Отчет о научно-исследовательской работе по прикладным исследованиям


Download 1.2 Mb.
bet1/4
Sana27.10.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1728486
  1   2   3   4
Bog'liq
Кам тарқлаган дуккакли сабзавотларнинг биологияси ва етиштириш технологияси .

қ/х.ф.д., профессор М.Э.Аманова.


Кам тарқлаган дуккакли сабзавотларнинг биологияси ва етиштириш технологияси .

РЕЖА:

  • Кам тарқалган дуккакли сабзавотларнинг алмашлаб экишдаги роли.
  • Кам тарқалган дуккакли сабзавотларнинг биологияси ва етиштириш технологияси.

Кам тарқалган дуккакли сабзавотларнинг алмашлаб экишдаги роли.

  • Республикамизда дуккакли сабзавот экинлардан сабзавот сояси, сабзавот нўхоти (яшил нўхот), сабзавот ловияси, ва сабзавот моши етиштирилади.
  • Дуккакли сабзавотлар асосий ва ғалла экинларидан сўнг такрорий экин сифатида ҳам етиштирилади. Дуккакли сабзавотларнинг илдизида азот йиғувчи бактериялар мавжуд бўлиб, қулай иқлим-шароитда ўсув даври давомида 1 га майдонда 150-200 кг гача азот тўплайди. Илдиз қолдиқлари тупроқ таркибидаги чиринди миқдорини ошириш билан бирга тупроқ ғоваклигини яхшилайди.

Сабзавот мошининг келиб чиқиш ватани

  • Сабзавот моши (Phaseolus aureus Piper.) ва охирги классификацияси бўйича (Vigna radiata L. Wilczek) дунёда кенг тарқалган озиқ-овқат учун қимматли экин турларидан биридир.
  • Мошнинг келиб чиқиш ватани Жанубий Шарқ давлатлари бўлиб, Хиндистон, Хитой, Покистон, Афғонистон, Эрон, Бирма ва Въетнам давлатларида бундан 5-6 минг йил олдин ҳам мош етиштирилганлиги ҳақида тарихий маълумотлар мавжуд.

Сабзавот мошининг биологик хусусиятлари

  • Мош поясининг тузилиши бўйича 2 гуруҳга: тик ва ётиб ўсувчи навларга бўлинади.
  • Мош қисқа кун ўсимлиги бўлиб, уруғлари намлик етарли бўлганда 10-120С да уна бошлайди. Мақбул ҳарорат 25-280С .
  • Мош уруғлари нам тупроқларда экилгандан кейин 5-7 кунлари униб чиқади. Ўсув даврининг дастлабки 3 ҳафтасида секин ўсади. Ўсув даврининг 45-50 кунари ўсимликлар гулга киради.
  • Мош ўсув даврининг шоналаш, гуллаш ва дуккакларнинг шаклланиш даврида намликка талабчан бўлади.
  • Мош қора, каштан ва кулранг бўз тупроқларда яхши ўсади. Шўр, ботқоқ ва тақир ерлар мош учун яроқсиз ҳисобланади.
  • Мош иссиққа ва қурғочиликка чидамли ўсимлик бўлсада шоналаш, гуллаш ва дуккакларнинг шаклланиш даврида намликни етишмаслиги ҳосилдорликка ва уруғнинг йириклигига салбий таъсир кўрсатади.
  • Мошнинг ўсув даври 75-100 кунни ташкил этади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling