ЛОВИЯ ЭКИНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ ВА КЕЛИБ ЧИҚИШИ - Маданий турларидан оддий ловия (Phaseolus vulgaris) биринчи ўринни эгаллаган ҳолда унинг келиб чиқиши Лотин Америкаси хисобланади, унинг ётиб ўсувчи ёки тик туриб ўсувчи турлари ва декоратив (қизил гулли Phaseolus coccineus) турлари мавжуд. Ўзбекистонда қадимдан етиштириб келинаётган ловия эса (Vigna, Vicia faba) турига мансубдир. Ойсимон ловия ёки Лимская фасоль – Phaseolus lunatus ўзининг фойдали хусусиятлари ва тарқалиши жихатидан оддий ловиядан кейин 2- ўринни эгаллайди. Европа мамлакатларида XVI асрдан бери истемол қилинади ва унинг ватани Перу хисобланади.
ЛОВИЯ (Phaséolus) - дукакли экинларнинг типик вакили бўлиб, ўз ичига 97 турни бирлаштирувчи Fabaceae оиласига мансуб экин тури. Иккала ярим шарнинг иссиқ жойларида асосан меваси учун етиштирилади. - Сабзавот ловияси поясининг тузилиши бўйича 2 гуруҳга: тик ва ётиб ўсувчи навларга бўлинади.
- Сабзавот ловияси уруғлари намлик етарли бўлганда 10-120С да уна бошлайди. Мақбул ҳарорат 25-300С .
- Сабзавот ловияси уруғлари нам тупроқларда экилгандан кейин 4-5 кунлари униб чиқади. Ўсув даврининг дастлабки 2 ҳафтасида секин ўсади. Ўсув даврининг эртанги навлар 35-38, ўртапишар навлар эса 40-45 кунари гулга киради.
- Сабзавот ловияси ўсув даврининг шоналаш, гуллаш ва дуккакларнинг шаклланиш даврида намликка талабчан бўлади.
- Сабзавот ловияси қора, каштан ва бўз тупроқларда яхши ўсади. Шўр, ботқоқ ва тақир ерлар ловия учун яроқсиз ҳисобланади. Сабзавот ловияси шоналаш, гуллаш ва дуккакларнинг шаклланиш даврида намликни йитишмаслиги ҳосилдорликка салъбий таъсир кўрсатади.
- Сабзавот ловиясининг ўсув даври навнинг асосий биологик хусусиятларидан бири бўлиб 75-120 кунни ташкил этади.
- Ерни экишга тайёрлаш
- Экиш муддати: асосий экин сифатида апрель, такрорий экинда 15 июндан 5 июлгача.
- Экиш меъёри (уруғликнинг йириклигига боғлиқ ҳолда) 60-100 кг гача.
- Қатор ораси 45 х 15; 60 х 10; 70 х 1 5/2см , 90 х 15/2 (қўш қатор).
- Экиш чуқурлиги 4-5 см.
- Ўсув даври давомида тупроқ таркиби ва ер ости сувининг жойлашиш чуқурлигига боғлиқ ҳолда 2-4 марта суғорилади.
- Чопиқ -1-2 марта,
- Культивация 3 марта.
- Озиқлантириш 2 марта (экишдан олдин ва 10% ўсимликлар гуллаш босқичига ўтганда ),
- Озиқлантириш меъёри
- N 80-100; P2O5 70-75; K 60 кг.
- Ҳосилни (қўл ва механизация ёрдамида) йиғиб олиш (ўсимликдаги 70% дуккаклар пишиб етилганда ҳосил йиғиб олинади).
- Ҳосилни тозалаш, саралаш, қадоқлаш ва сақлаш, экспортга тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |