Отамдан қолган боғлар


Download 0.56 Mb.
bet9/10
Sana15.03.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1272402
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Абдурауф ФИТРАТ-янгисидрама.doc-2

Ҳовлига қўлёзмаларини кўтариб олган ғамғин Фитрат чиқиб келади. У ҳовли четидаги тандир ёнига келади. Ичкаридан Ҳикматой чиқади.
Ф и т р а т (паришон ҳолда). Эшонжоннинг айтишича, Соловки оролларида сургунда юрган Ботуни Москвага, Самарқандда қамоққа олинган Абдураҳим Юсуфзодани эса Тошкентга келтириб сўроқ қилишяпти экан.Бу яхшилик аломати эмас, Ҳикматой! Яхшилик аломати эмас!
Ҳ и к м а т о й. Уларнинг сизга алоқаси борми?
Ф и т р а т. Бор-да, Ҳикматой, бор. Юсуфзода домла билан жадидлар ҳаракатида, Боту билан эса “Миллий иттиҳод” ташкилотида бирга бўлганмиз. Яқин маслакдошлармиз.
Ҳ и к м а т о й (Эрини тинчлантириш мақсадида). Улар сизни сотиб қўйишмас, ахир?!
Ф и т р а т. Боту ҳам, Юсуфзода ҳам сотмайдикуя, аммо бу шайтон большевиклар уриб, қийнаб, азоблаб бўлса-да, менга қарши кўрсатма олишлари мумкин-да, Ҳикматой. (Ғазабланиб). Бундан ташқари, Сталин биз Германияга ўқишга юборган талабаларни “ватан хоинлари” сифатида қамоққа олишга буйруқ берибди. Ўтган йили ўқишдан қайтган Султон Матқулни қамоққа олишганди. Яқинда бухоролик Баҳовуддин Аминжоновни ҳам Польша ҳукуматининнг жосуси сифатида айблаб ҳибсга олишибди. Уларни сўроқ қилишдан мақсад мени қамоққа олиш учун арзигулик бирор важ топиш. Чунки, уларни хорижда билим олиб, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшсин, деб ўқишга эшонжон билан мен юборганмиз-ку. Талабаларни жосусликда айблашаётган бўлишса, демак биз уларни жосусликка юборган “халқ душман”лари бўлиб чиқамиз, Ҳикматой! Кўнглим сезяпти! Бунинг охири бахайр эмас.
Ҳ и к м а т о й (Юпатиб). Қўрқманг. “Қўрққанга қўшша кўринар”, дейдилар.
Ф и т р а т. Мен қўрқмайман, Ҳикматой. Мен сенинг тақдирингдан ташвиш-даман. Элу юртим деган барча зиёлиларимизни ҳибсга олишди, отишди, сургун қилишди. Ўзинг ўйла. Яна ким қолди?! Энди навбат менгалиги аниқ. Ҳадемай келиб қолишса керак, Ҳикматой. Сени бу ерда кўришмасин, азизам, илтимос, кет бу ердан!
Ҳ и к м а т о й. Шунча яхши кунларингизда бирга бўлиб, бошингизга иш тушганда кетаманми, Абдурауф ака?
Ф и т р а т. Илтимос, ўжарлик қилмай кета қол энди, жоним!
Ҳ и к м а т о й (ўтиниб). Илтимос мени ҳайдаманг, Сизни бу аҳволда ташлаб кетолмайман, Абдурауф ака!
Ф и т р а т. Иккаламизниям қурбон бўлишимиздан не наф?!. Сен бу ерда қолиб онамга ва қизимизга қарашинг керак, ахир, Ҳикматой, кет!
(Шу пайт ташқаридан машина моторининг гуриллаган товуши эшитилади). Ана келишди. Кет, Ҳикматой, кет дедим! (Шошиб, қўлидаги қўлёзмаларни апил-тапил тандирга ташлаб гугурт чақмоқчи бўлади).
Ҳ и к м а т о й. Тўхтанг! (Югуриб бориб қўлёзмаларнинг бир дастасини юлқиб олади). Ёқманг! Ахир булар сизнинг бир умрлик меҳнатингиз-ку, Абдурауф ака! Улар халқимизга, келажак авлодларга керак-ку!
Ф и т р а т (маъюсланиб). Ҳа, улар менинг бир умрлик меҳнатим меваси. Ўз фарзандимдек азиз қўлёзмаларим. Лекин мен уларни жоҳил душманлар қўлига тушиб қолишини истамайман. Яхшиси ёқиб юбораман. (Машина овози узоқлашиб кетади).
Ҳ и к м а т о й. Ёқманг, ўтинаман, Абдурауф ака, ёқманг! (Қўлёзмаларнинг бир қисмини ҳовлини бир четига олиб қочади. Тўхтаб ташқарига қулоқ солади). Ана, машина ўтиб кетди. Улар эмас экан. Келинг, яхшиси қўлёзмаларни бирор жойга яширайлик.
Ф и т р а т. Қаерга яширасан, азизам, қаерга яширасан?! Бу исковичлар ҳаммаёқни ағдар-тўнтар қилиб қидириб топиб олишади-ку, ахир!
Ҳ и к м а т о й (ўйлаб туриб). Тўхтанг, менга қўйиб беринг, мен яширай. Сиз қидириб кўринг! Агар сиз тополмасангиз, улар ҳам тополмайдилар. (Қўлидаги қўлёзмалар билан боғ ичкарисига югуриб кетади).
Ф и т р а т. Тўхта, ундай қилма, Ҳикматой! У даюсларнинг қўлига тушгандан кўра, яхшиси ёниб кетсин. (Қўлида қолган қўлёзмаларни тандирга ташлай бошлайди).
Шу пайт яна машина моторининг гуриллаган овози келади. (Фитрат диқ-қат билан қулоқ тутади). Машина уларнинг ҳовлиси ёнига келиб тўхтайди.
(Фитрат тандирга энгашиб, шоша-пиша гурурт чақади. Қўлёзмалар гуриллаб ёна бошлайди).
Ҳовлига белига наган осган, лейтенант унвонидаги НКВД зобити ва икки нафар чекистлар шитоб билан бостириб кириб келишади
Н К В Д з о б и т и (ўқрайиб). Сиз Абдурауф Раҳимович Фитратмисиз?
Ф и т р а т. Ҳа, мен...Фитратман!
Н К В Д з о б и т и. Сиз яширин ташкилотларга аъзо бўлганингиз ва Шўро ҳукуматига қарши аксилинқилобий ташвиқот олиб борганингиз учун қамоққа олиндингиз. (Ёнида чекистларга). Қўлини кишанланг! (Чекистлар унинг қўлига кишан уришади).
Н К В Д з о б и т и. Бизнинг қўлимизда сизни халқ душмани сифатида ҳибсга олиш ва уйингизда тинтув ўтказиш ҳақида санкция бор. (Қўлидаги аллақандай қоғозни кўрсатади. Ёнидаги чекистларга). Бошланглар!
Чекистлар уйга кириб кетишади. Алланималарнинг тарақлаб йиқилгани, нималарнингдир сингани, чекистларнинг аламзада сўкингани эшитилади. Бир неча дақиқадан сўнг тинтувчилар қўлларида бор-йўғи битта глобус ва 2-3 та газета-журналларни кўтариб чиқишади. Бошлиқларига қараб “Тополмадик” дегандек елка қисишади.
Н К В Д з о б и т и (жаҳл билан Фитратнинг ёнига келиб). Қўлёзмалар қаерда?!
Ф и т р а т. Қанақа қўлёзмалар?!
Н К В Д з о б и т и. Ўзингизни гўлликка солманг, ўртоқ профессор, асарларингизнинг қўлёзмаларини сўраяпман?!
Ф и т р а т (боши билан тандир томонга имо қилиб). Ана ёниб кетди.
Чекистлардан бири. (Тандирнинг ёнига югуриб бориб, тандирга ичига қарайди). Бу аблаҳ, қўлёзмаларни ёқиб юборибди.
Н К В Д з о б и т и (югуриб келиб Фитратнинг қорнига мушт туширади). Уҳ, аблаҳ, нега ёқдинг?!
Ф и т р а т (билмасликка олиб). Нимани ёқдим?
Н К В Д з о б и т и. Қўлёзмаларингни-да, аблаҳ!
Ф и т р а т (бамайлихотир). Ёққан бўлсам, ўз қўлёзмамни ёқдим! Нима бўпти?! Сизлар бутун дунёни ёндиряпсизлар-ку, мен ўз қўлёзмамни ёндирсам, нима бўпти?!
Н К В Д з о б и т и. Эҳа, ҳали шунақамисан, аблаҳ аксилинқилобчи. Кўрсатиб қўяман сенга! (Фитратнинг қорнига яна кетма-кет мушт тушира бошлайди. У эса афтини бужмайтириб чидайди, аммо миқ этмайди).
Шу пайт аёл кишининг “Урманглар!” деган чинқириғи эшитилади ва боғ ичидан Ҳикматой югуриб чиқади.
Ҳ и к м а т о й (нафрат ва ғазаб билан). Урманглар, ярамаслар, отангиз тенги одамга қўл кўтаргани уялмайсанларми?
Н К В Д з о б и т и (жаҳли чиқиб). Гражданка, сиз ким бўласиз? Нега бизнинг ишимизга аралашяпсиз?!
Ҳ и к м а т о й. Мен шу одамнинг хотини бўламан. Замона зўрники бўлдими? Нега кап-катта одамни калтаклайсизлар. Бу кишининг кимлигини биласизларми ўзи?!
Н К В Д з о б и т и. Биламиз, бу киши жадидлар раҳнамоси эканиниям, бир вақтлар Бухоро Халқ Республикаси маориф нозири бўлганиниям, Шўро ҳукуматига хиёнат қилган халқ душмани эканиниям яхши биламиз?
Ҳ и к м а т о й. Бари ёлғон, бўҳтон. Бу одам бир умр элу юрти учун, илму фан учун ҳалол хизмат қилган олим одам, машҳур ёзувчи, драматург. Биринчи ўзбек профессори.
Н К В Д з о б и т и (киноя билан). Биламиз, гражданка, биламиз. Ким учундир олим, шоир, профессор бўлса бордир, аммо биз учун оддий халқ душмани, жиноятчи, холос.
Ҳ и к м а т о й. Судсиз, терговсиз бировни жиноятчи дейишга ҳаққингиз йўқ. Ҳали буни исботлаш керак.
Н К В Д з о б и т и (тиржайиб). Исботлаймиз ҳам. Керак бўлса, халқ душманининг хотини сифатида ҳали сизниям ҳибсга олиш учун келишимиз ҳам мумкин.(Сўнг шерикларига) Олиб чиқинг! (Чекистлар Фитратни икки тирсагидан ушлаб, судраб олиб чиқиб кета бошлашади).
Ф и т р а т. Тўхтанглар! (Чекистлар Фитратнинг шердек ўкиригидан эсанкириб, тўхтаб қолишади). Хотиним билан хайрлашишга бир сония вақт беринглар! (Чекистлар “Нима қилайлик” дегандек НКВД зобитига қарашади. Зобит “Майли хайрлашиб олсин” дегандек имо қилади).
Ф и т р а т (Ҳикматойга ғамгин боқиб.) Хайр, Ҳикматой! Яхши-ёмон гапирган бўлсам, кечир! Онам билан қизим сенга омонат. Уларни эҳтиёт қил!
Ҳ и к м а т о й (ўзини Фитратнинг бағрига отиб). Бу бир англашилмовчилик. Сиз албатта, қайтиб келасиз. Мен Сизни кутаман, Абдурауф ака-а! (Уввос тортиб йиғлаб юборади).
Н К В Д з о б и т и. Бўлди, олиб чиқинг! (Фитратни олиб чиқиб кета бошлашади).
Ф и т р а т (қичқириб). Мендан рози бўл, Ҳикматой! Мен сендан мингдан минг розиман! Онам билан қизимиз сенга омонат! Эшитяпсанми?!.....
Ҳ и к м а т о й (йиғлаб.) Ундай деманг, Абдурауф ака! Сиз албатта қайтиб келасиз. Мен сизни кутаман, то ўла-ўлгунимча кутаман ! Абдурауф ака-аа!
Н К В Д з о б и т и ва чекистлар шошиб чиқиб кетишади. Машинанинг гуриллаб ўт олиб, юриб кетган товуши эшитилади.
Ҳ и к м а т о й (қўлларини кўкка чўзганча нидо қилади). Э, Худо..Энди нима қиламан. Сизсиз қандай яшайман Абдурауф ака-аа!...

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling