экан машойихлар. Нима қиласиз бу оғир тошни уй ичидан ташқарига судраб...
Ф о т и м а (Фитратга илтижоли боқиб). Жон, домулложон. Рухсат берақолинг. Бормасам, дадам хафа бўлади-ла.
Ф и т р а т (бироз ўйланиб тургач, икки қўлини ёзиб). На илож, зоримиз бор зўримиз йўқ. Майли, бориб-келақолинг. Фақат узоқ қолиб кетманг!
Ф о т и м а (жонланиб). Иби, нега қолиб кетарканмиз. Уйдагилардан хабар олиб, тезда қайтамиз, худо хоҳласа. Унда Сизлар гаплашиб туринглар, мен тезда кийиниб чиқаман. (Ичкарига кириб кетади).
Ф и т р а т (Муталга). Опангиз кечга қолиб кетса, ўзингиз кузатиб келарсиз-а, Муталжон! Қоронғуда қўрқиб-нетиб юрмасин, тағин!
М у т а л ж о н. Хавотир олманг, почча, албатта, ўзим келтириб қўяман!
Ф и т р а т. Баракалла, Муталжон! Сизга яна бир гап, ҳаётда ўз йўлимни топиб комил инсон бўлай десангиз, кўпроқ ўқинг! Айниқса, халқимиз тарихи, тилимиз ва маданиятимизни пухта ўрганинг. Унутмангки, фақат ўз эрки, инон-ихтиёри ўзида бўлган одамгина эркин инсон бўла олади.
М у т а л ж о н. Тушундим, почча! (Шу пайт ичкаридан кўча кийимида, қўлида кичик тугунча кўтарганча Фотима чиқади).
Ф и т р а т. Майли, яхши бориб келинглар, кечга қолиб кетманглар-а.
Ф о т и м а. Хавотир олманг, биз тезда қайтамиз. (Мутал билан иккови чиқиб кетади).
Фитрат. Охири бахайр бўлсин-да. (Маъюс тортганча мўйловини силаб, ҳовли бўйлаб ҳорғин юради. Шу пайт дарвоза қаттиқ тақиллайди). Ким у? (Фитрат аста бориб дарвозани очади. Ҳовлиққанча тилшунос олим Ғози Юнус кириб келади).
Ғ о з и Ю н у с. Ассалому алайкум, Абдурауф ака, яхшимисиз.Тинч-омон ўтирибсизларми? Безовта қилмадимми?!
Ф и т р а т. Ия, Ғозижон,(унга пешвоз чиқиб), ваалайкум ассалом. Келинг, иним, келинг! Қани чорпояга марҳамат!(Чорпояга чиқишади). Қани илоҳо омин, қадам етди, бало етмасин. Дўстларимиз омон бўлишсин!
Ғ о з и Ю н у с. Айтганингиз келсин, устоз, айтганингиз келсин!
Ф и т р а т. Хўш, Ғозижон, қалай, соғ-саломат юрибсизми? Уй ичлари тинчми?
Ғ о з и Ю н у с (бош силкиб). Раҳмат, устоз, раҳмат. Худога шукр, биз тинч-омонмиз.
Ф и т р а т. Тинч-омонмиз дейсизу, рангингиз-да ранг қолмабди-ку, иним. Тинчликми? Бундай дабдурустдан келиш одатингиз йўқ эди. Бирор кори ҳол юз бердими?
Ғ о з и Ю н у с (ғамгин тортиб). Кори ҳол ҳам гапми, устоз. Фалокат юз берди, фалокат. Кеча Тошкентда Мунавварқорини қамоққа олишибди.
Ф и т р а т (Ҳайрат ва афсус ила). Йўғ-е. Эсиз, эсиз. Мунавварқори маорифимиз қуёшининг қалби мунаввар кишиларидан эрди. Жуда ёмон иш бўлибди, Ғозижон, жуда ёмон иш бўлибди, афсус.
Ғ о з и Ю н у с. (Савол назари билан қараб) Лекин, Мунаввар Қори миллий курашда нимагадир сизни ўзига ҳамкор эмас, балки мухолифат деб биларди.
Ф и т р а т. Э-э, ҳамма бало шунда-да, Ғозижон. Биз зиёлиларнинг энг катта айбимиз ҳам бир-биримизни яхши тушунмай, ягона мақсад йўлида бирлаша олмаганимизда. Ғанимлар эса бундан унумли фойдаланиб, бизни битта-битталаб мавҳ этишмоқда. Бугун Мунавварқорини қамашибди, эртага мени, индинга яна кимнидир авахтага тиқишлари турган, бу золимларнинг.
Ғ о з и Ю н у с. Рост айтасиз, устоз. Фақатгина Мунавварқорини эмас, яна бир фаол маориф ходими, “Миллий иттиҳод” ташкилотининг сирдарёлик собиқ аъзоси Салимхон Тиллахоновни ҳам ҳибсга олиб, Москвага жўнатишибди.
Ф и т р а т (ҳаяжонда). Москвага юборишибди. Мунавварқорини ҳамми?
Ғ о з и Ю н у с . Ҳа, икковиниям Москвага олиб кетишибди.
Ф и т р а т. Демак, вазият анча жиддий. Улар Ўзбекистон Компартиясига ҳам ишонишмаяпти. Акмал Икромов уларни ҳимоя қилиб, жазодан олиб қолиши мумкинлигини яхши билишган.
Ф и т р а т. Улар Акмал Икромовга ҳам ишонмай қўйишган бўлишса, демак, Файзуллажон ҳам шубҳа остидалиги аниқ. Бу жуда мураккаб вазият.
Ғ о з и Ю н у с. Аслида бу жоҳиллар ўз халқининг миллий манфаатлари, унинг истиқлоли учун курашувчи ҳар бир кишини бузғунчи, миллатчи, аксилинқилобчи деб янчиб ташлашга киришишган. Ё қамоққа тиқишади, ё қувғин қилишади ёки ўлдириб кетишади. Тошкентдаги мудҳиш воқеани эшитдингизми?
Ф и т р а т (ҳайрон бўлиб). Қандай мудҳиш воқеа?
Ғ о з и Ю н у с. Бир вақтлар ёш бухороликлар партиясининг аъзоси, кейинчалик Ўзбекистон халқ комиссари бўлган Раҳматжон акани Тошкентда ваҳшийларча ўлдириб кетишибди.
Ф и т р а т. Во дариғ, Раҳматжон Рафиқовними? Қандай ажойиб йигит эди-я?! Илоҳим жойи жаннатда бўлсин. Эсиз, эсиз. Юраги отнинг калласидек йигит эди ўзиям. Халқ комиссари бўла туриб, советларнинг шовинистик ва зўравонлик сиёсатини қоралагани учун “ўн саккизлар гуруҳи”да айблаб қамоққа олишганди Аммо, айбини исботлай олишмай озодликда қолдиришганди. Ахийри, шундай миллатпарвар йигитнинг ҳам бошига етишибди-да, аблаҳлар.
Ғ о з и Ю н у с (хижолат тортиб). Совуқ хабарлар келтирганим учун кечиринг, устоз! Дилингизни роса хира қилдим. Сиз ҳам ҳушёр бўлинг деб, огоҳ этгани келгандим.
Ф и т р а т (ўрнидан қўзғалиб қўйиб). Дилимни хира қилган сиз эмас, Ғозижон! Менинг дилимини хира қилган Туркистонга озодлик, илму маърифат олиб келдик деб лоф урган большевикларнинг сиёсий ўйинлари, макру ҳийлалари ва жоҳилликларидир. Элимизнинг қанчадан қанча асл фарзандларининг умрига зомин бўлишди бу қотиллар!
Ғ о з и Ю н у с. Ҳа зулм машинаси ишга тушганга ўхшайди, устоз. Яқинда, Комсомол Марказий Комитетида ишлайдиган фаол укаларимиздан бири: “Биз Жалолиддин Мангуберди ва Темур Кўрагон авлодларимиз” дегани учун бечорани НКВДга чақириб сўроқ қилишибди. Шунда терговчи унга нима дебди денг. “Сен ва сен кабиларнинг кунинг битди. Сталин даври келди. Янги кишилар пайдо бўлди... Мен биламан, сен ҳеч қандай жиноят қилмагансан. Аммо шундай бўлса ҳам, сени гумдон этмоқ керак” деб, қамоққа тиқибди. Бу эса ўлкамизни ҳур, озод кўрмоқни истаганлар учун қаро кунлар бошланганини кўрсатади, устоз.
Ф и т р а т. Бу қора кунлар бошимизга букун келгани йўқ, Ғозижон. “Октябрь Инқилобининг дастлабки шамолиёқ биз учун “юрт қайғуси” бўлиб келганди. Буни сиз ўз маҳаллангиз – “Эшонгузар”да ишлаб юрган пайтингизда ёвузлар туҳматига қолиб қамалганингиздаёқ ўз бошингиздан кечиргансиз. “Турма хотироти ёки ҳақсизлик касофати” деган достон ёзганмидингиз шунда?!.
Ғ о з и Ю н у с. Ҳа, устоз, рост айтасиз, аламимни шу достондан олганман. Абдулла Қодирийнинг “Бахтсиз куёв” драмасида рол ижро этганимда ҳам бахтсиз куёв тимсолида гўё ўз қисматимни кўргандекман, Абдурауф ака. Бу бахтсизлик балоси кейин ҳам мени тарк этмади, “ Қизил байроқ, Зарафшон”, “Янги йўл” газеталарида ишлаб юрган пайтларимда мақолаларимда ҳаётимиздаги ноҳақлигу нопокликларни фош этганим учун 1924 йилдаёқ фирқа аъзолигидан ўчиришди. Шундан буён кўплаб ҳикоялар, ҳажвиялар, ўттизга яқин драмалар ёздим, аммо ҳеч ким менга “Раҳмат” дегани йўқ. Ҳамон мендан хато излашади. Ҳануз бахтсиз куёвман, устоз!
Ф и т р а т. Зинҳор, ундай деманг, Ғозижон, зинҳор ундай деманг. Сизнинг Самарқанд, Фарғона, Сирдарё вилоятларини пойи пиёда кезиб, халқ оғзаки ижоди намуналарини тўплаганингиз, халқимизнинг буюк эпоси “Алпомиш”ни ва яна кўплаб эртагу достонларни дуру жавоҳирлардай териб адабиётимиз хазинасига қўшганингизнинг ўзи улуғ иш, катта шараф. “Луқмони ҳаким”, “Фарзанд дуоси”, “Саводсизлик балоси”, “Жаҳолат қур-бони” каби ўттиздан ортиқ драмаларингиз миллий уйғониш даври ғоялари, мақсадларини ўзида акс эттирган ўлмас асарлардир, Ғозижон. Сизнинг қадрингизни Шўролар билмаса билмас, аммо биз жуда яхши биламиз, иним.
Ғ о з и Ю н у с. Раҳмат, устоз, раҳмат! Инимиз Абдулла Қодирий “Фарзанд дуоси” пьесамга сўзбоши ёзиб бериб кўнглимни тоғдек кўтарган бўлса, сиз бу сўзларингиз билан бошимни осмонларга етказдингиз, Абдурауф ака!
Ф и т р а т (Унга ўзгача ҳурмат билан қараб). Ана шундай, ҳамиша бошингиз осмон бўлиб юринг. “Биз бу зулматли кечаларда эл қалбини ёритиш учун зиё излаб юрган илму маърифат чароғбонларимиз. Ғанимлар қанчалик макру ҳийлалар-у, ёвузликлар қилсалар, ҳатто жонимизни олмоқ бўлсалар-да, биз бу олий мақсадимиз йўлидан асло қайтмаслигимиз лозим, иним!
Ғ о з и Ю н у с. Тўғри айтасиз, устоз! Иншооллоҳ бир кун келиб юртимиз ювуқсиз босқинчилар зулмидан озод бўлгай. Шунда сиз билан биз ўзимиз истаган озод ва ҳур жамиятни барпо этажакмиз, устоз!
Ф и т р а т. Айтганингиз келсин, Ғозижон, айтганингиз келсин! Лекин, биз унгача ёвузлар қўлига тушиб қолишдан ўзимизни асраб, ўта ҳушёрлик билан иш олиб бормоғимиз лозим. Айниқса, орамизда ғанимларнинг сезгир исковучлари изғиб юрган бу мураккаб ва қалтис вазиятда ҳушёрлик ва эҳтиёткорликни асло унутмаслигимиз зарур.
Ғ о з и Ю н у с. Тўғри, айтасиз, устоз! Деворнинг ҳам қулоғи бор, дейи-шади-ку. Айниқса Сотти Ҳусайн, Эркин Сафар деган беимонлардан эҳтиёт бўлинг, устоз! Зеро, сиз бизга кераксиз, она Туркистонимизга кераксиз. (Кетишга чоғланади). Майли, энди менга рухсат, устоз. Илоҳо омин! Яратганнинг ўзи Сизни ўз паноҳида асрасин! (Чиқиб кетади. Фитрат дарвозани бекитиб, хонтахта ёнига қайтиб хаёлга толади.)

Учинчи кўриниш




Фитратнинг ҳовлиси. Атроф жим-жит. Фитрат ҳовлидаги айвонда пешин намозини ўқимоқда. Ниҳоят намоз ўқиб бўлгач, ўрнидан туради. Жойнамоз қилган белбоғини белига боғлаб, ҳовлига чиқиб паришон аҳволда юради.
Ф и т р а т (ўзи билан ўзи гаплашади). Мана, Фотиманинг Душанбега, акаси Мисҳобиддиникига жўнаб кетганига ҳам бир ҳафтадан ошди. Аллақачон Самарқандга қайтиши керак эди. Нимагадир кўнглим ғаш, ишқилиб, бирор кори ҳол юз бермаган бўлсин-да.
Шу пайт дарвоза тақиллайди. Фитрат (дарвоза томон юриб боради). Ҳозир. (Тез бориб дарвозани очади). Бошига паранжи–чачвон ташлаган Фотима шошиб киради.
Ф о т и м а (бошини қуйи эгиб). Ассалому алайкум, домулло!
Ф и т р а т (ҳам қувониб, ҳам ҳайрон бўлиб). Ваалайкум ассалому ва раҳматуллоҳи барокатуҳ. Хуш келибсиз, Фотимахоним! Ҳа, нечук паранжи-чачвонга ўраниб олибсиз. Ахир Шарқ аёлларининг зулмат паранжисини ташлаб, озодликка чиққанига неча йил бўлди?!
Ф о т и м а (йиғламсираган алпозда). Мен яна зулматга қайтяпман, Абдурауф ака!
Ф и т р а т (таажжубланиб). Зулматга қайтяпсиз! Во ажаб, бу қандай гап. Нега зулматга қайтаркансиз?!
Ф о т и м а (ўзини Фитратнинг бағрига отиб, ҳўнграб йиғлаб юборади). Мени кечиринг, Абдурауф ака, Мен, мен... биз ажрашишимиз керак...
Ф и т р а т (баттар таажжубланиб). Бу қандай гап Фотимахоним, ҳеч гапдан ҳеч гап йўқ, нега ажрашашиш ҳақида гап очиб қолдингиз?! Уч йиллик меҳру муҳаббатимиз, ширин турмушимизнинг ҳурмати шу бўлдими? Ёки мендан кўнглингиз совидими?
Ф о т и м а (Фитрат томонга бош эгиб). Йўқ, Абдурауф ака. Мен Сиздан ажралишга қасам ичишга мажбур бўлдим. Қуръонни ўпиб ажрашишга қасам ичдим.(Изиллаб гўдакдек йиғлаб юборади).
Ф и т р а т (ҳайратланиб). Қасам ичишга мажбур бўлдингиз?! Ким мажбур қилди, сизни бунга... (Бироз ўйланиб туриб). Ҳа, акангиз Мисҳобиддинми? Оббо, беақл бола-ей, қўяверинг. У қайсар билан ўзим гаплашиб қўяман.
Ф о т и м а. Йўқ, йўқ. Илтимос, зинҳор, ундай қила кўрманг! Мен қасам ичдим ахир, Қуръони каримни ўпиб қасам ичдим. Сизнинг асло айбингиз йўқ, Сиздан мингдан-минг розиман. Фақат ўтинаман сиздан, жавобимни беринг!
Ф и т р а т (ҳайрат ва даҳшат ичра). Жавобимни беринг! Оҳ, осон иш эканми бу? Ундан кўра кўксимга ханжар уриб кетганингиз авло эмасми, Фотимахоним!
Ф о т и м а (Фитратнинг пойига тиз чўкади). Ўтиниб сўрайман, сиздан. Илтимос, жавобимни беринг!
Ф и т р а т. Туринг-туринг, асло тиз чўкманг! (Фотимани елкасидан тутиб ўрнидан турғизади). Наҳотки, мендан шунчалар бездингиз?!.
Ф о т и м а. Оҳ, сиздек, улуғ инсондан ҳам безиб бўларканми? Мен Сизни, мен сизни жуда ҳурмат қиламан, Абдурауф ака! Сиз буюк инсонсиз. Ўла-ўлгунимча дуои жонингизни қиламан. Аммо мен шўрлик бахтиқарони тўғри тушунинг!
Ф и т р а т (Фотиманинг қўлидан тутиб). Оҳ, менинг бечорагинам! Золим акасининг қистови билан ўз бахтини қаро қилаётган, шўрликкинам! Асло ташвиш чекманг, у қайсар акангиз билан ўзим гаплашиб, уни бу номақбул фикридан қайтараман.
Ф о т и м а (илтижоли боқиб).Қайтмайди, ўлса ҳам ўз фикридан қайтмайди, у ўжар. Мени кечиринг!... Илож қанча, тақдиримиз шу экан, домулло.
Ф и т р а т. Сизнинг тақдирингизни, ҳаётингизни акангиз ҳал қилишга ҳаққи йўқ. Ахир бу ўтакетган худбинлик, зўравонлик, бир муслимага жабр!
Ф о т и м а. Майли, менга жабр бўлса, бўла қолсин, домулложон. Лекин, Сиз ўзингизни асранг!...
Ф и т р а т. Менга нима ҳам қиларди. Сиз ўзингизга ўзингиз жабр қиляпсиз. Бировнинг тазйиқи билан ўз бахтингизга зомин бўляпсиз, жоним.
Ф о т и м а. Мисҳобиддин айта кўрма, деганди. Лекин айтмасам, бир умр виждон азобида ўтаман. Сизни...сизни қамашлари мумкин экан, Абдурауф ака!
Ф и т р а т (изтеҳзоли кулиб). Нима, қамашлари мумкин экан. Нима учун ахир?!
Ф о т и м а. Сиз Шўролар ҳукуматига қарши одам эмишсиз.
Ф и т р а т. Ҳа, ҳали шунинг учун ажралмоқчимисиз?!
Ф о т и м а. Йўқ, асло ундай деб ўйламанг. Мен сиз билан, мен сиз билан бирга қамалишга, ҳатто бирга ўлишга ҳам розиман. Аммо мени кечиринг, ажралишга қасам ичиб қўйдим. Илтимос, мени тўғри тушунинг!( йиғлайди).
Ф и т р а т (юпатиб). Майли, қўйинг, йиғламанг! Бу ғариб бош, тақдирда борини кўради. Лекин, шуни асло унутмангки, бу дунёда қул бўлиб яшагандан кўра, мағрур туриб ўлмоқ афзал!
Ф о т и м а. Кетмасам бўлмайди, домулложон! Бўлмаса мени қасам уради. Илтимос, кетишимга рухсат беринг.(Яна ичикиб йиғлайди).
Ф и т р а т (ноилож). Майли, нима ҳам қила олардим. Зорим бору зўрим йўқ. Лекин шуни зинҳор ба зинҳор унутмангки, бу фақирхонада сизни севгувчи бир инсон ўла-ўлгунча йўлингизга интизор бўлиб сизни кутиб яшайди.
Ф о т и м а. Мени кечиринг, раҳмат, Сизга! Сиз буюк инсонсиз. Сизни асло унутмайман. Аммо бошқа кўришмасак керак. Мен кетдим. Хайр!
Ф и т р а т (Олдинга бир қадам ташлаб). Тўхтанг! Ахир нарсаларингиз-чи?
Ф о т и м а. Эртага, Муталжон, ўртоқлари билан келиб олиб кетар. Хайр, алвидо, мендан рози бўлинг!
Ф и т р а т. Ўлмай туриб ўлдириб кетяпсиз-да, Фотимахоним. Яна дийдор насиб этармикан?!
Ф о т и м а. Алвидо, Энди дийдор рўзи Маҳшарга қолди, Абдурауф ака! Ўзингизни эҳтиёт қилинг! (дарвозадан боши эгик, ғамгин чиқиб кетади).
Ф и т р а т (тош қотганча). Алвидо, эй кўнглим ғунчаси, алвидо эй, умрим мазмуни. Алвидо, эй содда муслимам. (Анча вақтгача ўзига келолмай ҳовлининг у ёғидан – бу ёғига ғамгин ва безовта юра бошлайди. Ниҳоят хонтахта ёнига ўтириб, юрак дардини қоғозга тўкиб солади, «Нега тарк этдинг мени?» деган шеърий мактубини битади):

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling