- Мош азотли ўғитларга талабчан эмас, бироқ азотли ўғитларларнинг берилиши ҳосилдорликни ортишига ижобий таъсир кўрсатади. Фосфорли ва калийли ўғитларга талабчан.
- Мош Ўзбекистонда асосан такрорий экин сифатида етиштирилади. У тупроқ унумдорлигини яхшилаш билан бирга ўсув даври давомида илдизида хаводаги эркин азотни ўзлаштирувчи бактериялар ёрдамида ўзидан кейин гектарига 200 кг гача азот қолдириши мумкин. Шунинг учун мош илдизларини тупроқда қолдириб ерни ҳайдаш тавсия этилади. Мош қурғоқчиликка чидамли ресурстежамкор экин, уни етиштиришда катта ҳаражат талаб этилмайди.
Сабзавот мошининг биологик хусусиятлари - Мошнинг таркибида инсон организими учун керак бўладиган крахмал 50%, оқсил 30% бундан ташқари 4% гача мой мавжуд бўлиб, таркиби жихатидан гўштдан қолишмайди, ғоят тўқ тутади, турли минерал моддалар ва витаминларга бой экин ҳисобланади.
- Масалан унинг оқсили таркибида организм учун зарур бўлган, бошқа сабзавот экинларида кам учрайдиган енгил хазим бўлувчи албумин, глабулин, глютелин моддалари мавжуд.
- Ерни экишга тайёрлаш
- Экиш муддати : 10-25 июнь.
- Экиш меъёри (уруғликнинг йириклигига боғлиқ ҳолда) 15-18 кг гача.
- Қатор ораси 45 х 15; 60 х 10; 70 х 1 5/2см , 90 х 15/2 (қўш қатор).
- Экиш чуқурлиги 3-4 см.
- Ўсув даври давомида тупроқ таркиби ва ер ости сувининг жойлашиш чуқурлигига боғлиқ ҳолда 1-3 марта суғорилади.
- Чопиқ -1-2 марта,
- Культивация 3 марта.
- Озиқлантириш 1 марта (экишдан олдин),
- Озиқлантириш меъёри
- N 60-80; P2O5 70-75; K 60 кг.
Сабзавот мошини йиғиштириб олиш Ҳосилни қўл ва механизация ёрдамида йиғилиб (ўсимликдаги 70% дуккаклар пишиб етилганда), комбайнлар ёрдамида янчиб олинади. Ҳосил ўсимлик қолдиқларидан тозаланади, пуч уруғлари сараланади, қадоқланади ва сақлаш ёки экспортга тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |